Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Оила, #Никоҳ, #Маҳр, #Эр_ва_хотин, #Талоқ,

ЭР ОИЛА РАҲБАРИ

Шариатда оила раҳбарлиги айнан эркакларга юклатилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир” (Нисо, 34).

Эркак киши гавда тузилиши, руҳий ва жисмоний жиҳатлари билан аёлга нисбатан афзал қилиб яратилган. Оилада бўладиган ҳар қандай муаммоларга эркаклар босиқлик, вазминлик билан ечим топадилар. Оиланинг моддий томондан таъминлаш ҳам эркаклар зиммасидаги бурчдир.

Аёлини, фарзандларини моддий томондан таъминлашни ўз бурчи деб биладиган эркакларнинг шу йўлдаги ҳалол ҳатти-ҳаракатлари ҳам ибодат даражасида бўлиб, бунинг учун ажр-у савобга эришади.

Оиладаги раҳбарлик – бу аёлига ёки фарзандларига зулм қилиш эмас, балки шариат кўрсатмасига биноан уларни моддий таъминлаш ва ҳимоя қилиш бурчидир.

Аёл ҳам ўзининг аёллик вазифаларини шариат кўрсатмасига биноан олиб борса, икки дунёда ажр мукофотларга эга бўлади.

БАТАФСИЛ

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
ЭРНИНГ РОЗИЛИГИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр

543-CАВОЛ: Аёл киши турмушга чиқаётганида бўлажак эрига: “Мендан рози бўлишингизни ўзи менга маҳр учун етарли, бошқа маҳр керакмас” деса, кейин эр ўзининг розилигини маҳр сифатида берса, шу шариатимизда жоиз бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Маҳр» никоҳ ақди тузулганидан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган нарсанинг номидир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة
"Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг" (4-оят).
Никоҳ ақди амалга оишиши билан маҳр бериш эрга вожиб бўлади. Берилганда ҳам, куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилади ва маҳр келиннинг шахсий мулки бўлади.
Маҳр бериш фарз амал ҳисобланади. Ҳатто шундайки, келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейишга ҳам имконлари йўқ. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам, кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳаттоки, эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам, меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.
Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Бу – нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга суяниб, ҳар бир даврдаги маҳрнинг энг оз миқдорини белгилаш осон бўлади. Бунинг учун ўша даврнинг закот нисоби, мазкур миқдорнинг йигирмадан бири аниқланса, энг оз маҳр миқдори чиқади.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا مَهْرَ أَقَلَّ مِنْ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ. رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ", – дедилар" (Имом Дорақутний ва Имом Байҳақий ривоят қилганлар).
Бевосита саволга келсак, маҳр моддий қийматга эга бўлган нарсани бериш билан амалга ошади. “Эрнинг розилиги”, “Қуръони карим таълим бериш”, “Ҳажга олиб бориш” каби маънавий нарсалар маҳр бўлмайди. Маҳр – кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, барибир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
МАҲРГА ҚУРЪОНИ КАРИМНИ БЕРИШ
#маҳр

820-CАВОЛ: Aёлим менга маҳрни ўрнига Қуръон китобини олиб беринг деб айтди, мен олиб бердим, энди маҳрни берган бўламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳр — аёл кишига эри томонидан берилиши лозим бўлган, пул маблағи ёки шу қийматга эга бўлган бирор нарсадир. Маҳрнинг энг кам миқдори 10 дирҳам (яъни закот нисобининг йигирмадан бир қисми)га тенгдир.

Саволда сўралган масалага келсак, фиқҳий қоидаларга кўра агар маҳр (эр ёки хотин томонидан белгиланиб) айтилган бўлиб, у маҳрнинг энг ками (яъни закот нисобининг йигирмадан бир қисми)дан арзон бўлса келинга ёш, насаб, оилавий шароит ва касб-ҳунар жиҳатидан баробар бўлган аёлларга белгиланган маҳрни бериш вожиб бўлади. Демак, аёлингиз мусҳаф олиб беришингизни сўраган бўлса ва мусҳафнинг қиймати юқорида айтиб ўтилган 10 дирҳам (4.25 гр тилланинг қиймати)дан кам бўлса бу билан маҳр адо топмайди.

Шундай экан, бу масалада шу ҳудудда хизмат қилиб турган имом-хатибга мурожаат қилиб, ойдинлик киритиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭРИМДАН МАҲРИМ БЎЛГАН УЙНИ ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИМ БОРМИ?
#никоҳ #маҳр

919-CАВОЛ: Анча йиллар аввал эримдан ажрашдим. Кейинчалик соғлиғим ёмонлашиши туфайли бир инсонга турмушга чиқдим. Уйимдагилар бу никоҳдан хабарлари бор. Аммо бу эрим уйидагиларига айтмаган экан. Онаси билиб қолиб, ё мени ёки уни танлайсан, деб шарт қўйди. Эрим табиийки, онасини танлади. Маҳримга уй олиб бераман деб ваъда қилган эди. Ҳозир ижарада қийналиб яшаяпман. Эримдан маҳрим бўлган уйни талаб қилишга ҳаққим борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло Ўзи енгиллик берсин. Ҳолатингизни ўзингиз ўйлаган гўзал ҳолатга айлантириб берсин. Аксар ҳолатларда уйдагилар билмайди, кейин ўзим тушунтираман, каби гаплар билан қилинган турмуш мана шундай аянчли, асосан аёл кишини сиз каби аросатда қолиб кетиши билан тугайди.

Агар эрингиз маҳрга уй олиб бераман деган бўлса, талаб қилсангиз бўлади. Чунки маҳр эркак кишига вожиб саналади. Адо қилмагунича бўйнида қарз бўлиб тураверади.

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин», деган (4-оят).

Ушбу ояти карима маҳр бериш эрга вожиб эканини англатувчи тўртта ояти каримадан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан, маҳр бериш вожиб бўлади, агар қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам.

Ушбу оятда эр ўзига хотинликка рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда. Шу билан бирга, маҳр келиннинг мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.

Эрингиз маҳрни нима эканини яхши англаса керак. Ундан ташқари ўзингизни қийнаманг. Аллоҳ таоло бир қийинчилик ортидан икки яхшилик беришини айтган. Инша Аллоҳ, яхши кунлар келади. Фақат ундай кунларни сабр-матонат ва гўзал ибодатлар билан қарши олишингиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
АЁЛ МАҲРИНИ ОЛМАЙ ТУРИБ ВАФОТ ЭТСА НИМА БЎЛАДИ?
#маҳр #оила
#мерос

1123-CАВОЛ: Мен аёлимни маҳрини бермаган эдим. Яқинда аёлим вафот этди. Мен нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Агар маҳри берилмаган хотин вафот этса, унинг маҳри эрининг зиммасидан соқит бўлмайди ва эрга уни адо этиш лозим бўлади. Лекин ўлган одамнинг ҳаққи бўлгани учун маҳр меросга айланади ва марҳуманинг меросхўрлари ўртасида шариат кўрсатмасига мувофиқ тақсим қилинади. Мазкур ҳолатда меросхўрлар орасида унинг эри ҳам бўлгани учун эрга ҳам шариат кўрсатмасига биноан меросдан улуш берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook