⚡️ЁЛҒОН ГАПИРИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ТАЪСИРИ
Дунёнинг қатор университетларининг олимлари ёлғон гапириш соғлиққа зарар қилиши борасида тадқиқотлар олиб борганлар. Масалан, АҚШдаги энг нуфузли университетлардан бири сифатида тан олинган Нотр-Дам университети физиологлари томонидан 18 ёшдан 71 ёшгача бўлган 110 киши иштирокида тадқиқот ўтказилди.
Кўнгилли иштирокчиларнинг ярми (55 нафари)га 10 ҳафта давомида ёлғон гапирмаслик “вазифаси” топширилди, қолган ярмига эса ёлғон гапириш ёки ҳақиқатни айтиш ҳақида ҳеч қандай кўрсатма берилмади.
😵💫 Стресс – асаб тизими
Аризона университети олимлари, ёлғон гапириш мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди. Чунки ёлғон гапирганда одам стрессни бошдан кечиради.
🫀 Юрак хуружи – инсульт
Мунтазам равишда бундай ҳолатнинг содир бўлиши натижасида юрак-қон томир тизими зарар кўради. Натижада, юрак хуружи ва инсульт эҳтимоли сезиларли даражада ошади...
🖥 БАТАФСИЛ
#yolgon #yurak #sogliq #yechim #maqola
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook

Тажрибадан 10 ҳафта ўтгач, “ёлғон гапиришдан қочган” биринчи гуруҳ иккинчисига қараганда жисмоний саломатлик кўрсаткичлари юқори бўлган. Шунингдек, фақат ҳақиқатни айтган иштирокчилар бу вақт ичида яқинлари билан муносабатлари сезиларли даражада яхшиланган ва ўзларини бахтли ҳис қилишган.
Аризона университети олимлари, ёлғон гапириш мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди. Чунки ёлғон гапирганда одам стрессни бошдан кечиради.
🫀 Юрак хуружи – инсульт
Мунтазам равишда бундай ҳолатнинг содир бўлиши натижасида юрак-қон томир тизими зарар кўради. Натижада, юрак хуружи ва инсульт эҳтимоли сезиларли даражада ошади...
#yolgon #yurak #sogliq #yechim #maqola
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92💯3🤝2😢1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌏 Дунё торлик қилиб, рўпарангиздаги барча йўллар беркдек кўринган вақтда...
Дунё торлик қилиб, рўпарангиздаги барча йўллар беркдек кўринган вақтда шуни ёдда тутингки, саодат аслида қўлга киритганларингиз, эга чиққан ютуқларингизда эмаслигини, ҳақиқий саодат Аллоҳга яқинлигингиз миқдори билан ўлчанади!
Шундагина қалбингиз таскин топади...
Шундагина ғамлар арийди...
Учта нарсани ёдингиздан чиқарманг:
⏺ Сизга бирор неъмат туҳфа этилса Аллоҳга ҳамд айтинг;
⏺ Ризқингиз озайса Аллоҳга истиғфор айтинг;
⏺ Бирор қийинчиликка дуч келсангиз, "Лаа ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" ("Куч-қувват фақат Аллоҳдадир"), деб айтинг.
Ҳар куни Аллоҳдан афв ва офият сўрашни унутманг, зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан афв ва офият сўранглар, чунки, ҳеч кимга иймондан кейин офиятдан яхшироқ неъмат берилмаган", деганлар (Имом Термизий ривояти).
🖥 БАТАФСИЛ
#dunyo #yechim #qalb #Alloh
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👍113💯9😢5