Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАСЖИДЛАРИГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 19 сентябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 "Омилхон-Эшон” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Зокир домла Зиятдинов;

🕌 “Абу Ҳанифа” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Мусахон домла Бабаев;

🕌 "Саксон ота” масжидига:
☀️ Пешинга Закариё домла Ҳафизуллаев;
🌃 Хуфтонга Донёр домла Икромов;

🕌 “Барданкўл” масжидига:
☀️ Пешинга Ибн Турсун Билол қори;
🌃 Хуфтонга Мирвоҳид домла Миржалилов;

🕌 “Миям Қангли” масжидига:
☀️ Пешинга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;
🌃 Хуфтонга Ашурмат домла Абдуқодиров;

🕌 “Муоз ибн Жабал” масжидига:
☀️ Пешинга Акмалжон домла Абдуллаев;
🌃 Хуфтонга Суннатуллоҳ домла Эрназаровлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Мўмин киши Аллоҳ таоло наздида...

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида: “Мўмин киши Аллоҳ таоло наздида фаришталардан ҳам мукаррам ва афзалдир” – деган эканлар. Бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейилади, “Фаришталарни Аллоҳ таоло фақат тоат-ибодат ва баъзи махсус вазифаларни адо этиш учунгина яратган. Шунинг учун уларда ақл бору, лекин нафсу шаҳват йўқ. Ҳайвонотда эса, нафсу шаҳват бору, лекин ақл йўқ. Аммо одамзодда ақл ҳам бор, нафсу шаҳват ҳам бор. Ақл уни тўғри йўлга, савобли ишларга бошласа, нафсу шаҳват фақат нафсни қондириш, шаҳвоний ҳирсни қониқтиришга ва бунинг учун ҳар қандай гуноҳу маъсият ишларидан қайтмасликка бошлайди. Агар инсоннинг ақли нафсу шаҳватидан ғолиб келиб, унинг амрига мувофиқ ҳаракат қилса, демак у фаришталардан ҳам улуғ мақомда юрган бўлади. Бордию нафсу шаҳвати ақлидан ғолиб келиб, уларнинг амрига мувофиқ ҳаракат қилса, демак у ҳайвонлардан ҳам паст мартабада қолган бўлади.”
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (18-09-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ВИТРНИНГ ИККИНЧИ РАКАТИДА АТТАҲИЯТ ДУОСИ ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр вожиб намозини шом намозига ўхшатмасдан, 2чи ракатида аттаҳият дуоси ўқилмасдан, ўқиш керак дейилган видеороликни ютубда кўргандим. Шундай қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда витр намозининг ўқилиши шомнинг фарзига ўхшайди. Яъни, витрда ҳам иккинчи ракатдан кейин қаъда қилиниб, аттаҳият ўқилади. Лекин витрда учинчи ракатда ҳам зам сура ва ундан кейин Қунут дуоси ўқилади.

Ютубда диний мавзуларда гапирувчилар кўп, уларни ичида расмий, устоз кўрган ва масалани ҳанафий мазҳабимизга мос баён қиладиганларини ажрата билиш керак. Ундан ҳам яхшиси, кўпроқ китоб ўқинг. Атрофингизда бўлган, ҳамма эътироф этадиган устоз домлалардан ўрганишга ҳаракат қилинг.

Акс ҳолда мазкур ҳолатдаги каби мазҳабимизга, гоҳида ҳамма мазҳабларга зид "фатво"лари билан бошингизни айлантиришади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлик туғилган болага жаноза ўқиладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАРИХИЙ САММИТ БАШАРИЯТ ФАРОВОНЛИГИГА  ХИЗМАТ  ҚИЛАДИ

Муносабат
 
 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бутун дунё нигоҳида бўлган ШҲТнинг Самарқанд саммити “Йил воқеаси” сифатида юксак баҳоланмоқда. Аллоҳга шукрки, халқаро майдонда катта аҳамиятга эга бўлган муҳим воқелик – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига ҳамиша навқирон замин муваффақиятли мезбонлик қилди.
Эътироф этиш жоизки, дунёдаги энг йирик минтақавий тузилманинг асосий анжумани – янги таклифлар муҳокамаси ва ташкилотнинг истиқболини белгилаб оладиган халқаро йиғин саналади. Ана шундай нуфузли саммитда Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунёда ишонч ва ўзаро бир-бирини тушуниш тақчиллиги сезилаётган, қарама-қаршиликлар ва можаролар кузатилаётган бугунги шароитда барқарорлик ва хавфсизликка нисбатан таҳдидлар кучайганини алоҳида таъкидлади...

➡️ Батафсил: https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/33497

Muslim.uz @muslimuzportal
🤲 Ey Rabbim, Sening isming bilan yotdim va Sening isming bilan turaman...

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kishi to'shakka yotayotganida ko'rpa va izorini qoqib tashlasin. Chunki uning orasida nima borligini bilmaydi. So'ng:

«Bismika robbiy vazo'tu jambiy va bika arfa'uhu, in amsakta nafsiy farhamha va in arsaltaha fahfazha bima tahfazu bihi 'ibadakas solihiyn», deb aytsin», dedilar.
(Ma'nosi: Ey Rabbim, Sening isming bilan yotdim va Sening isming bilan turaman. Agar mening ruhimni olsang, unga rahm qil. Agar uni qo'yib yuborsang, xuddi solih bandalaringni saqlaganingdek, uni ham hifzu himoyangga ol.) Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.

Oisha roziyallohu anho aytadilar: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam to'shaklariga yotsalar, qo'llariga suflab, ikkita «Qul a'uzu»ni o'qir, so'ng tanalariga surtar edilar». Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.

Muslim.uz | @muslimuzportal
Ҳаким ўғлига насиҳат қилди:
Эй, ўғлим! Ҳаётингда учта нарсага одатлангин:

1.Энг афзал таомни ейишга.
2.Энг афзал тўшакда ухлашга.
3.Энг афзал уйда яшашга.
Ўғил сўради: ахир биз фақир бўлсак, мен буни қандай қиламан?

Ҳаким жавоб берди:
Қачон қорнинг очсагина овқатлансанг, демак сен энг афзал таомни епсан.
Кўп меҳнат қилиб чарчаб ухласанг, демак сен энг афзал тўшакда ухлабсан.
Одамларга яхши муомала қилиб, уларнинг қалбидан жой олсанг, демак сен энг афзал уйда яшапсан.

Manba: @tuhur
Muslim.uz | @muslimuzportal
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАСЖИДЛАРИГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 20 сентябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар масжидларига ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 "Облиқ” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Зокир домла Зиятдинов;

🕌 “Қорабоғ” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Мусахон домла Бабаев;

🕌 "Қорабошбой” масжидига:
☀️ Пешинга Закариё домла Ҳафизуллаев;
🌃 Хуфтонга Донёр домла Икромовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний соҳада самарали хизмат қилган Шаҳрисабз туманидаги "Фармон ота" жоме масжиди имом-ноиби Шойимардон домла Омоновнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум домламизни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум домламизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум Шойимардон домла Омоновнинг яқинлари ва ёру биродарларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
🕌 Ижтимоий тармоқларда муҳокама этилаётган имом ноиби чиқишига РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔸 Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Уч тепа тумани “Азиз ота” жоме масжиди имом ноиби вазифасида ишлаб келган Воҳидов Мирсобитнинг ижтимоий тармоқлардаги ўзбошимчалик ила кескин чиқиши фуқароларнинг баҳс-мунозаларига сабаб бўлмоқда.

❗️Воҳидов Мирсобитнинг ижтимоий тармоқ орқали имомлик мақоми ва амалдаги қонун-қоидаларга эътибор қилмай, гўёки Ислом дини самосуд қилишга чақириши тўғрисидаги қарашлари аслида динимиз таълимотига зид ва воқеликка нисбатан Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабатини ифода этмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни амалдаги қонунларга зид равишда зўравонликка чақирувчи ҳар қандай чиқишларни қатъий қоралайди ҳамда уларни қонунчилик талабларига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлишга ва тўла риоя этишга чақиради...
➡️ БАТАФСИЛ

#МУНОСАБАТ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ДОҒЛАР БЎЙИЧА КОСМЕТОЛОГГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устозлар юздаги доғлар бўйича косметологга борса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юздаги табиий доғларни, табиий дори дармонлар, суртиладиган малҳамлар билан кетказиш жоиз. Лекин табиий ҳолатдаги доғлар, модомики одамга айб бўлмаса, жарроҳлик амалиёти билан кетказилмайди. Бу жоиз бўлмайдиган иш, хилқатни ўзгартиришдир.
Касаллик ёки айб саналадиган доғларни эса, маълум шаръий шартлар асосида, косметик жарроҳлик билан даволаш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХАРИДОР ПУЛНИ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА БЕРА ОЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дадам маҳалладошимизга уй сотган эди, 2020 йил охирига ҳамма пулни беришини айтганди лекин бермади. Энди биз бошқа одамга сотсак бўладими, ёки ўша одамга вақтида бера олмагани учун нархини оширсак бўладими? Ўзи ҳам айтган бошқага сотаверинг деб.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида муштарий пулни белгиланган муддатда бера олмаса, у диёнат нуқтаи назаридан нуқсонга йўл қўйган бўлади. Аммо ҳукм қилиш жиҳатидан унга шаръий жазо йўқ. Унинг қўлидаги мулкни унинг розилигисиз сотиб бўлмайди. Ёки муддат ўтиб кетгани учун ундан алоҳида ҳақ ундириб бўлмайди. Агар ўша сотилган нарсани гаровга олиб қўйилган бўлса, ўшанда уни сотиш мумкин бўлади. Шунингдек, агар ўзи рози бўлиб, шу машинани сотишга ёрдам беринг сизни пулингизни шуни сотиб бераман деса, ўзининг розилиги билан сотиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво
маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сажда оятини ўқиганимизда неча марта сажда қиламиз?

Зикирё домла БОБОРАҲИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра жаноблари бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар. Учрашувда Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ Утайбий ҳам иштирок этди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ҲАЖ #УМРА