Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.04K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Qadr_kechasi
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: РАМАЗОНДА МАСЖИДЛАРДА ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИ БИР ХИЛ ЎҚИЛАДИ, ЯКУНИ ЭСА ҚАДР КЕЧАСИДА БЎЛАДИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ramazon #muftiy #qadr_kechasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ДЎСТУ БИРОДАРЛИК – МУҚАДДАС РИШТА

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ramazon #muftiy #qadr_kechasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Тарихий воқеалар шукуҳи (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ташрифи, 2023 йил 30-31 март)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ramazon #muftiy #qadr_kechasi
🌙 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ҚАНДАЙ АЛОМАТЛАРИ БОР?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У очиқ, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган кеча. Унинг тонгида қуёш қизғиш, заиф бўлиб чиқади”, (Ибн Хузайма ривояти) дедилар.

Бу кеча Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳар бир осмондан ва “Сидратул мунтаҳо”дан (яъни, Жаброил алайҳиссалом масканидан) ерга тушади, тонг отгунча инсонлар ҳақига дуо қилади. Қуръони каримда бундай дейилади: “У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир” (Қадр сураси, 4–5-оятлар).
 
💬РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАР ЭДИЛАР?

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслом ривояти).
 
🤲 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИДА ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) дедилар.

🧎‍♂️ ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАНДАЙ АМАЛЛАРНИ АДО ЭТИШ ЛОЗИМ?
Хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқинг. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бамдод намозини жамоат ила адо қилса, гўё кечанинг барчасида намоз ўқибди”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🤲 ДУО ҚИЛИНГ.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).

Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат ва бошқа хайрли амаллар билан ўтказиш лозим.
 
Аллоҳ таоло қиёматга қадар келадиган барча мўминларнинг гуноҳини мағфират этсин. Ҳидоятида бардавом қилсин!

#qadr_kechasi #gaflatda_qolmang #ramazon #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон

🌙 Бу ойнинг хусусиятларидан бири
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларида мужассамдир:

“Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон кечаларининг маълум бир қисмини таровиҳ намозини ўқиш билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Қадр кечасини тоат-ибодатда ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” .

#ramazon #qadr #iymon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!
БУГУН РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ ТОҚ КЕЧАЛАРИДАН БИРИ

🔸Бугун 1 апрел душанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23-кечаси бошланади.


📿 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#qadr_kechasi #gaflatda_qolmang #ramazon #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БУГУН РАМАЗОН ОЙИНИНГ — ҚАДР КЕЧАЛАРИДАН БИРИ

🗣Бугун 3 апрел чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 25-кечаси бошланади.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

😄 Қадр кечасининг 7 аломати:

1️⃣. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.

2️⃣. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.

3️⃣. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди.

4️⃣. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.

5️⃣. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.

6️⃣. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.

7️⃣. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#qadr_kechasi #gaflatda_qolmang #ramazon #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙ҚАДР КЕЧАСИ ҚАНДАЙ КЕЧА ЭКАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

📕 Бу кеча — Қуръони карим нозил этила бошлаган. "Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик" (Қадр сураси, 1-оят).

🧎‍♂️ Бу кеча — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.

🌙 Бу кеча"...минг ойдан яхшироқдир" (Қадр сураси, 3-оят).

🟢Бу кеча — қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.

🗣Бу кеча — фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.

🤲 Бу кеча — ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.

😄Бу кеча — Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.

🔵Бу кеча — иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.

💧 Бу кечада — қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. "У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).

🤲 Бу кеча — ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Ўқилиши: "Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний".
Маъноси: "Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).

👁Бу кечада — қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар", деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤝 Бу кеча — гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.

🗣 Бу кеча — барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#qadr #duo #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM