Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊БИРОР ИШДА МУВАФФАҚИЯТ ҚОЗОНСАНГИЗ...

Бирор ишда муваффақият қозонсангиз, ошиғингиз олча бўлса, ғурур қалбингизга сизиб киришига қўйиб берманг!

Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Аллоҳ менга камтар бўлишингизни ваҳий қилди, токи ҳеч ким бошқалар устидан фахрланмасин, катта кетмасин ва зулм қилиб қўймасин” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Ўзингизни покламангиз (оқламангиз), У тақводорларни жуда яхши билади” (Нажм сураси, 32-оят).

Тоғнинг чўққисига яқинлашганингизда эҳтиёт бўлинг, ғурурга берилиб тўғри йўлингиздан адашиб, тоғдан қулаб тушманг! Қияликда турган одамларни паст кўрманг, ахир Аллоҳ таоло ояти каримада айтган-ку: “Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас”. (Луқмон сураси, 18-оят)...
🖥 БАТАФСИЛ

#muvaffaqiyat #qalb
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM