Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Нафс_нима?

Инсонни имтиҳон қилиш учун яратилган нафс мусулмон бўлмаганларда аммора, мусулмонларда лаввома, ва мулҳима, ишончи камолга етгандан сўнг мутмаинна, Аллоҳдан рози бўлганда розия, Аллоҳ бандадан рози бўлганда марзия ва софия даражаларига юксалади.

Нафс – инсонга унинг камолга етишмоғи учун берилган восита. Агар нафс берилмаганида эди, инсон фариштага ўхшаб бир мақомда қолар, унда юксалиш ёки қуйига тушиш ҳодисалари бўлмас эди.

Нафснинг етти даражаси

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Нафс муолажаси

Инсон бошига тушадиган ҳар хил бало-офатлар беодоблик ва бадхулқлик натижасида бўлади, десак хато бўлмайди.

Зеро, халқимизда: «Менинг нафсим балодур, ўтдан чўққа солодур», деган пурҳикмат гап бор.

Гапни кўп чўзмай, нафснинг уч муолажасига ўтамиз.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда нафсни поклашга чақириб, бу ишни амалга оширган инсонни ютуққа эришганини таъкидлайди.

قَدْ أَفْلَحَ مَنْ زَكَّاهَا

«Ҳақиқатда, ким у (нафс)ни покласа, ютуққа эришади» (Шамс сураси, 9-оят).

Машойихлар нафс тарбияси ва ислоҳида асосан, учта муҳим йўлга урғу берадилар.

Нафсдан хоҳлаётган нарсаларини тийиш ёки камайтириш.
Чунки асов ҳайвонни жиловлаш ва қўлга ўргатиш унинг емини камайтириш билан бўлади. Ҳудди шунингдек, бебош нафсни тарбия қиламан деган киши нафс хоҳиш ва истакларини жиловлаб тийиш керак.

Нафсга оғир келадиган ибодатлар, яхши ишларни юклаш.
Асов ҳайвонни бўйин сундиришининг яна бир йўли, унинг емини озайтириш билан бирга устига ортиладиган юкини кўпатириш билан бўлади. Шунда ҳайвон заифлашиб, ўз-ўзидан итоаткор бўлиб қолади. Нафс тарбиясида мана шу усулни қўллаш яхши самара келтиради.

Бу йўлда доим Аллоҳ таолодан тавфиқ ва ёрдам сўраш.
Чунки нафсни Аллоҳ таоло яратди. Унинг ҳолатини, қиладиган ишларини биздан кўра яхшироқ билади.

Уламолар қуйидаги набавий дуони ўқишни тавсия қиладилар.

اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلَاهَا

Дуонинг таржимаси: Аллоҳим, нафсимга тақвосини бер. Ва уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан.

Асадуллоҳ АЗИМОВ Андижон шаҳар «Жиддаи Муборак» масжиди имом-ноиби
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Нафс тарбияси энг ҳассос мавзулардан бири ҳисобланади. Бу мавзуда кўплаб олимлар, тариқат машойихлари сўз юритганлар, қатор китоблар ва рисолалар битганлар.

Дарҳақиқат, нафсга бўйсунмасликда инсон учун жуда кўп яхшиликлар, баракалар бор. Унга эргашиш эса ёмонликларнинг пойдевори ҳисобланади. Шу кунгача ўтган солиҳ бандалар барча яхшиликларнинг асоси нафсни тарбия қилиш, барча ёмонликларнинг асоси эса унга тобе бўлишда эканлигини таъкидлаганлар.

Нафсига эргашмай, уни тарбиялаган киши ютуққа, муваффақиятга етишади. Унга фақат гумроҳ кимсаларгина эргашадилар.

«Ҳақиқатда, ким у (нафс)ни покласа, ютуққа эришади». (Шамс сураси, 9 - оят).

«...Ўз ҳавои нафсига эргашган кишидан кўра адашганроқ кимса борми?!». (Қасос сураси 50 - оят).


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир...

...Ўтган солиҳлар бу ойда мискинларга ғамхўрлик қилишга ошиқардилар. Бева-бечора, фақир ва камбағаллар Рамазон ойини кўтаринки кайфият ва хурсандчилик билан кутиб олишсин деб закотларини берардилар.

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мусулмонлар шаъбон ойи кириб келиши билан закотларни адо этишга ва Қуръони каримнинг тиловатини кўпайтиришга жуда қаттиқ эътибор берардилар".

Бир сўз билан айтганда, шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир...

➡️Батафсил
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Шаъбон_ойи #нафс #закот #Қуръони_карим
Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси: Одамларнинг эътиборини жалб қилиш – 22 қисм

Баъзилар одамларнинг эътиборини жалб қилиш, мақташлари, диндор деб ҳурмат қилишлари учунгина ибодат қиладилар. Бу ҳам қалбнинг оғир дардларидан биридир.

Муолажа услуби

Аллоҳнинг изнисиз ҳеч ким зарар етказа олмаслигини ёки фойда келтирмаслигини тушуниб етиш орқали бу иллатни даволаш мумкин. Ибодатларни ихлос билан, ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилиш лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир” (Баййина сураси, 5-оят).

Убода розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси қудсий ривоят қилинган: Аллоҳ таоло айтади: “Мен турли ҳил шериклардан энг беҳожат Зотман, ким Мен учун амал қилиб, унда бошқани ҳам Менга шерик қилса, амалдаги насибамни ўша шерик қилганига қолдираман”.

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг
Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

#Нафс_иллатлари_ва_уларнинг_муолажаси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
#Нафс_иллатлари_ва_уларнинг_муолажаси
❗️ТАМАГИРЛИК – 23 ҚИСМ

⚡️ Инсон нафсининг хасталикларидан бири – ҳирс ва тўймасликдир.

Муолажа услуби

Шуни унутмаслик керакки, тамагирлик дунёга муҳаббатни олиб келади, оқибатда, банда ибодатдан завқланиш неъматидан маҳрум бўлади. Аллоҳ таоло одамларни қулликдан озод қилиб яратди, тамагирлик эса инсонларни бир-бирига қул қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан хасислик ва қалб муҳрланиб қолишига олиб борувчи тамадан паноҳ сўрар эдилар. Албатта, тамаъ бандани дунёга ошиқ қилади, охиратни эсдан чиқартиради.

Ибн Аббос ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у киши икки водий тиллоси бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини тупроқдан бошқа нарса тўлдира олмайди. Аллоҳ тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
➡️ БАТАФСИЛ

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг
Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Нафс_иллатлари_ва_уларнинг_муолажаси
🟡 БОЙЛИК ВА УНИ ТЎПЛАШГА ТАШНАЛИК – 24 ҚИСМ

⚡️
Нафс касалликларидан яна бири бу – фоний дунёга маҳкам ёпишиб олиб, бойлик ортидан тинмай қувиш саналади.

Муолажа услуби

Банда нафсини қаноатга ўргатиши ва мол-дунёга очкўз бўлишни енгиш учун – бу дунёнинг ўткинчи эканини ва ўлимдан кейин ҳақиқий ҳаёт кутаётганини ёдда тутиши керак. Ақлли одам абадий ҳаётда бахтли яшашга интилади, бу йўлдаги бекатлардан биридагина бахтли бўлиш учун ҳаракат қилмайди.

Бу дунё – вақтинча, унда ҳеч ким абадий қолмайди, шунинг учун оқил инсон сафарининг охирида ўзи яшайдиган дунёсининг фаровонлигига эришиш учун ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло огоҳлантиради: “Билингизки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фахрланиш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдан иборатдир” (Ҳадид сураси, 20-оят).

“Балки, сизлар, бу дунё ҳаётини (охиратдан) устун қўюрсиз. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир” (Аъла сураси, 16-17-оятлар).

“Бу дунё ҳаёти фақат беҳуда ўйин-кулгидир. Тақволилар учун эса охират диёри яхшидир. Ақл юритмайсизларми?!” (Анъом сураси, 32-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оқил нафсини ҳисоб қилиб, ўлимдан кейин учун амал қилган кишидир”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).
➡️ БАТАФСИЛ

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг
Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar