#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи: ВАҲИЙНИНГ ДАРАЖАЛАРИ, , ҲАДИС, ҲАДИСИ ҚУДСИЙ ВА ҚУРЪОН, ИЙМОН – АҚИЙДА, ИСЛОМ – ШАРИАТ, ЭҲСОН – ТАРИҚАТ
ВАҲИЙНИНГ ДАРАЖАЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийларнинг барчаси ҳам Қуръони Карим бўла олмаслигини яхши англашимиз керак. Бу борадаги шаръий матнларни яхшилаб ўрганиб чиқсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолодан келган ваҳийларнинг даражаси уч хил экани маълум бўлади:
1. Ҳадиси набавий.
2. Ҳадиси қудсий.
3. Қуръони Карим.
ҲАДИС, ҲАДИСИ ҚУДСИЙ ВА ҚУРЪОН
Аллоҳ таолодан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийнинг уч тури – ҳадис, ҳадиси қудсий ва Қуръон орасидаги фарқни тушуниб етиш ниҳоятда аҳамиятли ишлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам олимлар ушбу мавзуга алоҳида эътибор қаратадилар.
1. Ҳадис
«Ҳадис» сўзи араб тилида «сўз» деган маънони англатади. Демак, ҳадис деганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гап-сўзлари кўзда тутилади ва тушунилади. Уламолар истилоҳида эса «ҳадис»га қуйидагича таъриф берилади:
«Набий соллаллоҳу алайқи васалламдан осор бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий ва хулқий (жисмоний ва хлоқий) сифатлар ҳамда сийратга тегишли маълумотлар «ҳадис» дейилади». Ушбу таъриф Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан осор бўлиб қолган ва ишончли манбалар орқали ривоят қилинган бир неча хил хусусларни ўз ичига олмоқда. Таърифда зикри келган нарсаларга биттадан мисол келтирайлик.
«Гап». Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турли ҳолат ва муносабатларда айтган гаплари киради.
Мисол учун, «Амаллар ниятларга боғлиқдир».
Бу «қавлий (оғзаки) суннат» дейилади.
«Иш». Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган иш-амаллари тушунилади. Айтайлик, таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, ҳаж ибодатини адо этишлари ва ҳоказо.
Бу «амалий суннат» дейилади.
«Тақрир». Бу сўз бир нарсанинг тўғрилигини тасдиқлаш, маъқуллаш маъносини англатади. Суннатдаги тақрир эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлар томонидан содир бўлган баъзи нарсаларни тасдиқлаш, маъқуллашларидан иборат. Биргина мисол:
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юборган бир тўп лашкарга бош эдилар. Борган жойларида жунуб бўлиб қолдилар ва совуқдан қўрқиб, ғусл қилмасдан, таяммум билан намоз ўқидилар. У кишининг шериклари буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қилган ишларини маъқулладилар.
Маъқуллаш «Маъқул» деб айтиш билан ёки инкор қилмай, индамай қўяқолиш билан ҳам бўлади.
Бу «тақририй суннат» дейилади.
«Халқий (жисмоний) сифатлар». Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тана тузилишларидаги сифатлари киради.
«Хулқий (ахлоқий) сифатлар». Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари, ҳилмлари, шижоатлари, сахийликлари каби барча ахлоқий фазилатларини ҳам ривоят қилиб қолдирганлар. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳам суннатга киради.
«Сийрат». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, у зот таваллуд топганларидан бошлаб то Аллоҳнинг ҳузурига қайтгунларигача бўлган таржимаи ҳоллари ўта аниқлик ва бутун тафсилотлари билан ривоят қилинган.
Муҳаддис уламоларимиз мана шу олти бандга тегишли ҳар битта маълумотни атрофлича, чуқур ўрганиб, ўз китобларига киритганлар...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Ислом тарихи: ВАҲИЙНИНГ ДАРАЖАЛАРИ, , ҲАДИС, ҲАДИСИ ҚУДСИЙ ВА ҚУРЪОН, ИЙМОН – АҚИЙДА, ИСЛОМ – ШАРИАТ, ЭҲСОН – ТАРИҚАТ
ВАҲИЙНИНГ ДАРАЖАЛАРИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийларнинг барчаси ҳам Қуръони Карим бўла олмаслигини яхши англашимиз керак. Бу...
#Етти_кунга_етти_китоб #Ислом_тарихи:
АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ АМАЛГА ОШИРГАН БУЮК ИШЛАР. ҲАЗРАТИ АБУ БАКРНИНГ ВАФОТЛАРИ
АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ АМАЛГА ОШИРГАН БУЮК ИШЛАР
Қуръоннинг жамланиши
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоқларида яна ваҳий тушиб қолар, деган умидда Қуръон жамланиб, китоб шаклига келтирилмаган эди. У зотнинг вафотларидан кейин Қуръон кишиларнинг қалбида ва ёзган нарсаларида қолди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида диндан қайтган муртадлар билан мусулмонлар орасида бўлиб ўтган қаттиқ жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Биргина Ямомада Мусайлима Каззобга қарши бўлиб ўтган жангда етмиш саҳобаи киром шаҳид бўлди. Шунда ҳазрати Умар ҳазрати Абу Бакрга: «Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин. Қорилар ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин. Шунинг учун уни китоб шаклига келтириб, жамлаб қўйиш керак», деган маслаҳатни бердилар.
Аввалига ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу иккиланиб турдилар, чунки бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида қилинмаган эди. У киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ишни мен қандай қилиб қиламан?!» деб туриб олдилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам қатъий туриб: «Аллоҳга қасамки, бу хайрли иш», дея Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ортларидан қолмай юравердилар.
Кейинроқ Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам Қуръонни китоб шаклига келтириб қўйиш зарур эканини англаб етдилар ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни чақириб: «Биз сени ҳеч нарсада айблов остига олмаганмиз. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида Қуръонни ёзар эдинг. Энди яхшилаб суриштириб, Қуръонни жамла», деб бу ишни амалга оширишни у кишига топширдилар, чунки Зайд ибн Собит Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жуда кўп бирга бўлган, Қуръонни энг яхши ёд олган ва уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ёзиб борган, Пайғамбаримиз охирги Рамазон ойида Жаброил фариштага Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб ўтказганларида ҳам у зотнинг ёнларида бирга бўлган эдилар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ҳам аввалига: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ишни қандай қилиб қиламан?!» деб туриб олдилар. Энди Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, бу хайрли иш», деб Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни бу ишга кўн диришга ҳаракат қила бошладилар. Охири бориб, Аллоҳ таоло Умар ибн Хаттоб ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуларнинг қалбларига солган нарсани Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг қалбларига ҳам солди. У киши Қуръонни жамлашга рози бўлдилар...ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ АМАЛГА ОШИРГАН БУЮК ИШЛАР Қуръоннинг жамланиши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоқларида яна ваҳий...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
ИККИНЧИ ФАСЛ
УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
У кишининг тўлиқ исмлари Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулъуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Разоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луай Қураший Адавийдир. У киши ўзларининг саккизинчи боболарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари ила туташадилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кучли ва шиддатли бўлганлари учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Абу Ҳафс деган куня берганлар. Бу «шер, арслон» деган маънони англатади.
Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга яна «Форуқ», яъни «Ҳақ ила ботилни ажратувчи» деган лақабни ҳам берганлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн уч йил кейин туғилганлар.
У кишининг оталари – Хаттоб ибн Нуфайл.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг оналари Ҳантама бинт Ҳошим ибн Муғийра Махзумия бўлиб, у киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг амакиларининг қизлари бўлган.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ёшликларидан жасурлик, мардлик ва жоҳилият ҳаёти руҳида тарбия топган эдилар.
У киши жоҳилият даврида Қурайшнинг ашрофларидан ҳисобланиб, уларга элчилик вазифаси топширилган эди. Орада уруш чиқиб қолса, у киши элчилик қилар эдилар.
Умар розияллоҳу анҳу новча, жуссадор, оппоқ, икки ёноқлари қизил одам бўлганлар...ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ислом_тарихи:
УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
ИККИНЧИ ФАСЛ
УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
(халифалик даври: ҳижрий 13 йил 21 жумодул охирдан 23 йил 26 зулҳижжагача; милодий 634 йил 21 августдан 644 йил 2 ноябргача)Ҳазрати Умарнинг насаблари ва дастлабки ҳаётлари
У кишининг тўлиқ исмлари Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулъуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Разоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луай Қураший Адавийдир. У киши ўзларининг саккизинчи боболарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари ила туташадилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кучли ва шиддатли бўлганлари учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Абу Ҳафс деган куня берганлар. Бу «шер, арслон» деган маънони англатади.
Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга яна «Форуқ», яъни «Ҳақ ила ботилни ажратувчи» деган лақабни ҳам берганлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн уч йил кейин туғилганлар.
У кишининг оталари – Хаттоб ибн Нуфайл.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг оналари Ҳантама бинт Ҳошим ибн Муғийра Махзумия бўлиб, у киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг амакиларининг қизлари бўлган.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ёшликларидан жасурлик, мардлик ва жоҳилият ҳаёти руҳида тарбия топган эдилар.
У киши жоҳилият даврида Қурайшнинг ашрофларидан ҳисобланиб, уларга элчилик вазифаси топширилган эди. Орада уруш чиқиб қолса, у киши элчилик қилар эдилар.
Умар розияллоҳу анҳу новча, жуссадор, оппоқ, икки ёноқлари қизил одам бўлганлар...ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
t.iss.one
Ислом тарихи: УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
ИККИНЧИ ФАСЛ УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ (халифалик даври: ҳижрий 13 йил 21 жумодул охирдан 23 йил 26 зулҳижжагача; милодий 634 йил 21 августдан 6...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ
Уша даврда Умар розияллоҳу анҳу ижтимоий таъминот ишларини энг гўзал тарзда йўлга қўйганлар ва бу ишга асос солганлар десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Ислом жамиятининг хазинасига етарли мол тушганда, фуқароларга маош тайин қилишни ташкил қилдилар. Уша ипшарни кўрган, уларда иштирок этган кишилар бу ҳақда ишончли маълумотларни қолдирганлар.
КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ
Абу Убайд қуйидагича ривоят қилади:
«...Кундуз куни Умар бир дарахт остида ухлаб ётар эди. Бир аъробий аёл келиб, одамларга аланглаб қаради-да, унинг (Умарнинг) олдига келиб: «Мен бир мискина аёлман. Менинг болаларим бор. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб бизга Муҳаммад ибн Масламани закотчи қилиб юборди. У бизга ҳеч нарса бермади. Аллоҳ хайрингни берсин, сен бизга бир шафоатчилик қилсанг», деди.
«Ярфоъ! – деди Умар ходимига. – Менга Муҳаммад ибн Масламани чақириб кел!»
«Мени унинг олдига олиб борсанг, ҳожатим чиқармиди», деди аёл.
«Иншааллоҳ, у ҳожатингни чиқаради», деди Умар.
Ярфоъ Муҳаммад ибн Масламанинг олдига бориб, чақириб келди. У келиб: «Ассалому алайкум, эй мўминлар амири», деди.
Аёл уялиб кетди. Умар: «Аллоҳга қасамки, мен сизлардан яхшиларингизни танлашда камчиликка йўл қўймаган эдим. Агар Аллоҳ азза ва жалла бу аёл ҳақида сўраса, нима деб жавоб берасан?» деди.
Муҳаммад ибн Масламанинг кўзларидан ёш оқди. Сўнг Умар: «Аллоҳ бизга Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди. Биз у зотга иймон келтирдик ва эргашдик. У зот Аллоҳ нимага амр қилса, шунга амал қилдилар. Садақани то Аллоҳ у зотнинг руҳларини қабз қилгунича ўз аҳлига, мискинларга бериб турдилар.
Сўнг Аллоҳ Абу Бакрни халифа қилди. У ҳам Аллоҳ унинг руҳини қабз қилгунича Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилди.
Сўнг мени халифа қилди. Мен сизлардан яхшиларингизни ихтиёр қилишда нуқсонга йўл қўймадим. Агар сени яна юборадиган бўлсам, бу аёлга шу ва ўтган йилнинг садақасини бергин. Билмадим, эҳтимол, сени юбормасман», деди. Кейин аёлни чақириб бир туя, ун ва ёғ берди-да: «Буни олгинда, бизга Хайбарда яна учрагин, биз ўша ерга бормоқчимиз», деди. Аёл Хайбарда унинг олдига келди. У унга икки туя берди ва: «Буни ол, Муҳаммад ибн Маслама келгунича сенга етиб туради. Мен уни сенинг шу ва ўтган йилги ҳаққингни беришга амр қилдим», деди».
Мусулмон раҳбарларнинг бева-бечоралар ҳаққига қандай риоя қилишини, уларнинг ижтимоий тенглик учун хизмат қилганини, оддий фуқаролар раҳбар билан қандай учрашишини, унга қандай шикоят қилишини кўриб қўйинг.
Ибн Саъд Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан, у эса ўз отасидан ривоят қилади:
«Умар розияллоҳу анҳуга Ямандан кийимлар келтиришди. У киши уларни одамларга тарқатди. Ҳамма янги кийим кийиб юра бошлади...ᅠ

Ислом тарихи: КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ Уша даврда Умар розияллоҳу анҳу ижтимоий таъминот ишларини энг гўзал тарзда йўлга қўйганлар ва бу ишга асос солганлар десак, асло му...
#Ислом_тарихи:
УСМОН ИБН АФФОН РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ:
Ички жабҳадаги фаолиятлар;
Фитна.
УЧИНЧИ ФАСЛ
УСМОН ИБН АФФОН РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
(халифалик даври: ҳижрий 23 йил зулҳижжа ойининг охирги кунидан 35 йил 18 зулҳижжагача; милодий 644 йил 6 ноябрдан 656 йил 16 июнгача)
Насаблари ва ҳаётларининг дастлабки босқичи
Насаб илми уламолари ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг насаблари ҳақида қуйидаги силсилани келтирадилар:
У киши – Усмон ибн Аффон ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдуманоф ибн Қусай.
У кишининг оналари – Арво бинт Карийз ибн Рабийъа ибн Ҳабиб ибн Абдушшамс ибн Абдуманоф ибн Қусай.
У кишининг оналарининг онаси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари Байзо бинт Абдулмутталибдир.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг насаблари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан ҳам ота тарафдан, ҳам она тарафдан бирлашади.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу машҳур «Фил ҳодисаси»дан олти йил кейин, саҳиҳ қавлга кўра, Маккада таваллуд топганлар. Демак, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан олти ёш кичик бўладилар.
У кишининг оталари Макканинг энг бой тижоратчиларидан эди. Катта тижоратчининг ўғли Усмон ҳам катта тижоратчи бўлдилар.
Ибн Асокирнинг ривоят қилишича, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўрта бўйли, яъни новча ҳам, пакана ҳам эмас, чиройли, оппоқ юзли, яноқлари қизғиш, юзида чечакдан қолган излар бор, серсоқол, икки елкаси кенг, болдирлари кичкина, билаклари узун, билакларини тук қоплаган, жингалаксоч, бошининг тепасида сочи йўқ, олд тишлари энг гўзал одам эдилар. Сочлари қулоқларидан пастга тушиб турарди. Уларни сарғиш ранг билан хиналаб олардилар. Тилла тиш қўйдирган эдилар...ᅠ

Ислом тарихи: УСМОН ИБН АФФОН РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ: Ички жабҳадаги фаолиятлар; Фитна.
УЧИНЧИ ФАСЛ УСМОН ИБН АФФОН РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ (халифалик даври: ҳижрий 23 йил зулҳижжа ойининг охирги кунидан 35 йил 18 зулҳижжагача; милодий 644 йил 6...
#Ислом_тарихи:
🔸АЛИЙ ИБН АБУ ТОЛИБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ.
🔸ХУЛОСА.
🔸РОШИД ХАЛИФАЛАР ДАВРИ ҲАФИДА МУЛОҲАЗАЛАР.
ТЎРТИНЧИ ФАСЛ
АЛИЙ ИБН АБУ ТОЛИБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Насаблари: Алий ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай.
У кишининг оналари: Фотима бинт Асад ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай розияллоҳу анҳо.
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу таваллуд топган йиллари Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз ёшга кирган эдилар.
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғиллари, қизлари Фотиманинг умр йўлдошлари ва жаннат башорати берилган ўн кишининг бири эдилар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ёшликларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида тарбия топдилар. Ўн ёшларйда мусулмон бўлдилар. У киши ёш болалардан биринчи Исломга кирган зотдирлар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Ислом таълимотлари асосида ўсиб-улғайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратлари даврида ўлимдан қўрқмасдан, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринларига кириб, тўшакларида ётдилар. Шу билан бирга, у киши Исломда биринчи фидойи инсон сифатида, Аллоҳ йўлида ўзини фидо қилишга тайёр шахс сифатида танилдилар.
Вақт етиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлган омонатларни олиб, ҳаммасини эгаларига топшириб, кейин Мадинаи мунавварага ҳижрат қилдилар.
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу барча жангларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қатнашган энг катта қаҳрамонлардан бири эдилар. У кишининг шижоатлари зарбулмасал бўлиб кетган.
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу фасоҳатда ниҳоятда юқори нуқтада, илмда етук олим эдилар.
Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг фазилатлари ҳақида жуда кўп ҳадислар келган.
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида у киши билан бирга бўлдилар. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу у кишидан рози ҳолда вафот этдилар.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ҳар доим у киши билан бирга бўлдилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳар бир ишда у киши билан маслаҳатлашар эдилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу пичоқланганларидан кейин ўзлари айтган олти кишилик маслаҳат кенгашининг ичида ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар. Улар Умар розияллоҳу анҳудан кейин мусулмонларга ким халифа бўлишини хал қилишлари керак эди. Шунда ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу халифа этиб сайландилар. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу эса у кишининг ёнларида давлат ишларини юритишда ёрдамчи бўлдилар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу қамал қилинганларида ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг ўғиллари у кишининг мудофаачиларидан бўлишди...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔸АЛИЙ ИБН АБУ ТОЛИБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ.
🔸ХУЛОСА.
🔸РОШИД ХАЛИФАЛАР ДАВРИ ҲАФИДА МУЛОҲАЗАЛАР.
ТЎРТИНЧИ ФАСЛ
АЛИЙ ИБН АБУ ТОЛИБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
(халифалик даври: ҳижрий 35 йил зулҳижжа ойидан 40 йил 21 Рамазонгача; милодий 656-661 йиллар)Ҳазрати Алийнинг ҳаётлари ва Исломга киришлари

Ислом тарихи: АЛИЙ ИБН АБУ ТОЛИБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ. ХУЛОСА. РОШИД ХАЛИФАЛАР ДАВРИ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР.
ТЎРТИНЧИ ФАСЛ
АЛИЙ ИБН АБУ ТОЛИБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
(халифалик даври: ҳижрий 35 йил зулҳижжа ойидан 40 йил 21 Рамазонгача; милодий 656-661 йиллар)
Ҳазрати Алийнинг ҳаётлари ва Исломга киришлари
Насаблари: Алий ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим…
🌙 ИСЛОМ ИЛМ ДИНИДИР
🌙 Ислом дини ҳеч қачон илм олишга тўғаноқ бўлмаган. Европада яқин вақтларгача черков илм йўлига ғов бўлиб келди, минглаб олимлар оловда куйдирилди, европаликлар буни ҳали унутишгани йўқ. Нима сабабдан черковлар илмга қаттиқ қаршилик қилди? Чунки ҳукмронлик тўлалигича черковда эди, илм уларнинг ёлғонларини фош этарди. Черков катта бойликдан ажралиб қолмаслик учун олимларга тазйиқ ўтказарди. Масалан, Коперник, Галилей, Эйнштейн, Макс Планк каби буюк олимлар айнан черков маҳкамасида суд қилинди.
Коперник 1543 йил Ер ўз ўқи атрофида 24 соатда бир марта, Қуёш атрофида йилда бир марта айланиб чиқишини, Қуёш коинот маркази эканини кашф қилган эди. Католиклар бу кашфиётдан даҳшатга тушди, чунки насронийларнинг хурофотлари чиппакка чиқаётган эди. Черков Коперникни диндан чиққанликда айблаб, китобларига ўт қўйди, ўзини судга тортиб қатл этди. 1481 – 1499 йилларда 90 023 нафар олим маҳкамага тортилиб, черков уларнинг китобларини ўқишни таъқиқлаб, ёқиб юборишга буйруқ берди. Шу тариқа 8 000 та қўлёзма китоб ёқиб юборилди.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ИСЛОМ #ИЛМ #ДИН

Доктор Роғиб Саржонийнинг
“Ислом ва олам” китобидан.
Muslim.uz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ИСЛОМ #ИЛМ #ДИН
🌙 ИСЛОМНИНГ МАҚСАДИ НИМА?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
✅ Ислом илм дини бўлиб, илм ислом тарафидадир. Аввал ғарбликлар Исломни ҳам бошқа динлар каби, илмга қарши қўйдилар. Аммо Исломда ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Илм ривожланиб борган сари унинг Исломда келган маълумотларни тасдиқлаши кучайиб борди. Аста-секин Ислом ақийдасида келган маълумотларнинг тўғрилигига илмий кашфиётларни далил сифатида келтириш йўлга қўйилди. Бу иш ҳозир ҳам давом этмоқда. Шу тариқа Исломдаги ақийдавий масалаларга илмий далил келтириш юзага чиқди.
🔸Охири келиб, Ислом ақийдаларининг далиллари Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлар, ақл ҳамда илм асосида тақдим қилинадиган бўлди.
💐 Бахтли ҳаёт йўлида мусулмон инсон қўядиган ҳар бир қадам энг ишончли илм – Аллоҳ таоло берган илм асосида экани зинҳор унутилмаслиги керак. Ушбу илмда ҳеч қандай инсоний хаёл, тахмин ва гумон йўқ, балки Ислом келтирган ҳар бир кўрсатма ўта ишончли илмга суянгандир.
❓Хўш, Аллоҳ таоло тарафидан инсонни икки дунё саодатига элтувчи қилиб юборилган, ўта ишончли илмга асосланган ўша Ислом динининг мақсадлари нималардан иборат?
🌙 Ислом таълимотларининг барчаси, шариат аҳкомларининг ҳаммаси инсонни мукаммал бахт-саодат билан таъминлашга қаратилгандир. Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун «Исломнинг мақсадлари нималардан иборат?» деган саволга жавоб беришнинг ўзи кифоя.
🔹Бу саволга Ислом уммати салкам ўн беш асрдан буён бир овоздан «Исломнинг мақсадлари динни, жонни, ақлни, наслни ва молни асрашдан иборат», деб жавоб бериб келмоқда.
🔸 Инсоннинг бахту саодатига оид барча бугунги кунда кўтарилаётган масалалар мана шу беш муҳим нарса – дин, жон, ақл, насл ва молни асраш, муҳофаза қилиш иши билан боғлиқдир.
📚Ислом кишиларни бирор ишга буюрган бўлса, ушбу беш нарсани асраш учун буюргандир.
📚Ислом кишиларни бирор нарсадан қайтарган бўлса, ушбу беш нарсани муҳофаза қилиш учун қайтаргандир.
📖 Имом Ғаззолий ўзларининг «Мустасфо» номли усулул фиқҳ илмига оид китобларида шундай дейдилар:
«Шариатнинг инсонни яратишдан кўзлаган мақсадлари бешта бўлиб, у халойиқнинг динини, жонини, ақлини, наслини ва молини муҳофаза қилади. Ушбу беш аслнинг муҳофазасини ўз ичига олган ҳар бир нарса маслаҳа – манфаатдир. Бу бешликка зарар етказадиган ҳар бир нарса мафсада – бузуқликдир. Ана шу зарарни даф қилиш ҳам маслаҳа, яъни манфаатдир».
✅ Мақсади шундай олий даражада бўлган тузумгина инсон бахтини етарли даражада таъминлай олиши мумкин.
🌙 Ислом ана ўша олий мақсадни амалга оширган, йўлга қўйган ва улар билан инсонларни манфаатлантирган. Бу улкан ҳақиқатга тарих шоҳид, кўҳна инсоният шоҳид.
«Мукаммал саодат йўли» китоби асосида тайёрланди
#Ислом #Мукаммал_саодат_йўли

⚡️ФИТНА ЧАҚИРИҚЛАРГА АЛДАНМАНГ!
❗️ Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.
🔸Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бу ҳақда мазҳабимизнинг буюк олимларидан бири Имом Муҳаммад "Ас-Сиярул-кабир" китобида айтадилар: “Мусулмонлар ғайридинлар билан бирлашиб, бошқа ғайридин жамоага қарши урушиши жоиз эмас”, деганлар.
❗️Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.
🔹Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳарқачонгидан кўра огоҳ ва хушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўхронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим.
⚡️ Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноконуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш таъқиқланган.
🌙 Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Яқинда фитналар бўлади. У пайтда ўтирган тургандан яхшидир, у пайтда турган юргандан яхшидир, у пайтда юрган югургандан яхшидир. Ким фитнага киришса ҳалокат ёқасига келади, ким фитна пайти паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин!” (Имом Бухорий ривояти).
✅ Хулоса қилиб айтганда Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ФИТНА #ҲАРОМ #ИСЛОМ

#ДИН_НАСИҲАТДИР!
(03.03.2023)
✅ 1 март куни “Ҳидоя“ ўрта махсус ислом билим юртида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний таълим олиш тартиби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
📋 Сулаймон ибн Абдулваҳҳобнинг укасига қилган раддияси...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🕌 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
❗️ ...Исломда бирон бир мусулмонга тажовуз қилиш ёки уни ноҳақ ўлдиришга асло рухсат берилмаган. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Ким мусулмонни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. У ерда у узоқ вақт қолади. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати бўлсин! Ҳамда У (Аллоҳ таоло) унга улкан азоб тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ислом #насиҳат #раддия #дейжест

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ислом #насиҳат #раддия #дейжест
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ислом #касаллик
🎬 Исломда касаллик юқиши борми?
🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
🎬 Исломда касаллик юқиши борми?
🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн #ислом
#ҳадис_ва_фиқҳ #гуноҳ
Исломда гуноҳни қасд қилиш
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
#ҳадис_ва_фиқҳ #гуноҳ
Исломда гуноҳни қасд қилиш
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar