#Ҳалол_касб #ризқ
Ислом динида доимо ҳалол касбга тарғиб қилинади. Танбаллик, дангасалик, ишёқмаслик каби жамиятга зарар келтирувчи иллатларга йўл қўйилмайди. Ҳатто дунёвий ишлардан тўла ажраб чиқиб, на ўзига ва на қарамоғидаги оиласига қарамай бутунлай ибодатга ажралиб чиқишга рухсат берилмайди. Балки ҳалол касбнинг ўзи ҳам ибодат даражасидаги амаллардан саналади. Ҳалол ризқ йўлида қилинадиган саъю-ҳаракатлар учун улкан савоблар ваъда қилинган.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Бир динор Аллоҳ йўлида нафақа қилдинг, бир динор қул озод қилишга сарфладинг, бир динор мискинга садақа қилдинг, бир динор аҳлингга нафақа қилдинг. Буларнинг ичида ажри улуғроғи аҳлингга нафақа қилганингдир” (Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда эса: “Киши ўз қарамоғидагини ташлаб қўйиши гуноҳкор бўлишига кифоя қилади”, дейилган (Абу Довуд ривояти).
Шунингдек деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа касб-ҳунарларга оид кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинганки, барчаси инсонни меҳнатга чорлайди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Умму Ҳоний (розияллоҳу анҳо)га: “Қўй боқ, чунки унда барака бор”, деганлар (Ибн Можа ривояти).
Демак, инсон Худо ризқимни берар, деб танбаллик қилиб ётмасдан ҳаракат қилиб, ўзига, оиласига, жамиятга фойда келтириши зарур экан.
Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Киши ейдиган нарсаларнинг энг покизароғи ўз қўли билан касб қилганидандир”, дедилар (Абу Довуд ривояти).
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: Айтинг: «Албатта, Раббим бандаларидан Ўзи хоҳлаганига ризқни кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаганига ризқни) танг қилур. Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир» (Сабаъ, 39).
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅

Улуғбек Йўлдошев
Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди ходими
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅
Касбларнинг афзали
#Тижорат #касблар #ризқ
Тижорат билан шуғулланиш касбларнинг афзалидир, чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам ушбу касб соҳиби бўлганлар, бу касбда барака бор. Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Тижорат билан шуғулланинглар, чунки ризқнинг 10 эшигидан 9 таси тижоратдадир”, деганлар (Саид ибн Мансур ривояти).
Савдо билан шуғулланадиган ҳар бир мусулмон шариатда кўрсатилган сифатлар билан хулқланиши лозим. Шунда унинг савдосида барака бўлади. Савдогар тижорат қилиш билан Аллоҳ таолонинг розилиги ва оиласининг эҳтиёжларини ҳалол йўл билан қондиришни ният қилиши, қарздорларнинг қарзини узиш, мискинларнинг ҳожатини чиқаришда пешқадам бўлишга ҳаракат қилиши лозим. Тижоратчи қўлидаги барча нарсаларни Аллоҳнинг мулки, ўзини эса, молни ҳақдорларига етказувчи банда деб билиши керак. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар сира касод бўлмайдиган тижоратдан (ажру савоб бўлишидан) умидвордирлар. Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлини уларга янада зиёда қилур. Албатта, У мағфиратли ва ўта шукр қилувчидир” (Фотир, 29-30).
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz

muslim.uz
Касбларнинг афзали
Тижорат билан шуғулланиш касбларнинг афзалидир, чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам ушбу касб соҳиби бўлганлар, бу касбда барака бор. Р...
#Ризқ
Яқинларингизга ҳам
улашинг⤵️
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Аллоҳ ҳар бир тирик жоннинг ризқини етказиб туради. Ризқ-рўзини эплаб тополмайдиган, ҳеч вақоси йўқ қанчадан-қанча заиф жонзотлар бор. Аллоҳ уларнинг ҳеч бирини насибасиз қолдирмайди, барчасини ризқлантиради. Эътибор берсангиз, руҳий безовталик, ҳаловатсизлик кўпинча тирикчилик билан боғлиқ муаммолар сабабидан келиб чиқади. “Энди нима бўлади? Қандай тирикчилик қиламан?” каби саволлар инсон миясида чарх уради, тинчини бузади, оромини ўғрилайди. Аммо мўмин киши учун бундай хавотир бегона. Нега десангиз, у Аллоҳнинг ваъдасига ишонади, ризқ талабида ҳаракат қилади. “Аллоҳ ризқ-насибамни етказади” деган ишонч билан ҳалол меҳнат қилган одамнинг кўнгли хотиржам бўлади. Ҳалолликда гап кўп. Ҳалол ишлаш, ҳалол яшашнинг ҳузур-ҳаловатига ҳеч нарса етмайди.
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.

«Қуръон – қалблар шифоси» китобидан
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
РИЗҚ РАЗЗОҚ ЗИММАСИДАДИР
Имомлар минбари
Аллоҳ таоло бандаларни ризқнинг турли сабабларини бажаришга, тақдир қилган ризққа бўлган интилиши, унинг сабабларини излаши ва меҳнат қилишини буюрган. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам – банданинг ризқ сабабларини қилиш-қилмаслигидан қатъи назар ризқни фақатгина Аллоҳ таолодан эканига қатъий ишониш, ягона Аллоҳни Раззоқ деб билиш иймонимиз амридир...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
#АҚИДА #Ризқ #Раззоқ
@muslimuzportal обуна бўлинг

t.iss.one
Ризқ Раззоқ зиммасидадир
Имомлар минбари Аллоҳ таоло бандаларни ризқнинг турли сабабларини бажаришга, тақдир қилган ризққа бўлган интилиши, унинг сабабларини излаши ва меҳнат...
#МАҚОЛА #ризқ
РАҚОБАТЧИЛАРДАН ҚЎРҚМАНГ! ҲАР КИМНИНГ ЎЗ РИЗҚИ БОР
Бир савдогар донишманд ҳузурига келиб, ўзининг оғир аҳволидан шикоят қилди: “Шаҳарда менга рақобатчи пайдо бўлди. Моллари хилма-хил, нархи арзон. Мижозларим мени тарк этишяпти. Бу аҳволда касодга учрашим мумкин. Эй донишманд, маслаҳат бер...”
Донишманд ғамгин савдогарга диққат билан боқиб, сўради:
“Отни суғоргани дарёга олиб борсанг, у сув ичишдан аввал ер тепиниб пишқиради. Бунинг сабабини биласанми?”
Савдогарнинг жаҳли чиқиб, донишмандга деди: “Ҳузурингга оқилона маслаҳат сўраб келсам, сен менга аллақандай бемаъни савол беряпсан!”
“Ҳозир буни ўзинг тушуниб оласан, – деди донишманд. – От дарёга энгашганида, сувда ўзининг аксини кўради. Уни рақиб – бегона от, деб ўйлаб, ҳайдамоқчи бўлади, пишқириб, ер тепинади. Отдан фарқли ўлароқ, дарё суви ҳаммага етишини Сен яхши биласан-ку…”
“Менинг бошимдаги мушкул савдоларга онгсиз отнинг нима алоқаси бор?!”
“Эҳ, дўстим, Яратганнинг неъматлари ҳаммага етишини англамаган ўша онгсиз от аслида – сенсан! Сув олдида ер тепинаётган отга ўхшаб, тасаввурингдаги рақобатчини қўрқитишга, ҳайдашга уриняпсан. Пул ва бойлик ҳаммага етади. Бор, ишингни ҳалол ва виждонан бажаравер. Топган-тутганинг ва ризқинг Аллоҳнинг сенга инояти. Уни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Рақобатчиларинг – сувдаги аксинг кабидир”...

Рақобатчилардан қўрқманг! Ҳар кимнинг ўз ризқи бор
Бир савдогар донишманд ҳузурига келиб, ўзининг оғир аҳволидан шикоят қилди: “Шаҳарда менга рақобатчи пайдо бўлди. Моллари хилма-хил, нархи арзон. Мижо...
✅ РИЗҚИНГИЗДА ТАНГЛИК ЮЗ БЕРИШИ СИЗНИ ҲАРОМ ЙЎЛ ЙЎЛЛАРГА УНДАМАСИН!
Aгар сизларга Аллоҳ тақдир қилган ризқнинг келиши бирон сабабга кўра кечикса, шошқалоқлик, сабрсизлик қилиб уни ҳар хил гуноҳ ва ношаръий йўллар билан эмас, Аллоҳнинг амрига итоат этиш билан, ҳалол воситалар орқали талаб қилинглар. Ризқингизда танглик юз бериши сизни ҳаром йўл йўлларга ундамасин!
🌙 Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Агар биронтангиз ризқидан қочмоқчи бўлса ҳам, албатта (ризқи) уни худди ўлими таъқиб этганидек қувиб етади” (Имом Табароний “Авсат” ва “Соғийр”да ҳасан санади билан ривоят қилган).
Манба
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#РИЗҚ #ГУНОҲ #ҲАЛОЛ #АЛЛОҲ

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ҳадис #Ризқ
Ризқнинг кенг бўлиш сабаблари
Аббос домла ҚОСИМОВ
manba: @diniysavollar
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🌐 Facebook
#ҳадис #Ризқ
Ризқнинг кенг бўлиш сабаблари
Аббос домла ҚОСИМОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
manba: @diniysavollar
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #ризқ
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM