Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #farzand #ogil #qiz
👶👶 ЎҒИЛ КУТЯПСИЗМИ ЁКИ ҚИЗ?

Ҳомиладор аёл турмуш ўртоғидан:
– Ўғил кутяпсизми ёки қиз? – деб сўради.

Эр:
– Агар ўғил бўлса, мен унга математикани ўргатаман, биргаликда спорт билан шуғулланамиз, балиқ овлашга борамиз, – деди.

Аёл:
– Қиз бўлса-чи?!

– Агар қиз бўлса, унга ҳеч нарса ўргатишим шарт эмас. Чунки унинг ўзи менга ҳамма нарсани ўргатади: қандай кийинишни, қандай овқатланишни, нима дейишни ва нима демасликни ҳам. Хуллас, у менинг иккинчи онам бўлади! Мени ўз қаҳрамони деб билади. Ҳатто ниманидир рад этсам ҳам, доимо у мени тўғри тушунади. Оила қургач, қизим турмуш ўртоғини мен билан солиштиради. У неча ёшда бўлишидан қатъи назар, ҳар доим менинг яхши муомала қилишимни хоҳлайди. У мен учун қайғуради. Агар кимдир мени хафа қилса, уни ҳеч қачон кечирмайди...

– Демак, қизингиз буларнинг ҳаммасини эплайди, лекин ўғлингиз қилмайди. Шундайми?!

– Йўқ! Эҳтимол, у ҳам шундай қилар, лекин ўғлим аввал буларни қилишни ўрганади. Аммо қизлар бунга лаёқатли ҳолда туғилади. Қиз боланинг отаси бўлиш ҳар қандай эркак учун фахрдир!

– Аммо у биз билан доим бирга бўлмайди-ку, – деди аёли.

– Ҳа, лекин биз унинг дуоларида ва қалбида абадий яшаймиз. Шунинг учун қизимнинг қаерга кетиши муҳим эмас.

Рус тилидан Акбаршоҳ РАСУЛОВ таржимаси

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM