Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Қиш– мўминнинг баҳори (2-мақола):
Ибодатнинг роҳати

Қиш. Тунлар ҳамон узайишда давом этмоқда. Мўмин-мусулмонлар шу кунларга: яна қорларни, музларни кўрадиган кунларга етказганига шукр қилиб, зикрларини ва ибодатларини кўпайтирмоқда.

Динимиз покликни талаб этгани боис кишиларимиз намозга бораётганда ёки бошқа иш билан юрганда кийимига лой сачраган бўлса, уни нима қилиш керак, ўша лой сачраган жойин ювиш керакми ёки кийимнинг ҳамма жойин ювиш зарурми дея ўйланиб қолади. Бу иккисининг қайси бирини қилса ҳам жамоатдан қолиб кетади. Аммо Аллоҳ таолонинг меҳрибонлигини қарангки, бу ишнинг иккаласини ҳам қилиш шарт эмас экан. Чунки унинг асли пок экан. “Мусаннаф”да бир қатор тобеинлардан бундай ривоят қилингани келтирилган: “Улар ёмғирдаги сув ва лойни кечиб, масжидга кирар ва намоз ўқир эдилар”.

Қиш фаслида шаҳарда таҳорату ибодат унчалик қийинчилик туғдирмайди. Чунки масжидларимизнинг таҳоратхоналаридаги қулайликлар таҳорат қилаётган кишига роҳат-фароғат бағишлайди. Ҳамма жой топ-тоза, чароғон, жўмракни бир тарафга қаратиб сал қиялатсангиз, иссиқ сув келади; аксини қилсангиз, совуқ сув; ўртасига қўйсангиз, илиқ сув. Муаттар ҳидли совунларни айтмайсизми. Юз-қўл учун, оёқ артиш учун алоҳида сочиқлар, яна шамоллатиб қуритгичлар ҳам бор. Яна таҳоратни тугатиб чиқаётганингизда масжид ходимлари мушки анбар ҳам суриб қўйишади.

Намозхонага кирсангиз, юмшоқ гиламлар тўшалган, иссиққина, кўплаб масжидларда иссиқ пол қилинган. Ўша ерда ўтириб намоз бошлангунча токчаларга териб қўйилган китобларни мутолаа қиласиз, ҳатто намоз тугагандан кейин ҳам кетгиси келмайди одамнинг.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Қиш – мўминнинг баҳори рукнидан 3-мақола:
ҚОР ПАРЧАСИ – МЎЪЖИЗА

Қишда қор ёғишини томоша қилиш завқли иш. Тўғрими? Ҳамма жой оппоқ қорга бурканади, атроф мусаффо, ҳаво топ-тоза, учиб-учиб тушаётган қор парчаларига қўлингизни тутсангиз, кафтингизга қўниб эриб кетади.

Биз қорни уч ёки тўрт кўринишда тасаввур қиламиз: майда қор. Қор майдалаб ёққанда қаттиқ совуқ бўлади, одамнинг хаёлига осмонда қор тугаб қолаётгандек, ана шу қор охиргисидек туйилади; ўртача қор, бу қор ёққанда ҳаво мўътадил бўлади, суяккача ўтиб кетадиган совуқ бўлмайди; лайлак қор. Бу қор ҳамманинг жону дили. Аммо у узоқ вақт ёғмайди ва ҳаво ҳарорати ҳам ёқимли бўлади; шилта қор. Бу ёмғир аралаш ёғадиган қор. Бунда ҳам ҳаво хийлагина совуқ бўлади.

Демак, билганларимиз шу тўрт хил қор экан. Уларни ҳажмига қараб ажратамиз. Аммо Аллоҳ таолонинг мусаввирлигини қарангки, ушбу қор зарраларининг бирортаси бошқа бирига ўхшамайди ва уларнинг ҳар бири алоҳида санъат асаридир.

Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор заррасига бошқасига ўхшамайди.

Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.

Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят).

Қорнинг мўъжизаси шу билан тугамайди. Ҳар йили қишда тоғларда муз захираси йиғилади. Муз қалин бўлиши учун қор кўп ёғиши керак. Агар тоғлар меъёрида муз захирасини тўплаб ололмаса, ўша йили дарёларнинг суви кам бўлади. Шунингдек, яйловларга ва далаларга ҳам қор кўп ёғса, ўша баҳорда ўт-ўлан мўл бўлади, экин-тикин баракали бўлади.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Қиш – мўминнинг баҳори рукнидан (7-мақола):
#Таҳажжуд – тунги намоз

Таҳажжуд қандай намоз?

Таҳажжуд – хуфтон намозидан кейин ёки тунда бир неча соат ухлаб туриб ўқиладиган нафл ибодат. Шу боисдан уни “тунги намоз” ҳам деб атайдилар. Агар бу намоз туннинг бир қисми ухлаб ўтказилгандан сўнг ўқилса, ана шунга “таҳажжуд” деб аталади. Таҳажжуд намозининг энг ками икки ракат, энг кўпи ўн икки ракат бўлади. Энг афзали, бу намозда ҳар икки ракатдан сўнг салом айтилганидир, деган олимларимиз.

Таҳажжуд қандай ўқилади?

1. Ният қилинади;
2. Ҳар икки ракатдан сўнг салом айтиб саккиз ракат ўқилгани маъқул. Бу билан азза-базза тунда уйқудан туриб, таҳорат олиб намоз ўқиган одам саждаларининг сонини кўпайтириб олади;
3. Ибн Обиддиннинг “Раддул Мухтор” китобида айтилишича, таҳажжудни ҳар тўрт ракатда салом айтиб ҳам ўқиса бўлади.
4. Таҳажжуд тўрт ракат қилиб ўқилганда тўрт ракатли бошқа намозларга ўхшаб ўқилаверади.

Ҳадиси шарифлардан бирида: “Тунги намозда бардавом бўлинг. Чунки у сизлардан олдинги мўътабар зотларнинг одати эди. Тунги сажда инсонни Аллоҳга яқинлаштириб, йўл қўйган гуноҳларидан фориғ қилади, кўплаб касалликлардан қутқаради ва гуноҳу маъсият ишлардан қайтаради”, дейилган (Термизий ривояти)...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Қиш – мўминнинг баҳори рукнидан (8-мақола)

Кундузи меҳнат – тунда ибодат қиламиз

Парвардигоримизнинг меҳрибонлигини қарангки, тунлари ибодат қилувчи бандаларининг бу машаққатларини беэътибор қолдирмасдан уларни Ўзининг Каломида мақтаб қўйган. Собирлар, сиддиқлар, тасбиҳ айтувчилар, истиғфор айтувчилар, бошларини саждадан кўтармагувчилар, ёнбошлари ётоғидан йироқ қилиб, тоат-ибодатини самимий ихлос билан қилувчи бандаларига шундай мукофотлар ҳозирлаб қўйганини айтадики, ўша мукофотларни кўрганда уларнинг кўзлари қувонади.

Зотан, тун ярмида қилинган ибодат ҳар қандай риёдан холи бўлган энг самимий ибодатдир. Чунки ўша вақтда ибодат қилаётган одамни ҳеч ким кўрмайди. У Раббимиз билан ёлғиз қолади.

Бобораҳим Машраб:

Ҳар кишининг дарди бўлса, йиғласин ёр олдида,

Қолмасин армон юракда, этсин изҳор олдида, –

деганидек, кўнглида неки некбин туйғулари бўлса, фақат Унга айтади. Жонини бир нафас ҳимоясида қилиб қўйган Буюк Яратувчига ҳамду санолар айтади. Ана ўшаларни Аллоҳ таоло ояти карималарда қуйидагича мадҳ этади:

“Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир” (Оли Имрон, 17).

“Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтарлар. Чарчамаслар” (Анбиё, 20).

“Улар тунларни Раббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар” (Фурқон, 64)...

БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Қиш

▪️Фидойилар

▫️Қишнинг қаҳратон совуғида ҳам баъзи касб эгалари халқ хизмати йўлида туну кун ўз иш фаолиятларини давом эттирмоқдалар.

▫️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор мўминдан дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ ундан охират машаққатларидан бирини аритади. Банда, мадомики, дўстига ёрдам бериш (йўли)да бўлар экан, Аллоҳ унинг мададкори бўлади”, – дедилар” (Имом Термизий ривояти).

▫️Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир".

▫️Аллоҳ таолодан бу касб эгаларига соғлиқ, оилалари ва ризқларига барака сўраймиз!

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 ҚИШНИНГ СОВУҚ КУНЛАРИДА УШБУ ДУОНИ ЎҚИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ

اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ
Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

🤲 Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.

#duo #дуо #қиш #qish
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM