Muslim.uz
92.6K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Ибрат олайлик

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бизни муҳташам коинотдан ибрат олишга чақиради. Одам боласи Аллоҳ таолонинг борлигини, бирлигини, чексиз қудратини ҳис қилиш учун тоғларга, денгиз-дарёларга, ҳайвоноту ўсимлик оламига ва хусусан, энг катта мўъжиза бўлмиш инсонга ибрат назари билан боқиши, тафаккур қилиши керак. Зеро, мана бу ояти карималар шунга ундайди:

“(Эй инсонлар,) ерда ишонувчилар учун аломатлар бордир. Ўзларингизда ҳам. Ахир, кўрмайсизларми?!” (Зориёт, 20 -21).

“Ахир, улар туяга қараб, қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига, тоғларнинг қандай тикланганига ва Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига боқмайдиларми?!” (Ғошия, 17-20).

БАТАФСИЛ

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Ибрат_вақти

Раҳимберди домла Раҳмонов: Қизларимиз жаннатга киргазувчидир

КЎриш учун манзил:
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/8826
#МАҚОЛА #ИБРАТ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲАЁТЛАРИ БИЗГА ИБРАТ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

“Дарҳақиқат, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп зикр қиладиганлар учун Аллоҳнинг Расулида гўзал ўрнак бордир” (Аҳзоб сураси, 21-оят).

Мусулмон одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганар экан, у ўзи учун ҳаётнинг барча жабҳаларидаги фаолиятида энг олий даражадаги одоб-ахлоқ намунасини кўради. Шу боис, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ҳақиқий уммат бўлишни истаган одам, у зотнинг ҳаётларини ўрганиши ва ўзи учун намуна қилиб олиши лозим бўлади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Садақа беришга шошилинг чунки бало садақадан ўтиб кетолмайди»

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ибрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Kibr to'g'ri yo'ldan ozdiradi
Hidoyat maskani
Кибр тўғри йўлдан тойдиради
#Аудио
#Ибрат

04:59 дақ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
#Ибрат

Ёш гўдак йўлда онасини йўқотиб қўйса, атрофида сочилиб турган ўйинчоқларга ҳам, атрофидаги болаларга ҳам қиё боқмай қўяди. Чунки у онасини топа олмаяпти, энди у фақат онасини топишни истайди. Бу билан Аллоҳ, бандага, Ўзига яқин бўлишдаги неъмат қадри улкан эканини билдирмоқда. Шунинг учун банда Аллоҳдан алоқани узган пайтда унга ҳеч нарса ёқмайди, қалби ҳеч нарсадан таскин топмайди, бирор нарса унга завқ улашмайди, чунки у дўстини йўқотган бўлади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

Каналимизга аъзо бўлинг:
👉@fitratuz👈
ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ
#Ибрат

Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.

– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!

Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.

Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...

Мақсудали ҚОСИМОВ

#Рамазон_туҳфаси № 5
“MY5” ТЕЛЕКАНАЛИДАГИ “ИБРАТ” ИЛМ ЧАШМАСИДАН БАҲРА ОЛИНГ!

Ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз оммавий ахборот воситаларида таниқли ва воиз уламоларнинг илмий-маърифий чиқишлари салмоғи янада ортади.

Ана шундай гўзал суҳбатлардан бири Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов иштирокида “Mening yurtim” (MY5) телеканалининг “Ибрат” кўрсатуви орқали намойиш этилмоқда.

Рамазон ойининг 30 куни давомида ҳар куни саҳарлик ва ифторлик вақтида мазкур илм-маърифат чашмасидан баҳра олишингиз мумкин.

Ушбу кўрсатувни кўришга имконингиз бўлмаса, ҳар кун кечки соат 23:00 да @Ehtirom_uz каналида томоша қилишингиз, шунингдек, унда кўрсатувнинг ўтган сонларини ҳам топишингиз мумкин бўлади.

Демак, кун аввалида ва сўнгида динимизга оид муҳим, қизиқарли ва зарур мавзуларда аниқ далиллар, тарихий ривоятлар, ҳаётий мисоллар асосида халқчил тилда бўлувчи ушбу кўрсатувни кўриб боришни тавсия этамиз!

Маърифий кўрсатувнинг ўтган сонларини қуйидаги ҳаволалар орқали кўришингиз мумкин:

Анонс: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10378
1-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10396
2-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10410
3-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10424
4-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10437
5-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10458
6-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10475
7-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10494
8-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10503
9-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10511

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar