Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони
#Ҳунар #касб #ҳикмат
Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир,
Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир.
Кимдир орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари билан етишади. Илму маърифат ва касбу ҳунар ҳамма замонда кишилик жамияти тараққиёти учун муҳим омил бўлиб келган.
Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёвларига насиҳат қила туриб:
“Эй Али! Киши ҳалқумини ҳаромдан сақламагунча ва ҳалол касб қилмагунча тавбаси қабул бўлмайди”, деганлар.
Бўшаб қолғай олтин, кумуш ҳамёни,
Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони,
– деб ёзган эди аллома Саъдий Шерозий. Ушбу байтга далил сифатида бир ривоят келтирамиз.
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Ҳунар #касб #ҳикмат
Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир,
Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир.
Низомий Ганжавий
Кимдир орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари билан етишади. Илму маърифат ва касбу ҳунар ҳамма замонда кишилик жамияти тараққиёти учун муҳим омил бўлиб келган.
Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёвларига насиҳат қила туриб:
“Эй Али! Киши ҳалқумини ҳаромдан сақламагунча ва ҳалол касб қилмагунча тавбаси қабул бўлмайди”, деганлар.
Бўшаб қолғай олтин, кумуш ҳамёни,
Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони,
– деб ёзган эди аллома Саъдий Шерозий. Ушбу байтга далил сифатида бир ривоят келтирамиз.
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
old.muslim.uz
“Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони”
Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир, Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир. Низомий Ганжавий Кимдир орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари била...
Илм-ҳунар эгаллаш – фарз
#Илм #ҳунар #фарз
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир мусулмонга илм-ҳунар эгаллаш фарздир”, деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадис ҳикматини теран англаган ота-боболаримиз ҳунармандчилик, дехқончилик, савдо-сотиқ каби ҳалол касблар билан шуғулланиб, рўзғор тебратган. Фарзандлари ҳам илму ҳунар ўрганиб, тадбирли бўлишларига алоҳида эътибор беришган.
Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: “Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”, деган сўзлари ҳам юртимизда тадбиркорнинг мавқеи азалдан юқори бўлганини билдиради.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Кечани (барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик. Кундузни эса, тирикчилик вақти қилдик” (Набаъ сураси, 10-11).
Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар: “Ким тиланчилик қилишдан сақланиб, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват кўрсатиш мақсадида ҳалол йўлда ризқ топишга интилса, қиёмат куни Аллоҳ таолога юзи тўлин ойдек ёруғ бўлиб йўлиқади”.
Демак, кишининг ҳалол ризқ учун ҳаракат қилиши ҳам ибодат ҳисобланар экан.

muslim.uz
Илм-ҳунар эгаллаш – фарз
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир мусулмонга илм-ҳунар эгаллаш фарздир”, деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадис ҳикматини теран ан...
#Илм ва #ҳунар ўрганиш инсон учун энг зарур ишлардан ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай нарсанинг моҳиятини англаш, жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларнинг яхши-ёмон томонини таҳлил қила билиш, ишларнинг гуноҳ-савобини, ҳукмларнинг ҳалол-ҳаромини ажратиш, одамларнинг қадру қийматини тўғри тушуниш, оиланинг фаровон яшашини тўғри ташкил этиш, қисқаси, ҳар томонлама мукаммалликка эришиш учун илм ва ҳунар эгаллаш зарурий эҳтиёждир.
Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Уни эгаллаб олиш эса бир санъатдир. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Аксинча, дунёда қандай ёвузлик содир бўлган бўлса, уларнинг ҳаммаси жаҳолат туфайли келиб чиққан. Шунинг учун илмсизлик ва жаҳолат улкан ҳалокат ҳисобланади.
Илм ва илм аҳлининг фазилати борасида ояти карималар ҳамда ҳадиси шарифлар бисёр. Илм эгаларининг топажак мақом-мартабалари ҳақида хабар берувчи ушбу ояти карима уларнинг фазилатига далолат қилувчи ҳужжат сифатида кифоя қилади: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (“Мужодала” сураси, 11-оят).
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

Илм олиш ва ҳунар ўрганишнинг фазилати
Илм ва ҳунар ўрганиш инсон учун энг зарур ишлардан ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай нарсанинг моҳиятини англаш, жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларнинг...