Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
CАВОЛ:
Ассалому алайкум.куфр ширк сўз айтиб ёки шу гуноҳларни содир этган мусулмон шахс кофир бўладими? тавба қилса яна мусулмон бўла оладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Модомики, жони ғарғага келмасдан олдин тавба қилишга улгурса, унинг тавбаси қабул бўлиши умид қилинади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Баъзи мамлакатларда жума намозини аёллар масжидга бориб ўқишади. Исломда аёллар масжидга бориб намоз ўқиши мумкинми. Шу ҳақда аниқроқ маълумот бериб ўтсангиз

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Қуйидаги ҳаволадан батафсил жавоб оласиз. - https://muslim.uz/index.php/fatvolar/item/2795-ayollar-masjidga-borib-namoz-uqishi-mumkinmi

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Assalomu alaykum. Men kollejda ishlayman. Har kuni ertalab va ish tugashiga davomat olaman. Agar shu davomat olayotganimda ishchilarni jarima solinishidan asrash uchun yoq bolsa ham bor desam gunoh boladimi. Uzrli va uzrsizlar uchun farqi bormi

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу иш шаръий эътибордан ҳам ёлғон бўлади .Узри борларни ҳар доим, ҳар қаерда бесабаб, жазога тортилмайди.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Табрикни улашиш линки ➡️ https://telegram.me/share/url?url=https://t.iss.one/muslimuzportal/3163
🕌| ҲАЛОЛЛИКНИ ЛОЗИМ ТУТАЙЛИК! | #жума_мавъизалари / 28.04.2017 й.

Аллоҳ таоло инсонни мавжудотларнинг энг шарафлиси этиб яратган. Ислом дини инсонларни икки дунё саодатини қўлга киритиш учун лозим бўлган барча нарсаларни баён қилиб берган. Инсонлар динимиз кўрсатмаларига риоя қилиб яшасалар, дунёда тинч-омонликда яшаб, саодатли ҳаёт кечирадилар. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган:

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир. Улар орасида кўпчилик одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир”. Имом Бухорий ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шариф ҳалол нарсалар баён қилинганини, бандалар ҳаром ва шубҳали нарсалардан сақланиб, фақат ҳалолни талаб қилиши лозим эканини баён қиляпти.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир нечта ўринларида мўмин-мусулмон бандаларини ҳалол ризқ ейишга буюрган. Жумладан Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

“Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (Бақара 168-оят).

Ушбу ояти каримада шайтоннинг изидан эргашиш ҳалол-пок ризқларни ейишга зид қилиб қўйилмокда. Бундан мурод – “Шайтоннинг йўлида юрганларни ҳалоллик йўлидан юришга қўймайди", деганидир. Ўтган аҳли солиҳларимиздан Саҳл ибн Абдуллоҳ: “Нажот уч нарсада - ҳалол ейиш, фарзларни адо этиш ва Набий алайҳиссаломга эргашишдадир”, деганлар.

Жума мавъзиасини тўлиқ матнини ўқиш
——
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Эй инсонлар, албатта, Аллоҳ таоло покдир, пок (амал)дан ўзгасини қабул қилмас. Албатта, Аллоҳ таоло пайғамбарларни нимага буюрган бўлса, мўминларни ҳам шунга буюргандир. (Аллоҳ таоло): “Эй, пайғамбарлар! Пок (таом)лардан тановул қилингиз ва эзгу иш қилингиз! Албатта, Мен қилаётган ишларингизни билувчидирман (Муъминун сураси, 51-оят) деган, ҳамда: “Эй, мўминлар! Биз сизларга ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар!” (Бақара сураси, 172-оят)деган. Сўнгра (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) сочлари тўзғиб чанг-тўзонга беланиб, узун сафар қиладиган ва қўлларини осмонга чўзиб: “Эй Роббим, эй Роббим” – дея дуо қиладиган кишини (мисол тариқасида) зикр қилиб: “Унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром, ҳаромдан озуқаланган, шундай экан, қандай қилиб (унинг дуоси) ижобат қилинсин”, дедилар”. Муслим ривоят қилган.

Смартфон қурилмаси орқали каналимизга кирадиган мухлислар ⚡️INSTANT VIEW ни босиб, хабар ва мақолаларни шу ернинг ўзида, тўлиқ ҳолда кўришлари мумкин.
CАВОЛ:
Assalomu aleykum xurmatli ustozlar agar ilojisi bosa Muqaddas Kabatulloh xaqida malumot berib otsela, birinchi kim qurgan

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Каъба сўзи мукаъаб яъни куб деган маънода. Бундай номланишига сабаб шуки, у куб шаклида. Уни Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссалом билан биргаликда қайта қургани Қуръони каримда "Бақара" сураси, 127-оятда айтилган. Унинг ер юзида Аллоҳга ибодат қилиниши учун илк қурилган уй-бино экани "Оли Имрон" сураси, 96-оятида айтилган. Уни дастлаб ким қургани ҳақида турли хил фикрлар билдирилган,чунончи Абу Зарр розияллоҳу анҳудан қўйидагича ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ер юзида қурилган энг аввалги масжид ҳақида сўрадим. У зот: «Масжидул ҳаром», дедилар. «Сўнгра қайси?» дедим. «Масжидул Ақсо», дедилар. «Ораларида қанча (вақт) бор?» дедим. «Қирқ йил», дедилар. Сўнгра: «Ер сенинг учун масжиддир. Сенга қаерда намоз вақти етса, ўқи», дедилар». Икки шайх ва Насаий ривоят қилишган. Шарҳ: «Масжидул ҳаром»дан мурод Каъбаи муаззама. Ривоятларда келишича, Каъбани Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар қуришларидан олдин ҳам у фаришталар ва Одам ота томонидан қурилган. Ке¬йинги қурилиш эса, ўша аввалги бино асоси – пойдеворига биноан бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу гаплари Қуръони карим оятида келган маънони тасдиқламоқда. Масжидул ҳаром дунёда ибодат учун қурилган биринчи саждагоҳ эканини таъкидла¬- моқда".

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Assalomu Aleykum! Jum'a namozini Masjidda emas yoki uyda uqimoq uchun nechi kishi bo'lishi kerak?, Agar Masjidga chiqishga imkoniyat bo'lmasa? Shu mumkinmi?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Жума намозини уйда ўқилмайди. Масжидга чиқмасликка шаръий узри бўлган кишилар жуманинг ўрнига пешин намозини ўқийди.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
Ҳовли олма, қўшни ол...
Ҳовли олма, қўшни ол...
#МАҚОЛАЛАР

Нисо сурасининг 36-оятида:

وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا

“Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”, деб марҳамат қилинган.

Бу оятда Аллоҳ таоло бизга яқину узоқ қўшниларга, хоҳ у қариндош ёки бегона, ҳатто бошқа дин вакиллари бўлишсин, баробар яхшилик қилишга буюради. Мусулмон қўшнининг ўз қўшниси устида қўшничилик ҳақларидан ташқари мусулмонлик ҳақлари ҳам мавжуд. Ҳудди қариндош қўшниларни қариндошлик ва қўшничилик ҳақлари бўлгани каби мусулмон бўлмаган қўшниларнинг ҳам қўшниси зиммасида гўзал муомала ва чиройли қўшничилик ҳаққи бор. Инсон ўз қўшнисига фақат яхшиликларни раво кўрмоғи лозим. Бу борада мисол тариқасида бир ҳикоя келтирилади:

Бир улуғ зотнинг уйларига яқин кишиси меҳмон бўлибди. Уйнинг бурчагидан сичқон югуриб ўтиб қолибди. Меҳмон ўзини мезбонга яқин олиб, сичқонлардан қутилиш йўли уйда мушук асраб олишни маслаҳат берибди. Шунда у киши: “Мушук асраб олсам, сичқонлар мушукдан қўрқиб, қўшниларимникига қочиб ўтиб кетса, шу туфайли мен ўзим яхши кўрмаган нарсани қўшниларимга раво кўрган бўлиб қолишдан қўрқаман”, деб айтибди (Имом Ғаззолийнинг “Иҳяу улумид-дин” асаридан).

Батафсил: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/2821-ovli-olma-shni-ol
CАВОЛ:
Assalomu alekum ustozlar Quroni Karim suralari joylashuvi nimaga asoslanadi yani birnchi tushirilgan oyatlar Iqro surasi oyatlari lekin birinchi Fotiha surasi turadi.jovabingiz uchun oldindan rahmat.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари тартиблаб берганлар.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/share/url?url=https://t.iss.one/muslimuzportal/3171
Инсон организмида кальций етишмовчилигининг аломатлари
Инсон организмида кальций етишмовчилигининг аломатлари
#ТАБОБАТ

Инсон саломатлиги ҳамда хотиржамлиги учун организмда барча витаминлар ва минерал моддалар меъёрда бўлиши зарур
У ёки бу модданинг етишмовчилигидан инсон танаси хасталаниб, бу ҳақда сигнал беради.
Бу кальций моддасига ҳам тегишлидир. Унинг етишмовчилигидан нафақат болалар ва ёши улуғ кишилар, балки меҳнатга яроқли ёшдаги аҳоли ҳам азият чекади.
Бундан ташқари ёшлигида етарли миқдорда кальций моддасига бой неъматлардан истеъмол қилмаслик қариганда суяк ва бўғим касалликларига чалинишга сабаб бўлади.
Қуйида келтириладиган танадаги ўзгаришлар кишини бу ҳақда огоҳлантиради:
- Тирноқ, соч ва суяклар мўртлиги.
- Тирноқ юпқалашиб, секин ўсади, лат ейиш ва синиш ҳоллари осон бўлиб қолади. Сочларнинг ранги ўчиб, кўп тўкилади, учларидан синиши кўпаяди.
- Кальций етишмовчилигидан тишлар заифлашади. Улар синувчан ва шикастланишга таъсирчан бўлиб қолади.
- Кальций етишмовчилигини бошидан кечираётган киши асабий ва сержаҳл бўлиб қолади. Тез чарчайди, фикрлари тарқоқ бўлади. Шунингдек, баданда тез-тез титроқ юз бериб туради.
- Болаларда ўсишнинг секинлашуви кальций етишмовчилигидан дарак беради.
Кальций етишмовчилиги аниқланганида шифокорлар бу ҳолатни меъёрига келтиришга ўтишади. Бунда аввал парҳез услуби тавсия этилади. Организмда кальций моддасини кўпайтириш учун шифокорлар кальцийга бой бўлган табиий озуқавий маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишга асосланилади. Бундай озуқавий манбалар қаторига сут маҳсулотлари (творог, сут, йогурт, кефир, пишлоқ, қаймоқ ва бошқалар); яшил сабзавотлар карам, турп ва редиска барги билан, япроқли кўкатлар (райҳон, петрушка, укроп); дуккакли ўсимликлар (нўхат, фасоль); ёнғоқлар (писта, ёнғоқ, бодом); кунжут, балиқ консервалари ва турли меваларнинг янги олинган шарбатлари киради.
Организм кальцийни ўзлаштиришига маъданли газлаштирилган ичимликлар, кофе ва алкоголь тўсқинлик қилади.

Жалолиддин Нуриддинов
27 апрель 2017 йил
—-
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/share/url?url=https://t.iss.one/muslimuzportal
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
шундай марҳамат қилдилар:
“ҚУРЪОННИ ЁДЛАГАН ҚОРИГА (ҚИЁМАТ КУНИ) “ЎҚИ, КЎТАРИЛ ВА ДУНЁДА ТИЛОВАТ ҚИЛГАНИНГДЕК ТИЛОВАТ ҚИЛ. СЕНИНГ МАНЗИЛИНГ ОХИРГИ ЎҚИГАН ОЯТИНГДАДИР”, ДЕБ АЙТИЛАДИ”.
(Термизий ва Насоий ривояти.)

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
CАВОЛ:
Ассалому алейкум муҳтаррам. Айтингчи, овқат тановул қилиб бўлингач, дастурхон атрофида айтиладиган арабча дуо ҳақида ёзиб юборсангиз. Жавобингиз учун раҳмат

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом есалар ёки ичимлик ичсалар, “Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа муслимийн”, дер эдилар”. Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривоят қилишган. Маъноси: “Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”. Бундан бошқа ҳадислар ҳам бор. Таомланиш одоби китоларига мурожаат қилинг.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
204. Шаъбон ойи хакида
Азизхўжа Хайруллоҳ - Шаъбон ойи фазилатлари
mp3muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/share/url?url=https://t.iss.one/muslimuzportal/3177
CАВОЛ:
Ассалому алайкум саволим шундан иборатки эр хотин жанжаллашиб колса эрнинг огзидан "ЁКИ ТАЛОГИНГНИ БЕРАЙМИ" ДЕГАН суз айтилиб кетса талок тушадими шу холатда кандай булади

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Айнан шу сўз билан талоқ тушмайди. Лекин хотин кишини талоқ билан қўрқитиб ушлаб туриш мард йигитнинг иши ҳисобланмайди.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Assalomu alekum. Ulfatlar bilan puldan gap o'ynash mumkinmi?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Гапни пулсиз ўйнашни тавсия қиламиз. Чунки айрим ҳолатларда мана шу сабабли, турли келишмовчилик ва кўнгил хираликлар келиб чиқяпти.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалому алейкум !!! Хурматли диндошим саволим шуки хайвонларни уриштириш хуроз ит бедана вахоказоларни уриштириш гунохми шу хакида малумот берсангиз жавоб учун олдиндан рахмат

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло яратган жонзотларга нисбатан бундай муомалада бўлиш гуноҳдир. Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилган: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жониворларни бир бирига уриштиришдан қайтардилар”. Имом Абу Довуд ривоят қилган. Шунга кўра, қўчқор, туя, хўроз, бедана ва шу каби жонзотларни бир бири билан уриштириш ман қилинган бўлиб, бу иш асло мумкин эмасдир.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal