Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
УЙ ОЛИШ УЧУН БУЙРАГИМНИ СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйимиз йуқ. Уй олиш учун буйрагимни сотсам бўладими? Бу ҳаром ёки гуноҳмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон ўзининг аъзоларига ҳақиқий эга ҳисобланмайди, балки улар Аллоҳники ва инсонга омонатга берилган. Шунинг учун шариатимизда одам ўз аъзоларини сотишга ҳаққи йўқ. Бу савдо ботил-бекор. Бу ишини қилган киши ва бунга ёрдам берганлар гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГАРОВ БОҒЛАБ ТАОМ ЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#гаров #таом #савдо

1107-CАВОЛ: Бир танишим: “Бир тандир сосмани ҳаммасини еб юбора оламан”, деди. Сотувчи эса унга: “Агар, ҳаммасини еб юборсанг, пулини тўламайсан, лекин бир дона ёки бир луқма қолса ҳам, ҳамма пулини тўлайсан”, деб шарт қўйди. Мазкур савдо жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бундай савдо дуруст эмас. Чунки, биринчидан бу шарт билан савдолашишдир. Ҳолбуки, динимизда савдо тақозо қилмайдиган ҳар қандай шарт билан савдолашишдан қайтарилган. Бу ҳақида “Фосид бай”, яъни нотўғри савдо турларини санаб, шундай дейилган:
"وَالبَيْعُ بِشَرْطٍ لاَ يَقْتَضِيهِ العَقْدُ وَفِيهِ نَفْعٌ لأحَدِهِمَا" (مختصر الوقاية).
Яъни: “Савдо тақозо қилмайдиган ва унда сотувчи ёки харидордан бирига манфаат мавжуд бўлган шарт билан савдо қилиш ҳам фосид байдир (нотўғри савдодир)”. (“Мухтасарул-виқоя” китоби).
Юқоридаги савдода ҳам айнан шундай шартли келишув амалга оширилмоқда. Яъни маълум бир таом (сомса)ни ҳаммасини еб юборса, пул тўламайди. Демак, бунда харидор учун манфаат бор. Аксинча, шарт бажарилмаса, ҳамма пулини тўлайди ва бунда сотувчи учун манфаат бор. Чунки у бир тандир сомсани пулини олади. Бу шарт эса, байни фосид қилади.

Иккинчидан, бу келишувда гаров бойлаш ҳам мавжуд бўлиб, икки томондан бирига манфаат, иккинчи томонга зарар бўлса, бу ерда қимор маъноси юзага чиқади. Маълумки, Ислом динида қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабиралардан биридир. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида шундай хитоб қилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Яъни: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (ароқ), қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз». (Моида: 90-оят).

Учинчидан, динимизда тўйганидан кейин таомланиш ҳаром қилинган. Бу борада шундай дейилган:
"وَإِذَا أَكَلَ الرَّجُلُ فَوْقَ الشِّبَعِ فَهُوَ حَرَامٌ فِي كُلِّ مَأْكُولٍ" (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)
Яъни: "Киши агар, тўйганидан ортиқ таом еса, ҳар қандай емак бўлсин, ҳаром бўлади". (“Баҳрур-роиқ шарҳу канзуд дақоиқ” китоби). Чунки тўйганидан кейин таомланишда инсон саломатлиги учун жиддий зарар бор.
Шунга кўра, юқоридаги каби шарт ва гаров ўйнаш аралашган ҳамда инсон саломатлиги учун хавф туғдирадиган савдо турлари шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
#ЯНГИЛИКЛАРИ_ВАҚТИ

🔸ДТМ раҳбарларининг семинарида нималар муҳокама этилди?
➡️БАТАФСИЛ

🔸Британия уламоларининг юртимизга ташрифи якунланди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Макка шаҳрида Халқаро Қуръон музейи очилади
➡️БАТАФСИЛ

🔸"The Telegraph": Ўзбекистонни кашф этиш вақти нега айнан ҳозир?
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ўзбекистонга келувчи индонезиялик сайёҳларга ҳамёнбоп пакетлар тақдим этилади
➡️БАТАФСИЛ

🔸Саудия Aрабистони фатвога оид халқаро анжуман ўтказади
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятининг Индонезияда намойиши...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Жорий йилда 15 150 нафар зиёратчи ҳаж ибодатини, ўтган олти ойда 34 мингдан ортиқ зиёратчи умра амалини адо этди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг 51 та асари халқчил таржима қилинди.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудларда 6 та янги диний ташкилот ўз фаолиятини бошлади.

Шунингдек, 7 та диний ташкилотда тубдан қайта қуриш, 18 тасида таъмирлаш ишлари якунланди, 250 та бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган 6 мингдан зиёд шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан 5 мингга яқин профилактик тадбир ўтказилди.

📍Батафсил

манба

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

Глава государства начал поездку в Бухарскую область с посещения мавзолея Бахоуддина Накшбанда.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

манба

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намозни хушуъ билан ўқиш фазилати 6-дарс 1-қисм

Шайх Алижон қори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Намозни_хушуъ_билан_ўқиш_фазилати