Muslim.uz
100K subscribers
19.6K photos
5.59K videos
114 files
17.6K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯ АРАБИСТОНИДАГИ НУФУЗЛИ СИМПОЗИУМДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа таклифига биноан Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган 47-анаънавий ҳаж бўйича нуфузли симпозиумда фаол қатнашмоқда.

🔸Ушбу делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва бир қатор соҳа мутахассислари жалб этилган...
➡️БАТАФСИЛ

#haj2023
#simpozium

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
МИНО ВА АРАФОТДА ШАРОИТЛАРНИ ЯХШИЛАШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

🔸 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳаж симпозиуми доирасида юртимиз зиёратчилари учун шароитларни янада яхшилаш масалалари мутасадди идоралар вакиллари билан муҳокама қилди.

🔹Хусусан, Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра жаноблари билан Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ўзбекистонлик ҳожиларга қулай шароитларни ҳозирлаш бўйича кенг қамровли мулоқот ўтказилди.

📋 Учрашувда ҳаж хизматлари, хусусан, чодирлар ажратиш, ҳожиларни етарли турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда транспорт хизмати кўрсатиш каби йўналишларга катта урғу қаратилди.

Музокарада эришилган натижалар ҳожиларимизга Мино, Муздалифа ва Арафот ҳудудларидаги шинам шароитларда роҳат билан ибодат қилишларига муносиб хизмат қилади, инша Аллоҳ.

#haj2023
#simpozium

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @diniysavollar