Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло Ўтганларимизнинг гуноҳларини афв этиб, жаннатларига ноил айласин!

1️⃣6️⃣ Рамазоннинг 16-куни (7 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:36 да тугайди

⌛️Ифторлик 18:56 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло тутаётган рўза ва қилаётган ибодатларимизни солиҳ зотларнинг ибодатларидек қабул этсин!

1️⃣7️⃣ Рамазоннинг 17-куни (8 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:34 да тугайди

⌛️Ифторлик 18:57 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганимда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик қилаётган эканлар. Шунда: “Албатта, саҳарлик баракадир”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

Ирбоз ибн Сария розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида мени саҳарликка чақириб, “Барака дастурхони сари шошилгин”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло саҳарликдаги баракаларга доҳил айласин!

1️⃣8️⃣ Рамазоннинг 18-куни (9 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:32 да тугайди

⌛️Ифторлик 18:58 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: рўза: «Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳм шафоат қилади», деганлар».

🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни Рўза ва Қуръон шафоатига эриштирсин!

1️⃣9️⃣ Рамазоннинг 19-куни (10 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:30 да тугайди

⌛️Ифторлик 18:59 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши бор, уларнинг дуолари қайтарилмайди: одил раҳбар, рўзадор ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси”, дедилар (Ибн Можа ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло ибодату илтижоларимизни ҳусни қабул этсин!


2⃣0⃣ Рамазоннинг 20-куни (11 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:28 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:00 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Рамазондаги охирги) ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар”
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло кундузлари ихлос билан тутаётган рўзаларимизни тунлари бедор бўлиб адо этаётган ибодатларимизни қабул этсин!

2️⃣1️⃣ Рамазоннинг 21-куни (12 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:27 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:01 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб еса ёки ичса, рўзасини давом эттираверсин. Чунки Аллоҳ у кишини таомлантирибди ва сероб қилибди, холос”, дедилар (Имом Бухорий, имом Муслим ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло икки дунё яхшиликларини насиб қилсин!

2️⃣2️⃣ Рамазоннинг 22-куни (13 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:25 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:02 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир”, деганлар.

🤲 Меҳрибон Роббимиз оила қуриш истагида бўлганларга солиҳ ва солиҳа жуфтлар насиб этсин!

2️⃣3️⃣ Рамазоннинг 23-куни (14 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:23 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:03 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазонда фаришталар рўзадорлар ифторлик қилгунларича уларга истиғфор айтадилар”, дедилар.

🤲 Аллоҳ таоло гуноҳларимизни мағфират, дуоларимизни ижобат, икки дунёмизни обод айласин!

2️⃣4️⃣ Рамазоннинг 24-куни (15 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:21 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:04 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Абул Олия розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, “Қадр кечаси қачон бўлади?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг илк ва энг сўнгги ҳамда тоқ кечаларидан изланглар!” дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

🤲 Дам олиш кунларингиз файзли ва мароқли ўтиб гўзал амалларга тўла ўтсин!

2️⃣5️⃣ Рамазоннинг 25-куни (16 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:19 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:05 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

🤲Аллоҳ таоло қадр кечасини топганлар қаторида қилиб, барчаларимизни барча яхшиликларидан насибадор қилсин!


2️⃣6⃣ Рамазоннинг 26-куни (17 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:17 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:07 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙«Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик. Қадр кечаси нима эканини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдин яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир». Қадр сураси, 1–5-оятлар.

🤲 Аллоҳ таоло тутаётган рўза, бераётган садақот ва қилаётган дуоларимизни ҳусни қабул этсин!

2️⃣7️⃣ Рамазоннинг 27-куни (18 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:15 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:08 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.

Шунда Набий алайҳиссалом ушбу дуони айтишга буюрдилар: “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний” (Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин) (Имом Термизий ривояти).

🤲 Ё Аллоҳ Расулуллоҳ алайҳиссалом сўраган дунё ва охират яхшиликларингни ато қил! Омин

2️⃣8️⃣ Рамазоннинг 28-куни (19 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:13 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:09 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилдилар-да, «Омин», дедилар. Кейинг иккинчисига кўтарилдилар-да, «Омин», дедилар. Сўнг тик турдилар-да, «Омийн», дедилар. Шунда у зотнинг асҳоблари: «Нимага «Омийн» дедингиз, ё Аллоҳнинг Расули?» дейшди. У зот дедилар: «Жаброил алайҳиссалом келиб, менга: «Эй Муҳаммад, ҳузурида сиз зикр қилсангиз-у, сизга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омийн», – дедим. Кейин: «Ота-онасини ёки улардан бирини топган, бироқ улар уни жаннатга киргиза олмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омийн», – дедим. Сўнг: «Рамазон ойини топиб, мағфират қилингмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омийн», – дедим».

Аллоҳ таоло муборак ой давомида қилган ибодатларимизни қабул эт, хатоларимизни Ўзинг афв эт, Барчаларимизни келаси Рамазонларга саломат етказгин!


2️⃣9⃣ Рамазоннинг 29-куни (20 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:11 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:10 дан бошланади.


🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM