ҚАНОАТ – БОЙЛИКДИР
#Қаноат
Қаноат – бир чашмадир, олган билан унинг суви қуримайди; у бир хазинадир, ундаги бойлик сочилган билан камаймайди; у бир экинзор, уруғи иззат ва шавкат ҳосилини беради; у бир дарахтдир, унда қарам бўлмаслик ва ҳурмат меваси бор.
Қаноат – киши кўнглига равшанлик етказади; кўз ундан ёруғлик касб этади. Қаноатли дарвешнинг қаттиқ нони тамагир шоҳнинг ноз-неъмат тўла дастурхонидан яхшироқдир. Қаноатга одатланган фақирнинг ёвғон умочи – олғир бойнинг новвоту ҳолвасидан тотлироқдир...
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz

muslim.uz
ҚАНОАТ – БОЙЛИКДИР
Қаноат – бир чашмадир, олган билан унинг суви қуримайди; у бир хазинадир, ундаги бойлик сочилган билан камаймайди; у бир экинзор, уруғи иззат ва шавка...
Эй Одам боласи, сенга кифоя қиладиган оз нарса сени туғёнга кетказадиган кўп нарсадан яхшироқдир
Инсоний фазилатлар ва гўзал хулқлардан бири қаноатдир. Уламолар уни шундай таърифлайдилар: #қаноат – ўзидаги неъматга шукр қилиш, бошига тушган мусибат, қашшоқлик
ва қийинчиликларга сабр-бардошли бўлиш. Қаноат Аллоҳ таолонинг тақдироти ва тақсимотига розиликдан пайдо бўлувчи кўнгил бойлиги бўлиб, у ҳасад, тама, очкўзлик, адоват, бахиллик каби иллатларнинг шифосидир. Абдулла Авлоний айтади: “Жаноби Ҳақнинг амрига итоат қандай саодат эса, тақдирига қаноат зиёда бахтиёрликдур”[1]. Демак, қаноат комил мўминликнинг белгиларидан экан.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " عليكم بالقناعة ، فإنَّ القناعة مال لاينفد " . [الجامع الصغير : ج2/ص 94] .
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Сизлар қаноатни ўзингизга лозим тутинг. Чунки, қаноат туганмас бойликдир”, дедилар. (Жалолиддин Суютий, Ал-Жомиъ
ас-сағир: 2-жуз, 94-бет).
و قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " ليس الغِنى عن كثرة العَرَض ، ولكن الغنى غنى النفس " . [الؤلؤ والمرجان : ج1/ص251] .
Бошқа муборак ҳадисда эса бундай дейилган: “Бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, балки, (ҳақиқий) бойлик кўнгил бойлигидир”. (Муҳаммад Фуад Абдулбоқий, Ал-луълуъу вал-маржан, 1-жуз, 251-бет).
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

Инсоний фазилатлар ва гўзал хулқлардан бири қаноатдир. Уламолар уни шундай таърифлайдилар: қаноат – ўзидаги неъматга шукр қилиш, бошига тушган мусибат...
#Қаноат- туганмас бойлик
Аллоҳ таоло инсонга беҳисоб неъматлар берди. Шу билан бирга уни ушбу неъматлар ҳақида синов қилиб, имтихондан ўтказишни ҳам ирода килди. Ҳақиқий мўмин киши ҳаётида учрайдиган барча салбий ҳолатларга сабр-тоқат килади ва Парвардигордан бунинг эвазига ажру-савоб ато қилишини сўрайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар мўминга ҳурсандчилик етса, шукр қилади. Бу унга хайрлидир. Агар унга бирон зарар етса, сабр килади. Бу ҳам унга хайрлидир”, деганлар. Яна бир ҳадиси шарифда эса: “Исломга ҳидоят қилинган, яшашидан рози ва қаноатли кишига жаннат бўлсин. Ўзларингизга қаноатни лозим тутинглар. Чунки қаноат битмас-туганмас бойликдир”, дейилади (Имом Табароний).
Мўминнинг саодати Аллоҳ унга ризқ қилиб берган нарсага рози бўлишидир. Аллоҳнинг Раззоқ сифатига имон келтириб, Унга ҳақиқий таваккал қилиш, борга ҳам, йўққа ҳам шукр қилиш қаноатдир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) турмушнинг барча жабҳасида қаноатли эдилар. У зот (алайҳиссалом) бундай дердилар: “Бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, балки кўнгил тўқлигидадир” (Имом Бухорий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) кирганида, у зотнинг ёнбошларида бўйранинг изи кўриниб турарди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): “Эй, Аллоҳнинг Расули, тўшак солганингизда юмшоқроқ бўлмасмиди?”, деди. Шунда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен дунёда иссиқ кунда бир дарахт тагида сояланиб, сўнг уни ташлаб кетган отлиқ кабиман”, дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).
Қаноатли киши фақирликдан қўрқмайди, бахиллик ҳам қилмайди. Гуноҳдан сақланади, эзгуликда бардавом бўлади. Инсон учун аслида бир кунлик егулик ёки унга етарли маблағ, тинчлик ва сиҳат-саломатликнинг ўзи катта бахтдир.
Инсон ҳарчанд ортиқча мол топишга уринмасин, тақдир қилинганидан ортиғига эришолмайди. Агар у Аллоҳ берган нарсага озми-кўпми, қаноат қилса, икки дунёда ҳам танглик кўрмайди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳ таолодан: “Ё Аллоҳ, менга ризқ қилиб берган нарсаларинг билан мени қаноатлантир ва шуларда менга барака ато эт. Менга келувчи нарсаларнинг фақат яхшисини бер!” деб қаноатли бўлишни сўраганлар.

К. Исмоилов
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM