Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўраган эдингиз: ижтимоий тармоқлардаги диний каналлар ишончлими?
(Бугун соат 19:00 да томоша қилинг)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Анонс
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЎМИН БУ... кўрсатувининг илк меҳмони Рустамжон домла

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Анонс
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Анонс: УЛАМОЛАРНИНГ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФ РЕЖАСИ

🕌 Бугун, 4 август куни уламоларимиз Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида кундалик намозлар (пешин ва аср)ни қуйидаги жоме масжидларда ўқиб, суҳбат қилиб берадилар:

▫️Китоб туманидаги “Ҳазрати Али” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Останақул” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;

▫️Шаҳрисабз туманидаги “Саъд ибн Абу Ваққос” ва Яккабоғ туманидаги “Ҳожи Шамсиддинхон” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов;

▫️Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” жоме масжидига Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли;

▫️Қарши шаҳридаги “Наво” ва “Қум қишлоқ” жоме масжидига Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марзкази масъул ходими Аброр Мухтор Али домла;

▫️Шаҳрисабз туманидаги “Бобо Салим” ва Яккабоғ туманидаги “Хўжа Илғор ота” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

▫️Китоб туманидаги "Шайхон" ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Эшон Пир” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов;

▫️Шаҳрисабз шаҳридаги “Сирожиддинхон Бурҳониддинхон ўғли” ва Яккабоғ туманидаги “Эски Қўрғон” жоме масжидига Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматилла домла Сайфуддинов;

▫️Китоб туманидаги “Хожа Бухорий” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Ойша она” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов;

▫️Шаҳрисабз шаҳридаги “Молик Аштар” ва Яккабоғ туманидаги “Муродулла ҳожихон” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев;

▫️Шаҳрисабз туманидаги “Сўфи Оллоёр” ва Яккабоғ туманидаги “Ғуржоб” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Олтинтепа” масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов;

▫️Шаҳрисабз туманидаги “Оқ масжид” ва Яккабоғ туманидаги “Муҳаммадия” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Бурхониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов;

▫️Шаҳрисабз туманидаги “Қорибадал” ва Яккабоғ туманидаги “Эшпўлат ҳожи” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов;

▫️Китоб туманидаги “Денов” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров;

▫️Китоб туманидаги “Шайх Абу Бакр Китобий” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Тўрабой Охун” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Аҳмад Яссавий” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров;

▫️Китоб туманидаги “Алақуйлиқ” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Қундузак” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

▫️Китоб туманидаги “Туябоши” ва Шаҳрисабз туманидаги “Мулла Абдужалил Куҳий” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов.

🔸Шунингдек, уламоларимиз масжидлар атрофида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказиш, эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, “Вақф” фондининг моддий ёрдами, “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа уйида чоп этилган китобларни етказиш ва вилоятдаги ижтимоий объектларга ташриф буюришлари режа қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
матбуот хизмати
#Насафийлар_юртига #Уламолар_ташрифи

@nasafziyo
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Анонс
ИХТИЛОФЛАР: сабаблар, ечимлар

«Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади...»
(Анфол сураси, 46-оят) деб бандаларини низо ва ихтилофнинг оқибати ҳақида огоҳлантирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.

“Ихтилоф қилманглар! Сабаби, сизлардан олдингилар ҳам ихтилоф қилишди ва ҳалокатга учрашди” дея ўз умматларини ихтилоф ҳалокатга, Аллоҳнинг азобига олиб боришининг хабарини берган севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога батамом дуруду салавотлар бўлсин.

"Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар" китобининг муаллифи Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бундай ёзади: "Диёримиз мусулмонлари қарийб етмиш йил мустабид тузумнинг динга қарши сиёсати остида яшадилар. Юртимиз мустақилликка эришгач, ҳаётнинг барча жабҳаларига эркинлик неъмати ато қилинди. Халқимиз ўзликни англаш, асл қадриятларни тиклаш йўлига қадам босди. Бироқ, муқаддас дийнимизни ўрганиш ва унинг таълимотларига амал қилиш осон кўчмади. Илмсизлик, динсизликнинг асоратлари юзага чиқиб, мусулмонлар ўртасида турли ихтилофлар вужудга кела бошлади. Бир юртда яшаб, бир мазҳабга амал қилиб келган мусулмонлар орасида турли низолар чиқа бошлагач, бу ихтилофларнинг сабаблари ва уларнинг ечимларини топишга кучли эҳтиёж сезилди".

Дарҳақиқат, фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг "Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар" китоби мусулмонлар орасида пайдо бўлган ихтилофларнинг ечимига бағишланган асар бўлди. Ўтган давр мазкур китобнинг нечоғли долзарб ва муҳим эканлигини амалда кўрсатди.

Аммо минг афсуски мусулмонлар бирдамлигига зарар етказаётган, улуғ мужтаҳидлар асос солган мазҳабларни тарк этишга чақираётганлар низо, тортишув ва ихтилофлари ҳануз узил-кесил барҳам топгани йўқ, балки уларнинг яна бошқа янги кўриниш ва турлари пайдо бўлиб бормоқда.

Шу сабабли, қуруқ даъводан бошқа нарсаси йўқ бўлган “бемазҳаб”ларнинг иддаоларига Қуръони карим, Ҳадиси шариф ҳамжа мазҳаб уламоларининг мўътабар манбаларига таянган ҳолда батафсил илмий раддиялар берилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг "Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар" китобларидан парчалар Сиз азиз мухлисларнинг эътиборингизга тақдим этиб боришни мақсад қилдик. Шоядки динга кўр-кўрона тақлид қиладиганларга холис насиҳат, ибодат қилишни энди бошлаётганлар учун эса амалий кўрсатма бўлиб хизмат қилса. Аллоҳ таоло барчамиз учун хайрли ва манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: ЯНГИ КЎРСАТУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ!

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан халқимизнинг илму маърифатини ошириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мақсадида, “Маданият ва маърифат” телеканалида “Маърифий суҳбатлар” номли янги туркум кўрсатувлар ҳар пайшанба куни намойиш этилади.

🔸Шу йил 13 январь, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб, “Маърифий суҳбатлар” номли кўрсатувнинг илк сонини томоша қилишни тавсия этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу янги телелойиҳани барчамизга муборак қилсин!

#Анонс #видеолавҳа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️#Анонс
Мусофир киши машинада намозларини ўтириб ўқиса бўладими?
Ҳозирги кунда баъзи эркаклар хотини ва фарзандларини нафақасиз қолдириб, хотини билан яшамайди ва жавобини ҳам бермайди. Бундай эрларга шариатимизни муносабати қандай?
Шу каби саволларга "Маърифий суҳбатлар" кўрсатувидан жавоб олишингиз мумкин.
Янги кўрсатувнинг бугунги сонини ўтказиб юборманг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Маданият ва маърифат” телеканали билан ҳамкорликда ташкил этилган “Маърифий суҳбатлар” номли янги туркум кўрсатувлар ҳар пайшанба куни намойиш этилмоқда.

Ушбу янги телелойиҳада таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар ва моҳир мударрислар Ислом динининг маърифий таълимотлари, бугунги кундаги долзарб масалалар ҳамда ижтимоий муаммолар борасида сўз юритилмоқда.

Ушбу теледастурнинг навбатдаги сонини шу йил 27 январь, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб, томоша қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#анонс #Рамазон_туҳфаси № 3
🌙 "ЗАКОТ" ОНЛАЙН КЎРСАТУВИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🌙 Муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмон халқимиздан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига закотга оид кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан бугун,
📍7 апрель куни соат 15:00 да
muslim.uz сайтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида уламолар иштирокида “Закот” онлайн савол-жавоб дастури бўлиб ўтади.

Мавзуга оид ўзингизни қизиқтирган саволларни ушбу хабар остидаги шарҳлар қисмига ёки @MuslimUzAdmin2Bot манзилига йўллашингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Youtube:
Muslim.uz
MuslimuzLive

Facebook: muslimuzportal

Instagram: @muslimuzporatli

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Рамазон_туҳфаси № 5
“MY5” ТЕЛЕКАНАЛИДАГИ “ИБРАТ” ИЛМ ЧАШМАСИДАН БАҲРА ОЛИНГ!

Ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз оммавий ахборот воситаларида таниқли ва воиз уламоларнинг илмий-маърифий чиқишлари салмоғи янада ортади.

Ана шундай гўзал суҳбатлардан бири Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов иштирокида “Mening yurtim” (MY5) телеканалининг “Ибрат” кўрсатуви орқали намойиш этилмоқда.

Рамазон ойининг 30 куни давомида ҳар куни саҳарлик ва ифторлик вақтида мазкур илм-маърифат чашмасидан баҳра олишингиз мумкин.

Ушбу кўрсатувни кўришга имконингиз бўлмаса, ҳар кун кечки соат 23:00 да @Ehtirom_uz каналида томоша қилишингиз, шунингдек, унда кўрсатувнинг ўтган сонларини ҳам топишингиз мумкин бўлади.

Демак, кун аввалида ва сўнгида динимизга оид муҳим, қизиқарли ва зарур мавзуларда аниқ далиллар, тарихий ривоятлар, ҳаётий мисоллар асосида халқчил тилда бўлувчи ушбу кўрсатувни кўриб боришни тавсия этамиз!

Маърифий кўрсатувнинг ўтган сонларини қуйидаги ҳаволалар орқали кўришингиз мумкин:

Анонс: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10378
1-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10396
2-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10410
3-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10424
4-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10437
5-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10458
6-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10475
7-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10494
8-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10503
9-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10511

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс
"Абобил" дегани қушми?

СИЙРАТДАН ИБРАТ
(3-қисм)
Бугун соат 20.00 да

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#cийратдан_ибрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar