Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ФИРИБГАРНИНГ МАКРУ ҲИЙЛАСИ ЎЗИГА ЗАРАР ҚИЛАДИ

Бугун, 3 март куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Имом Бухорий” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этдилар.

🕌 Жомеда йиғилган минглаб намозхонлар Муфтий ҳазратларининг Исломда алдов, фирибгарлик, бировнинг ҳаққини ейиш, савдо-сотиқда алдамчилик каби иллатлар қоралангани ҳақидаги фойдали суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.

🤲 Жума намози якунида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таолодан юрт тинчлиги, эл фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar

#Муфтий #жума #намоз
🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ “ГУЛИСТОН” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 24 март жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги "Гулистон" жоме масжидида Рамазон ойининг илк жума
намозини жамоат билан адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🕌 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатни қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

✔️ Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #НАМОЗ #ЖУМА
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАГА ХУРСАНДЧИЛИК ОЛИБ КИРИШ ЭНГ САВОБЛИ АМАЛ

Бугун, 24 март жума куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойининг илк жума
намозини жамоат билан адо этиш учун Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги "Гулистон" жоме масжидига ташриф буюрдилар. Жума намози аввалида Муфтий ҳазратлари йиғилган жамоатни Рамазон ойи билан муборакбод этиб, бу ой кўп хайру эҳсон қилиш, кўнгилларни овлаш учун энг қулай фурсат эканини қайд этдилар.

🕌 Бу йўлда айни кунларда Юртбошимиз ташаббуслари билан ҳудудларда кам таъминланган оилалар хонадонларида ифторликлар ташкил этилаётганини алоҳида таъкидладилар. Мазкур ифторлик дастурхонларида имом-хатибларнинг иштироки, озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилаётгани фуқароларимизни янада мамнун этиб, бундай тарихий ташаббус ташкилотчилари ҳақига кўплаб дуолар қилинаётганини жамоатга маълум қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar

#муфтий #жума #намоз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Намоз #Қазо

Рамазонни охирги жумасида 4 ракат намоз ўқилса, 400 йиллик қазо намоз ўқилган бўладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muslim.uz | @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Намоз

Оғриқдан инграб юборса намоз бузиладими?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muslim.uz | @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тасбеҳ #Намоз

Тасбеҳ намози қандай ўқилади?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз #Зуҳо

Зуҳо намози қачон ва қандай ўқилади?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal
🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ЯККАСАРОЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 5 май куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Яккасарой" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироати ва Муфтий ҳазратларининг файзли, манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #НАМОЗ #ЖУМА
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Уйда намоз ўқиётганда масжиддан азон овози эшитилса намозни қайта ўқиймизми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз #Бемор

Оёғини бука олмайдиган одам қандай намоз ўқийди?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal
МАСЖИДУЛ-ҲАРОМДА ЎҚИЛГАН НАМОЗ
#Ҳаж_умра #намоз

1050-CАВОЛ: Маккаи мукаррамадаги ҳарам ҳудуди масжид ҳудудидан кўра анча кенгроқ ҳисобланади. Шунга кўра, масжидул ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидул-ҳаромда адо этилган намоз бошқа масжидлардаги намозлардан юз минг баробар афзал ҳисобланади. Бу борада Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"صلاة في مسجدي هذا أفضل من ألف صلاة فيما سواه من المساجد إلا المسجد الحرام و صلاة في المسجد الحرام أفضل من مأة صلاة في هذا"

Яъни “Менинг масжидимдаги бир намоз бошқа масжидлардаги мингта намоздан афзалдир. Магар Масжидул-ҳаром бундан мустасно. Масжидул-ҳаромдаги бир намоз бу ердаги юзта намоздан афзалдир” (Имом Аҳмад, Баззор ва Ибн Хузаймалар ривоят қилган). Бу борада муҳаддислар томонидан бошқа лафз ва бошқа ривоятлар билан бир неча ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, ушбу масалада уламолар ораларида ихтилоф йўқдир. Аммо мазкур афзаллик фақатгина масжид ҳудудига хос ёки бутун ҳарам ҳудудини ўз ичига олиши борасида уламоларнинг қарашлари фарқ қилади. Баъзи фақиҳлар бу фазилат фақатгина “Каъба аторфидаги жамоат намозигагина хосдир” деган бўлсалар, бошқа фуқаҳолар эса “Йўқ, балки бу афзаллик Ҳарамнинг барча ҳудудига тегишлидир” дейдилар. Биринчи қараш имом Моликнинг мазҳаблари бўлиб, шофеъийлардан имом Нававий ҳам ўзининг “Ал-Мажмуъ” ва “Ат-Таҳзиб” номли асарларида бу фатвони қўллаб қувватлаганлар. Шунингдек, буюк имомлардан Ал-Иснавий “Кучли гап шудир” деган ва Ибн Хажар ҳам “Туҳфа” номли китобида ушбу фатвони ихтиёр этган. Ал-Муҳиб ат-Табарий ҳам ушбу фазилат Масжидул-ҳаром ҳудудида жамоат билан адо этилган намозларгагина хослигига ишора бордир, деганлар. Ҳанафий мазҳабининг ҳаж ва умра арконларига доир машҳур манбаларидан бири ҳисобланмиш “Ал-Мансакул-кабир” китобида келтирилишича: "Ҳанафий фақиҳларининг энг мўътабар фатволари ҳам ҳудди шундайдир. Аммо иккинчи қавлга кўра: мазкур афзалият нафақат Масжидул-ҳаромнинг, балки Ҳарамнинг умумий ҳудудини ўз ичига олиб, унга кўра бир киши Ҳарамнинг исталган ҳудудида намоз ўқиса, бошқа ерда ўқилган юз мингта намоздан афзал ҳисобланади. Ушбу қавлни шофеъийлардан имом Мовардий ҳам қувватлаганлар".

“Раддул-муҳтор” китобида, шунингдек имом ал-Бийрий “Шарҳул-ашбоҳ” асарида қуйидагиларни айтган: “Ҳанафий уламоларимизга кўра, бу борадаги машҳур фатво шуки, намознинг юз минг баробардан ортиқлиги Макка шаҳри ва барча ҳарам ҳудудини ўз ичига олади. Шунингдек, мазкур фазилат нафақат намозгагина тегишли, балки бошқа барча савобли амалларни ҳам ўз ичига олади. Зотан, “Ҳарамдаги савобли амаллар юз минг баробарга кўпайтириб берилади” деган ҳадиси шарифни Мулло Синон “Қурратул-уйун” номли китобларида зикр қилганлар” ("Ғунятун носик" китоби). Юқорида зикр этилган далил ва фатволардан келиб чиқиб, уламоларимиз шундай хулосага келганларини кўришимиз мумкин:

1. Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқилган фарз намозлари ҳеч бир хилофсиз бошқа жой ёки масжидларда ўқилган юз мингта намоздан афзалдир.

2. Масжидул-ҳаромдан ташқари, лекин умумий Ҳарам ҳудуди ёки Макка шаҳри ҳудудида адо этилган намозларнинг ҳам бошқаларидан юз минг даража афзаллигини умид қилинади. Хусусан, жиддий узрга эга бўлган кекса ва бемор кишиларнинг истиқомат манзили Ҳарам ҳудудида жойлашган бўлса, ушбу манзилларида қилган ибодатлари учун Аллоҳ таолонинг фазли билан юз минг баробар ажр берилиши умид қилинади. Аммо жиддий узри бўлмаган ёш ва навқирон йигитлар ёки жамоатга боришга имкони бор кишилар имкон қадар фарз намозларини Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!