📚2,5 МИНГДАН ЗИЁД КИТОБ СОҲА ХОДИМЛАРИГА ТАРҚАТИЛДИ
📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Фатво маркази уламолари томонидан нашрга тайёрланган
“Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби чоп этилгани ҳақида хабар берган
эдик. ✅ Таъкидлаш жоизки, мазкур китоб диний соҳа ходимларининг мўмин-мусулмон халқимиз руҳий-маънавий эҳтиёжини таъминлаш, диний-маърифий саводхонлигини оширишда муҳим ва фойдали қўлланма вазифасини бажаради.
📚 Айни мақсадни кўзлаган ҳолда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан юртимиздаги масжид имом-хатиблари ва диний таълим муассасаси илмий ходимларига мазкур китобдан 2 500 дона хайрия сифатида тарқатилди.
🗣Ушбу китоб кенг жамоатчилик томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Бу борада Фатво марказига келган ва телефон орқали мурожаат қилган фуқаролар яхши тилакларини билдирмоқда. Шу билан бирга имом-домлалар ва муддарислар томонидан бугунги кун руҳини акс эттирган китоб нашр этилгани ва соҳа ходимларига берилгани учун миннатдорлик ҳам изҳор этилмоқда.
🤲 Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон халқимиз эҳтиёжини таъминлаш йўлидаги хайрли ишларни бардавом айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати#yangiliklar #xabar #kitobMUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube |
📷Instagram |
🔵 Facebook