Muslim.uz
99K subscribers
19.7K photos
5.63K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА:
Энг ноёб қўлёзма асарлар ёхуд кутилмаган нодир топилмалар ҳақида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоб фондида сақланаётган қўлёзмаларни ўрганиш ва халқимизга танитиш мақсадида,“Энг ноёб қўлёзма асарлар” номли янги рукн остида кутилмаган нодир топилмалар тўғрисида ажойиб мақолалар ва фотолавҳалар эълон қилинади...

Дастлабки ўрганадиган қўлёзма манбаимиз – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхона-музейида 1490-инвентар рақами билан сақланаётган Маҳмуд аз-Замахшарийнинг ربيع الأبرار و نصوص الأخبار - “Рабиъ ул-аброр ва нусус ул-ахёр” (“Яхшилар ривояти ва фикрлар баёни”) қўлёзма асаридир.

Мурожаат учун:
Телефон: +998 71 240 08 31
Телеграм: https://t.iss.one/MuzeyKutubxonaBOT
Электрон почта: [email protected]

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24212

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Янги_лойиҳа: Онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулоти

Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири, тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларини янги шакл ва инновацион услубда олиб бормоқда.

Ушбу онлайн-машғулотлар биринчи қисмида мухлисларга Қуръони карим оятларини ўқиш қоидалари ўргатилиб, сўнг жонли эфир вақтида телефон орқали ўқувчиларнинг қироати текширилмоқда.

🔸Кейинги пайтда онлайн-тажвид дарсларининг амалий қисмида юртдошларимиздан кўплаб телефон қўнғироқлар бўлаётгани сабаб уларнинг барчасига жавоб бериш имкони бўлмаяпти. Шу боис онлайн-тажвид дарсларига қўшимча тарзда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни амалий машғулот ўтказиш йўлга қўйилмоқда.

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

❗️Бугун, 7 январь, пайшанба куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube
: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal
Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍1
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА: “ПЕШҚАДАМЛАР” КЎРСАТУВИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” билим юрти битирувчиси Нўъмонхон Яҳёхон билан саодат асрига саёҳат қилиб, саҳобалар ҳаётига оид таъсирли лавҳаларни янги ташкил этилган “Пешқадамлар” лойиҳасида ёритиб бориш режалаштирилган.

Азиз мухлис,
muslim.uz ижодкорлари Аллоҳнинг ёрдами ила яна бир хайрли лойиҳага қўл урди. Бундан мақсад Ислом дини маърифатини Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрганиб, кейинги авлодларга етказиб кетган саҳобалар ҳаётига чуқур назар солиб, дин ривожи йўлида қилган буюк хизматларини кўрсатиб, ибрат олиш саналади.

🔸Ислом тарихи саҳобалар ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ. Улар пайғамбарлардан кейин инсонларнинг энг комил ва фозилларидир. Саҳобаларнинг энг яхшилари тўрт халифа, кейин жаннатга кириши башорат қилинганлар, Бадр ва Уҳуд, Ризвон иштирокчилари туради. Шунингдек, уларнинг бирлари илмда, яна бирлари ҳалимликда, бошқалари эса саховат ё жасорат бобида пешқадам бўлганлар. Aллоҳ улардан рози бўлсин.

🕌 Мана шундай маърифий лойиҳаларни ҳар бир талаба, ҳар бир битирувчи ёки диний соҳа ходими силсила шаклида олиб боришида бизнинг сайт ва ижтимоий тармоқларимиз минбар вазифасини ўташи мумкин.

🤲 Ҳақ таоло ушбу “Пешқадамлар” кўрсатувини муваффақиятли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"... Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз"
("Наҳл" сураси, 43-оят).

Дарҳақиқат, ҳар бир илмнинг ўз мутахассислари бор бўлиб, улар ўз соҳаларига тегишли муаммоларни ҳал қилиш ва саволларга жавоб топишга масъулдирлар. Шу боис фиқҳий масалалар фақиҳлардан, ҳадисга оид саволлар муҳаддислардан сўралгани каби тажвид ва Қуръон тиловатига тааллуқли саволларни, шубҳасиз, қироат илмида моҳир бўлган ижозали қориларга ҳавола қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Сир эмас, халқимизнинг Қуръони каримга бўлган муҳаббати, қизиқиши ва ҳурмати юксак. Шу боис мусулмон халқимизда тажвидга оид саволлар бўлиши табиий, албатта. Бу каби саволларга жавоб бериш эса, Қуръон илми мутахассисларининг бурчи саналади. Бу масъулиятни ҳис қилган ҳолда Шайх Алижон қори бошчилигидаги "Аl-Quran.uz" жамоаси "ТАЖВИД ИЛМИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБ" номли янги лойиҳани эътиборингизга ҳавола этади.

Қарийб 15 йил давомида шогирдлар, мухлислар ва бошқа ўзбекзабон халқимиз томонидан шу мазмунда илтимос ва таклифлар бўлаётган эди. Бу лойиҳани амалга оширишга бўлган иштиёқ ва хоҳиш узоқ йиллардан бери режада бор эди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун ушбу хайрли лойиҳани бошлаш насиб этиб турибди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бу лойиҳа ўзбек тилида биринчилардан бўлиб амалга оширилмоқда.

Лойиҳада тажвид илмини ўзгача йўналишда, яъни савол-жавоб услубида янада қизиқарлироқ қилиб ёритиш мақсад қилинган. Ушбу лойиҳада тажвид илмига оид қоидаларнинг нафақат назарий жиҳатлари, балки Устозимиз Шайх Алижон қори томонидан амалий томонлари ҳам кенг ёритилади.

Янги лойиҳамиз орқали Қуръон тиловатига оид муҳим маълумотлар билан танишиб, тажвид илми борасидаги билимингизни ошириб оласиз, Ин ша Аллоҳ.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍1
#янги_лойиҳа
"ТAСКИН" ЯНГИ КЎРСАТУВ

ПРЕМЬЕРА: Бугун, 07.07.2021 соат 20:21

Muslim.uz ҳамда Vaqf.uz ҳамкорлигида руҳий тарбияга бағишланган янги лойиҳа!

"Таскин" кўрсатуви динимизнинг тамал тошларидан бири бўлмиш нафс тарбияси масалаларига бағишланади. Унда динимизнинг руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотлари Қуръони карим ва Суннат асосида баён қилиб берилади.

🔸"Таскин" кўрсатувининг нишона сони мавзуси:
"Қалб ҳаловати ва руҳий хотиржамлик сари" деб номланган бўлиб, унда қуйидаги масалаларга илмий-диний жавоблар берилади:
– Нега инсонларнинг қалби хотиржам эмас?
– Рухнинг озуқаси ва унинг касалликларининг сабаби нима?
– Нима учун кунига ҳар 40 сонияда бир инсон ўз жонига қасд қилмоқда?
– Наҳотки инсон дунёга ҳам сиғмай қолиши мумкин?!
– Инсон қачон бехавотир бўлади?
– Депрессия, қон босимнинг ошиши, стресс, қандли диабет (сахар), саратон (рак) каби касалликларга сабаб бўлувчи омиллар....

Унутманг! Инсон икки қисмдан таркиб топган: руҳ ва жисм. Жисм бетоблиги шифокор орқали даволанади, руҳ касаллигига руҳий тарбия “шифокор”лари яъни тасаввуф олимлари орқали малҳам топилади.

Жисм касал бўлса, унинг давоси топилмаса, дард инсон вафот этиши билан танани тарк этади. Аммо руҳ носоғлом, унда айб-нуқсон, касаллик бўлса, инсон вафотидан кейин ҳам тузалмайди. Инсонга озор беришда давом этади.... Шундай экан руҳингиз касалликларига беэътибор бўлманг!

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янги_лойиҳа #ТAСКИН №1
"ТAСКИН"
ЯНГИ КЎРСАТУВ

Muslim.uz ҳамда Vaqf.uz ҳамкорлигида руҳий тарбияга бағишланган янги лойиҳа!

🔸"Таскин" кўрсатувининг нишона сони мавзуси:
"Қалб ҳаловати ва руҳий хотиржамлик сари" деб номланган бўлиб, унда қуйидаги масалаларга илмий-диний жавоблар берилади:
– Нега инсонларнинг қалби хотиржам эмас?
– Рухнинг озуқаси ва унинг касалликларининг сабаби нима?
– Нима учун кунига ҳар 40 сонияда бир инсон ўз жонига қасд қилмоқда?
– Наҳотки инсон дунёга ҳам сиғмай қолиши мумкин?!
– Инсон қачон бехавотир бўлади?
– Депрессия, қон босимнинг ошиши, стресс, қандли диабет (сахар), саратон (рак) каби касалликларга сабаб бўлувчи омиллар....

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_лойиҳа: Исломий ақида дарслари

Ислом динида эътиқод жуда нозик масала экани ҳаммага маълум. Имом Aбу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Ақидада билимдон бўлиш фиқҳий аҳкомларда билимдон бўлишдан афзалроқдир”, – деганлар. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ эса: “Фиқҳдан олдин ақида илмига буюрилдик”, – деганлар.

Демак, соф исломий ақида кишининг бу дунёда соғлом инсон табиатига хос ҳаёт кечириб, охиратда эса саодатманд бўлишига сабаб бўладиган бош омилдир. Шу боис ҳар бир мўмин-мусулмон ақида илмини пухта ўрганиши лозим. Ҳозирда эса бунга катта эҳтиёж мавжуд.

Шуни инобатга олиб Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz порталида янги лойиҳа – Исломий ақида дарслари йўлга қўйилмоқда.

🔸 Ҳар душанба куни сайтимиз орқали Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси Саидаҳмад домла Сaйдaрaлиев билан “Ақидатут Таҳовий” асари асосидаги ақида дарсларини ўрганишингиз мумкин.

Илк сон 19 июль куни кечки соат 20:00 да намойиш этилади.

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

@muslimuzportal
👍2
#Янги_лойиҳа: “Муфтий минбари” рукни ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
muslim.uz сайтида “Муфтий минбари” номли янги рукн ташкил этилди. Ушбу рукнда муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг жума мавъизалари, суҳбатлари, онлайн чиқишлари, таҳлилий мақола ва таъсирли аудио маърузалари эълон қилиб борилади.

Азиз мухлисларимизнинг руҳий тарбиясини сайқаллайдиган, мўмин-мусулмонларни маънавий комиллик бошлайдиган, имону ихлосларини мустаҳкамлайдиган Муфтий ҳазратларининг панду насиҳатларини ушбу янги очилган рукн орқали танишиб боришларини тавсия этамиз.

Қуйида муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг биринчи жума суҳбатларидан бахраманд бўлишни таклиф этамиз.

➡️🕌 MUFTIY MINBARI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА: 🕌 МАСЖИД БУНЁДКОРЛАРИ

🤲 Аллоҳга шукрки, мамлакатимиз
янги даврида масжидларни обод этиш, уларни қайта бунёд қилиш ва жомеларни гўзал ҳолатга келтириш борасида жуда катта ишлар қилинмоқда.

Шу кунларда ўлкамизда 250 та масжидда қайта қуриш ишлари давом этмоқда, жорий йил охирига қадар яна 160 та жомени янгидан қуриш ишлари бошланади, иншо Аллоҳ.

❗️Қайд этиш керакки, масжидларни обод қилишга ҳарис халқимизнинг холис ниятда қилган хайрияларини алдов йўли билан ўзлаштирмоқчи бўлган айрим кимсалар ҳам, афсуски учраб турибди.

🔸Шу боис, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан muslim.uz сайтида “Масжид бунёдкорлари” номли янги лойиҳаси йўлга қўйилди. Унда қурилиши бўлаётган масжидлар рўйхати, ёрдам қилиш тартиби, масъул ходимлар исми-шарифи, боғланиш учун телефон рақамлар, жоменинг эски, ҳозирги ва келгусидаги суратлари ҳамда ҳомийлик учун ҳисоб рақамлар каби маълумотлар тақдим этилади.

🌙 Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Масжидга қушнинг уясича ҳиссаси қўшилган киши учун Аллоҳ таоло жаннатда қаср барпо қилади”. Демак, ҳар бир киши бундай улуғ масканни эҳтиром қилиши, уларнинг тозалиги ва ободлиги борасида ҳисса қўшиши энг савобли амалдир.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли лойиҳани муваффақиятли қилсин!

🕌 Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидлар билан ушбу линк орқали танишишингиз мумкин.
https://muslim.uz/index.php/ayollar-sahifasi/item/31164-maszhid-bunjodkorlari

https://t.iss.one/MasjidBunyodkorlari
https://taplink.cc/bundoykor

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal
👍59😁2😢1
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА: БУГУН СОАТ 20:00 ДА МАХСУС ИЛМИЙ СУҲБАТНИ ОНЛАЙН КУЗАТИНГ

Бугун, 24 сентябрь кечки соат 20:00 да (Тошкент вақти билан), АҚШнинг Шарқий қирғоғи вақти (ЭСТ) билан эса соат 11:00 да Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ иштирокида хориж ва юртимиздаги ватандошлар учун бўлиб ўтадиган махсус суҳбат тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

🔸 Мазкур жонли диний савол-жавоб дастури АҚШ, Канада ва бошқа хориж мамлакатларида истиқомат қилаётган ватандошлар таклифига биноан ташкил этилди.

▶️ Махсус дастурда қатнашиш истагидаги юртимиз ва хориждаги ҳамюртлар қуйидаги ҳавола орқали Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Facebookдаги (https://www.facebook.com/muslimuzportal) ва Ёки Youtubeдаги расмий саҳифалари (https://www.youtube.com/c/Muslimuzz) орқали кузатиши мумкин.

📝 Таклиф, мулоҳаза ва саволлар билан @kavsariy телеграм манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#онлайн
👍73🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА:
🕋 МАБРУР ҲАЖНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ!

🌙 Ҳаж мавсуми тобора яқинлашиб келаётгани муносабати билан
Muslim.uz портали ижодкорлари “Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннат!” номли янги лойиҳани бошлади.

🔹Унда Ислом динининг бешинчи рукни бўлган Ҳаж арконининг аҳамияти, уни бажаришга қодир мўмин-мусулмонларга бериладиган ажру мукофотлар, ҳажнинг фарз, суннат ва мустаҳаблари, бу улуғ ибодатнинг фазли ва фойдалари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, сара мақолалар, шаръий савол-жавоблар ҳамда ҳаж мавсумига оид сўнгги янгиликлар бериб борилади. Ушбу дастурларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг етук уламолари иштирок этади.

Шу билан бирга мухлислар ҳажга оид саволларини қуйидаги @MabrurHajBot ботга юбориши мумкин. Саволнинг жавобларини эса https://t.iss.one/muslimuzportal дан олишингиз мумкин.

🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
👍93🤩2😢1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан масжидларда меҳнат қилаётган имом-хатибларнинг Қуръони карим қироати борасидаги маҳоратларини янада ошириш мақсадида, "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири Шайх Алижон қорининг силсилавий машғулотлари ZOOM платформасида амалга оширилади.

Имом-хатибларимиз учун ташкил этилаётган ушбу машғулотларнинг илк давраси 2023 йил 7 август куни соат 14:00 да бошланади.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ташаббусни манфаатли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
👍150💯6🤩4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_лойиҳа
🗣БУГУННИНГ МУҲИМ МАВЗУСИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан янги лойиҳа "Бугуннинг муҳим мавзуси" кўрсатуви тайёрланди.

🟢Ушбу кўрсатувда ақида, фиқҳ ва ҳозирги кунда одамларни қийнаётган ижтимоий муаммолар, баҳс-мунозарали мавзулар, ихтилофли масалалар атрофида аҳли илмлар сўз юритади.

Ниятимиз: Ислом дини соф таълимотини етказиш, мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чақириш ҳамда уларни турли ихтилоф ва фитналардан сақлаш!


Ушбу янги кўрсатувнинг илк сонини 2024 йил 10 май жума куни соат 15:00 да ижтимоий тармоқларимиз орқали томоша қилинг!

🤲 Аллоҳ таоло бошланган
янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍135💯5🤩4
ҲАЖНИНГ МУКОФОТИ – ЖАННАТ!
#Янги_лойиҳа

🗣Muslim.uz порталида “Ҳаж – 2024” мавсуми арафасида “Ҳажнинг мукофоти – жаннат!” номли янги рукн иш бошлади.

Янги лойиҳада
🟢ҳажнинг фазилати ва
🤲уни бажаришга қодир бўлган
🌙мўмин-мусулмонларга ваъда қилинган ажру мукофотлар,
🕋🌙 ҳажнинг фарз, суннат ва мустаҳаблари ҳақидаги туркум суҳбатлар,
шаръий савол-жавоблар,
⚡️ сара мақолалар,
🔖турли қўлланма ва
📢 сўнгги янгиликлар бериб борилади.

☪️Ушбу дастурларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг етук уламолари ва малакали мутахассислари фаол иштирок этади.

Ҳаж ибодати тўғрисида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳажжи мабрурнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас”, дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).


🕋 Мабрур ҳаж – риё ва гуноҳ ишлардан холи бўлган, сахийлик ва ҳусни хулқ ила адо этилган ибодат экани, ушбу улуғ амални бажарадиган одам жаннатга эришиш учун мислсиз катта имкониятга эга бўлиши баён этилган.

🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110💯9🤩8🤝3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_лойиҳа #bizning_allomalarimiz
БИЗНИНГ АЛЛОМАЛАРИМИЗ: ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ (1-cон)

☪️ Мовароуннаҳр мутафаккирларининг илмий-маънавий мероси, жаҳон илм-фани, цивилизация ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси дунё олимлари ҳамда жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳамиша юксак эътироф этилади.

🗣“Бизнинг алломаларимиз” номли янги лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.


Лойиҳамизнинг илк сони ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳазратларининг илмий меросларига бағишланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94💯5🤩4🤝4