Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ВАКИЛЛИККА АЛЛОҲНИНГ ЎЗИ КИФОЯ ҚИЛУР”

Агар ёрдам ва муаммолардан чиқиш йўлини истасангиз Аллоҳга таваккал қилинг, зеро Аллоҳ таоло айтади:

“Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам ёрдам берар эди. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар”. (Оли Имрон сураси 160-оят).

Душманларингиздан юз ўгирганингизда ҳам таваккални ҳамроҳ тутинг:

“Бас, улардан юз ўгир ва Аллоҳга таваккал қил. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур”. (Нисо сураси 81-оят).

Сиздан халойиқ юз ўгирса ҳам Аллоҳга таваккал қилинг:

“Бас, юз ўгириб кетсалар, сен: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир», дегин”. (Тавба сураси 129-оят).

Қуръон тиловатини эшитганингизда ёхуд ўзингиз Қуръон тиловат қилганингизда ҳам Аллоҳга таваккал қилинг:

“Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир”. (Анфол сураси 2-оят)...

🖥 БАТАФСИЛ

#maqola #quron #nusrat #vakil #Alloh

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM