Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
CАВОЛ:
Ассалому алейкум !!! Хурматли диндошим саволим шуки хайвонларни уриштириш хуроз ит бедана вахоказоларни уриштириш гунохми шу хакида малумот берсангиз жавоб учун олдиндан рахмат

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло яратган жонзотларга нисбатан бундай муомалада бўлиш гуноҳдир. Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилган: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жониворларни бир бирига уриштиришдан қайтардилар”. Имом Абу Довуд ривоят қилган. Шунга кўра, қўчқор, туя, хўроз, бедана ва шу каби жонзотларни бир бири билан уриштириш ман қилинган бўлиб, бу иш асло мумкин эмасдир.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалому алайкум! "Бир кунлик адолат - юз кунлик тоат-ибодатдан афзалдир", деган ҳикматли Ҳадис қайси "Ҳадис"дан келтирилган? (Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий ёки бошқа муҳаддис олимларимизнинг Ҳадисларидами?) Бу Ҳадис маълумотга кўра Амир Темур ўгитларида ҳам келтирилганми? "Темур тузуклари" да бу Ҳадис мавжуд эмас. Илтимос аниқ маълумот беринг, жавобингиз учун раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз айтган матн ҳадис китобларида борлиги бизга маълум эмас. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан "Бир кун адолат қилмоқ – олтмиш йиллик нафл ибодатдан яхшироқдир", деган маънодаги ҳадис Имом Асбаҳоний, Ибн Асокир, Дайламий, Табароний каби ровийлар томонидан турли даражадаги санадлар билан ривоят қилинган. Бу ривоятлар барчаси бир бирининг маъносини қувватлайди. "Темур тузуклари" ҳадис китоби ҳам эмас. Бу ҳадис Амир Темур ўгитларида келса ҳам ҳадиснинг маъносидан иқтибос олинган ўгит бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалому алейкум.Хурматли устозлар.6 ёшли кизим жуда хам куп уйкисида куркиб йиглийди.Базида мени хам танимай колади.Икки уч марта дом лага укитиб юбордик.. Духтирларга хам курсатдик.Лекин фойдаси булмаяпти.Ёшлигида куёндан ва маскали мулт филм кахрамонларидан каттик куркиб колган ди.Шундан бери колмаяпди.Маслахат беринг илтимос.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом.Ота-онанинг фарзанди ҳақида чин-ихлос билан қиладиган дуоси Аллоҳнинг даргоҳида зарур қабул бўлади.Шунинг учун сизлар ҳам ибодатда бардавом бўлиб дуолар қабул бўладиган вақтларда фарзандингиз ҳақига дуо қилингизлар.Иншааллоҳ Аллоҳ таъола фарзандингиздан бу касалликни тезда кетказиб,сизларга хурсандчилик ато этади.Чунки ҳар-бир қийинчиликдан кейин икки ҳисса хурсандчилик келиши ваъда қилингандир.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
assalomu alaykum. Savolim shundan iboratki,agar biror bir ishda ishlasanggizda sizga qilgan ishinggiz xizmat vazifanggiz bo'lsada,sizga chin ko'nggildan pul yoki boshqa qimmatbaho narsa taklif qilishsa yoxud sizni ziyofat yoki ovqatlanishga taklif qilishsa, taklifga rozi bo'linsa bu gunoh hisoblanmaydimi

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ишчига келишилган иш ҳақини тўлаш шартдир. Удан зиёда ҳақ тўлаш иш берувчининг ихтиёри. Фақат бу зиёда ҳақ беғараз бўлиши лозим. Шундай бўлса, олувчига ҳам гуноҳ йўқ. Агар ишчи бир одамнинг ҳақини поймол қилиб, масалан, бирор ишхонада бировнинг навбатини олиб қўйиб, ана у зиёда пул тўловчи кишини навбатдан ташқари битириб бергани учун тўласа, жоиз эмас. Акс ҳолда ҳар икки томон – олувчи ва берувчи ҳам тенг гуноҳкор бўладилар. Зиёфатга таклиф қилишнинг ҳукми ҳам шу. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Lòlilar soch chigalini sòrab kelsa bersa bòladimi

💬 ЖАВОБ:
Инсон мукаррамдир. Шунингдек, унинг барча аъзолари, ҳатто соч толаси ҳам мукаррамдир. Унинг ҳеч бир аъзосини сотиш мумкин эмас. Сочини ҳам покиза ва оёқ ости қилиниб, беҳурмат қилинмайдиган жойга кўмиш лозим.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Assalomu aleykum xurmatli ustozlar. Men bir odamdan savdoga tavar olib qarz bolib qolgan edim 2500$ bergani pulim bolmadi chunki boshqa odamlardan xam kattaroq miqdorda qarz bolib qolgan edim savolim 2500$ evaziga ozini soxasi boyicha sotsa 2500$ pul qila oladigon tavarni qaytarib bersam boladimi shariatimizda gunox sanalgan ishni qilib qoygan bolib qolmiymanmi chunki pul bergani umuman imkoniyatim yo`q javob uchun oldindan katta raxmat

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Бирор валютада қарздор бўлган киши келишилган вақтда ўша валютани қайтара олмаса, ўша кундаги қийматига яраша бошқа валюта ёки унинг ўрнига бирор товар (нарса-буюм) бериши жоиз. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Assalomu alaykum savolim shundan iboratki irim bor narsami yo'q narsami inson o'lganda yumshoq ketsa nima bo'ladi iltimos batafsil tushuntirib bering javob uchun oldindan raxmat.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом.Аввало шуни такидлаб ўтамизки шариатимизда ирим яъни шумланишдан қайтарилади.Хушхабарланишга эса тарғиб қилинади. Ҳар хил нарсалардан ва баъзи ойлардан шумланиш ҳамда турли ирим-сиримларга берилиш ислом эътиқодига зиддир.Сиз зикр қилган нарса эса хушхабарланиш жумласидандир. Баъзи бир солиҳ мўминларнинг танаси қотмаслиги ва дафн этилгач ҳам асл ҳолини йўқотмаслиги, танаси чиримаслиги, Қиёмат куни жароҳатидан қони оққан ҳолда қайта тирилиши ҳадисларда айтилган. Қуръонга амал қилиб ҳаёт кечирган қори ва баъзи бошқа солиҳ кишиларни танаси чиримаслиги ҳам ҳадисларнинг шарҳларида айтилган. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Savolim shuki tirnoqga xina yoki lak surib namoz oqisa boladimi yoki yoqmi

💬 ЖАВОБ:
Тирноққа сурилган ҳар қандай нарса таҳоратда тирноққа сув ўтишига тўсқинлик қилмаса, зарари йўқ. Жумладан, аёллар қўлларига ҳина суриб олган бўлсалар, таҳорат ва намозларига бунинг зарари йўқ. Лекин лак ва бошқа краска бўёқлар тирноққа сув ўтишига тўсқинлик қилади ва натижада таҳоратнинг фарзи тўлик амалга ошмай қолади. Бундай бўёқларни таҳорат олишда ўчириб юбориб, остини сув билан ювиб сўнг намоз ўқиш лозим. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Assalomu aleykum. Uylanmagan yigit turmushi bo'lmagan ajrashgan ayolga uylanishi to'g'rimi shu xaqida so'ramoqchi edim. Olloh rozi bo'lsin sizlardan.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Никоҳ ҳар қайси ҳолда томонларнинг розилиги билан, шартларига риоя қилиниб, амалга оширилса, келин ёки куёвнинг ёши, аввал бошқага никоҳланган ёки никоҳланманлигидан қатъиназар шаръан дуруст бўлади. Сиз айтган ҳолда турмуши бузилган ёки эри вафот этган аёлнинг иддаси тамомига етган бўлса, никоҳи дуруст бўлади.Лекин бу ўринда шуни ҳам эътиборга олиш лозимки никоҳ доимий яшашлик учун боғланадиган риштадир.Гарчи шариат нуқтаи назаридан бу никоҳ жоиз бўлсада,лекин ота-она ризолигини олмоқлик ҳам мақсадга мувофиқдир.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалому Алекум хурматли устоз Казо намозлари бор инсон тахажжуд нафл намозлар укиса буладими ёки казо деб нийят Килиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Зиммасида қазо намозлари бор инсон нафл намозларни ўқиши жоиздир. Кундалик беш вақт намозларимизда ўқиладиган суннат намозлари ҳам аслида нафл намозлар ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Жума куни фарз намозида имомга иктидо килиб имом салом бермасдан олдин салом бериб куйса намози бузиладими еки йук

💬 ЖАВОБ:
Ҳар қандай фарз намозда, жумладан, жума намозида ҳам имомга иқтидо қилган киши агар ҳеч қандай узрсиз ва қасддан имомидан олдин салом берса, намози бузилади. Агар имомга иқтидо қилганини унутиб салом бериб юборса, намози бузилмайди. У одам тезлик билан намозга қайтиши ва имом салом бергандан сўнг салом бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Аеллар мозорга киришлиги еки кирмаслиги тугрисида батафсил малумот берсангиз

💬 ЖАВОБ:
Оиша разияллоҳу анҳо бундай деганлар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дафн этилган уйимга одатий уй кийимимни кийиб, номаҳрамлар олдида киядиганларимни киймай, кираверар эдим ва "Бирлари эрим, бирлари отам(Абу Бакр)ку!", дер эдим. Вақтики, у жойга Умар ҳам дафн этилгач, Аллоҳга қасамки, қачон кирган бўлсам, Умардан ҳаё қилиб, албатта, кийимбошимни боғлаб кирганман". (Имом Аҳмад ривояти). Баъзи олимлар "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр зиёратига рухсат берганларида аёлларни истисно қилмаганлар, уларга ҳам рухсат берганлар", дейдилар. Баъзилари эса аёллар сабрсизроқ, кўп жазава қилувчи-куйинчоқроқ бўлганлари учун қабристонда ҳар хил номақбул ишлар – овозини кўтариб йиғлаш, ҳар турли гап-сўзларини айтиб юбориши мумкин деб, қабр зиёратига боришлари макруҳ деганлар. Борган тақдирларида ҳам ўзларини Оиша разияллоҳу анҳо онамиздек, ҳаё ва иболарини сақлаб, зиёрат одобларини билиб, унга амал қилишлари албатта, шарт ва лозим.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Assalomu aleykum! Qabr ustidagi tikonlarni, begona qurimagan o`tlarni olish mumkinmi ular tasbeh aytadi mumkinmas deb eshitdim

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Мазкур ўт-ўланларни улар қуригандан сўнг олинади. Қуригунча олинмай турилади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Assalomu aleykum mani savolim shu man chet mamlakatta ogir ishda ishlayman mani ishimda terlash boladi man ramazon vaqtida ro'za bolgan holatimda chumilsam boladimi yoki mumkin emasmi

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғиз ва бурундан сув кириб кетмаслик чорасини кўриб, эҳтиёт бўлиб чўмилсангиз бўлади. Шунингдек, чўмилишга сабаб, рўзадан малолланиш бўлиб қолмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal