Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади.

#Умра ибодатини йилнинг хоҳлаган вақтида адо этиш мумкин. Яъни умра қилиш учун айнан бирор вақт тайин қилинмаган. Аммо беш кунда – арафа куни, ийду қурбон ва ундан кейинги уч кунда умра қилиш макруҳи таҳримий бўлади. Чунки бу кунлар ҳаж арконлари адо этиладиган кунлардир.

#Умра ибодати учун энг афзал вақт Рамазон ойи ҳисобланади.

#Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан сўнг тўрт марта умра, бир марта ҳаж қилганлар.

Умра ибодати Қуръони каримда ҳаж ибодати билан бирга зикр қилинган:

“Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг”.

Яъни Аллоҳ таоло ҳаж ва умрани адо қилувчиларга: “Ҳаж ва умранинг шартларини тўкис адо этинглар. Уларни адо этиш асносида зоҳирий ва ботиний нуқсонларга йўл қўйманглар”, дея буюрган.

#Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умра ибодати ҳақида шундай деганлар:

#Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Умра (олдин қилинган) умрагача (бўлган) иккаласининг ўртасидаги (сағира гуноҳлар)га каффорот бўлади. Мабрур ҳажнинг мукофоти албатта жаннатдир”. Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда умранинг фазли яъни, иккита умра ўртасидаги бандаларнинг ҳақларига тааллуқли бўлмаган сағира гуноҳлар кейинги умра сабабидан ювилиб кетиши хабар берилган.

Умра сўзи луғатда “зиёрат қилиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса “ махсус шартлар билан Байтуллоҳни зиёрат қилиш умра дейилади”.

#Умранинг #Ҳаждан фарқлари:
– Умра фарз эмас балки суннат;
– Умранинг муаййан вақти йўқ;
– Арофатда туриш йўқ;
– Муздалифада туриш йўқ;
– Шайтонга тош отиш йўқ;
– Икки намозни жамлаш йўқ;
– Хутба йўқ;
–Тавофи қудум ва видо йўқ.

Умра ибодатида қуйдаги амаллар бажарилади:

#Эҳром боғланади;

-Каъбани тавоф қилинади;
-Сафо ва Марва орасида саъйи қилинади;
-Соч тўлиқ олдирилади ёки қисқартирилади.

#Эҳром боғлаш ҳақида

Умра қилишга киришган киши мийқотдан эҳромга кириши лозим бўлади. Бизда ҳозир умрачиларга дастлаб Мадинани зиёрат қилиш режалаштирилгани сабабли зиёратдан сўнг умра қилиш учун Маккага йўлга чиққанларида Зулҳулайфа номли жойда эҳромга кирадилар. Ушбу жойда эҳромга кирувчилар учун барча шароитлар ҳозирлаб қўйилган. Эҳромга киришда қуйидаги амаллар қилинади:

– Ғусл қилиш;

– Баданга хушбўйлик суриш (эҳромга эмас);

– Икки ракат намоз ўқиш;

– Талбия айтиш. (Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда ван неъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак). Талбияни ҳар айтишда уч мартадан айтиш мустаҳаб бўлади. То тавофни бошлагунича имкон қадар кўпроқ талбия айтишга ҳаракат қилинади.

#Эҳромга киргандан сўнг қуйдаги ишларни қилиш мумкин бўлмайди:

-Эркаклар учун одатдаги тикилган кийимни кийиш, бошни ё юзни узрсиз ёпиб юриш;

-Соч, соқол, ёки бошқа бирор аъзосининг тукларини узрсиз олиш;

-Қўлларининг ёки оёқларининг тирноқларини олиш;

-Ўпиш ва қучоқлашга ўхшаш нарсалардан бирини шаҳват билан қилиш;

-Бирор аъзосига узрсиз хушбўй суриш.

#Тавоф “Ҳажарул асвад”нинг рўпарасидан бошланади. Каъбани айланиб тавофни бошлаган жойига келганда бир тавоф ҳисобланади. “Ҳажарул асвад”нинг рўпарасига келганда “Бисмиллаҳи валлоҳу акбар” дея имкони бўлса, “Ҳажарул асвад” ўпилади, агар бошқаларга озор бериш хавфи бўладиган бўлса, қўли билан унга ишора қилинади ва ўша қўл ўпилади, сўнгра иккинчи тавофга киришилади.

#Тавофнинг #вожиблари:
-Тавофни “Ҳажарул асвад”дан бошлаш;
-Чап елкасини Каъба тарафга қилиб тавоф қилиш;
-Сатри аврат;
-Қодир кишининг ўзи пиёда юриши;
-“Ҳатийм”нинг орқасидан тавоф қилиш;
-Тавофни 7 марта қилиш;
-Таҳоратли бўлиш;

БАТАФСИЛ
(https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/5774-umra-ibodati-andaj-amalga-oshiriladi)