Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касбларнинг энг яхшиси

...Аллоҳ таоло Қуръони каримда барча мўминларга ўз тоқатиларига яраша касб қилишни фарз қилди: "Бас, қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверинглар! Аллоҳни кўп ёд этингизлар, шояд (шунда) нажот топурсизлар" (Жумъа сураси, 10-оят).

Яъни, Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин мусулмонларни намозни адо этгач, ер юзига тарқалиб, ҳалол йўл билан ризқ топишга тарғиб қилмоқда ва бу ишни Аллоҳ таолонинг фазлидан талаб қилиш, деб номламоқда. Намоздан кейин ким савдосига, ким касал кўргани, ким илм талабига – ҳар ким ўз ишига қайтиши мумкин. Чунки ер юзи бўйлаб тарқалиш буйруғи мажбурий эмас. Лекин баъзи кишилар бу амрга жиддий амал қилишган.

Ибн Абу Хотимдан ривоят қилинади. Ирок ибн Молик розийаллоҳу анҳу жума намозидан сўнг масжид эшигидан чиқарканлар: “Эй бор Худоё, мен даъватингга жавоб қилдим, фарз намозингни ўқидим ва айтганингдек ер юзига тарқалдим. Менга Ўз фазлингдан ризқ бергин, Сен энг яхши ризқ берувчисан”, дер эканлар...
🖥 БАТАФСИЛ

#maqola #kasb #halol #namoz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM