Muslim.uz
91.4K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
⚡️Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Манба: @uzauz
@muslimuzportal
Live stream started
Live stream finished (12 seconds)
Live stream scheduled for
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги “Имматалиҳожи” масжиди имом-хатиби Шаҳобиддин домла Худойбердиевнинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум домламизнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

🤲 Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум Шаҳобиддин домла Худоебердиевнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 17 сентябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 "Хамза” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Донёр домла Икромов;

🕌 “Қадамжой” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуқаххор домла Юнусов;
🌃 Хуфтонга Зокир домла Зиятдинов;

🕌 "Сари Қангли” масжидига:
☀️ Пешинга Ўткир домла Хакимов;
🌃 Хуфтонга Нурали домла Мавлонов;

🕌 “Султон хўжа эшон бобо” масжидига:
☀️ Пешинга Илхом домла Мадалиев;
🌃 Хуфтонга Ашурмат домла Абдуқодиров;

🕌 “Тўғоной ота” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Суннатуллоҳ домла Эрназаров;

🕌 “Жомбой” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳакимжон домла Хотамов;
🌃 Хуфтонга Миродил домла Мирджалилов;

🕌 "Қоравой ота” масжидига:
☀️ Пешинга Закариё домла Ҳафизуллаев;
🌃 Хуфтонга Зайнобиддин домла Қудратов;

🕌 “Оқ ота” масжидига:
☀️ Пешинга Бахтиёр домла Сатторов;
🌃 Хуфтонга Мирвоҳид домла Миржалилов;

🕌 "Абдукарим ҳожи” масжидига:
☀️ Пешинга Ибн Турсун Билол қори;
🌃 Хуфтонга Нўъмон домла Солиев;

🕌 “Қумурсқа ота” масжидига:
☀️ Пешинга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;
🌃 Хуфтонга Баҳодир домла Аҳмаджонов;

🕌 “Қизил Қангли ота” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Мусохон домла Бабаев;

🕌 “Толи бува” масжидига:
☀️ Пешинга Собиржон домла Рустамов;
🌃 Хуфтонга Дилмурод домла Султоновлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭРИМ БИЛАН ЯШАМАЁТГАНИМГА 5 ОЙ БЎЛЯПТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эрим билан яшамаётганимга 5 ой бўляпти. Лекин жавобингни бердим, талоқсан демаган. Қонуний ажрим бўлмаган. Бошқа оила қилсам, никоҳлансам зино бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эридан талоғини олмасдан туриб бошқасига турмушга чиқа олмайди. Аввал эридан талоқ олиб, сўнг идда ўтиради ва иддадан кейин бошқа кишига турмушга чиқиши мумкин. Акс ҳолда никоҳ боғланмайди ва ўзаро алоқалари зино бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дафн қилиш чоғида тупроққа суфлаб, маййитнинг бошига қўйиш жоизми?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НОМАҲРАМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен келинойим билан бирга намоз ўқидим, намозим қабул бўладими? Ўзи номаҳрам билан намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак киши уйда номаҳрам аёлларга имом бўлиб бирга намоз ўқиши макруҳ бўлади. Агар у аёл билан бирга имомнинг маҳрамлари бўлса, ёки унга иқтидо қилганларнинг ичида эркак киши бўлса, макруҳликдан чиқади (Ал-Мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий" китоби). Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топиб олинган нарсаларнинг ҳукми?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🤲 Аллоҳим...

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.

🤲 Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман!

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.
Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОРТИҚЧА БАРМОҚНИ КЕСИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Қўл ёки оёқдаги ортиқча ўсиб чиққан бармоқни кесиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Фатвои ҳиндия" китобида ёзилишича, ортиқча бармоқни кесиш одатда яхши натижа берса, кесса бўлади. Агар кўп ҳолатда натижа ёмон бўлса, бармоқ кесилмайди.

Бошқа бир фатво китобида айтилишича, ортиқча бармоқни кесиш оёқ кафтининг кўринишини ёмон кўринишга келтирса (яъни бармоқни кесиш учун оёқ кафтини синдиришга тўғри келса), мумкин эмас. Агар бармоқни кесиш кафт кўринишини хунук қилмаса ва осилиб турган бир нарсадек бўлса ва ҳаракатланганда азият берса, уни кесиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КОБАЛТНИ БЕРСАМ БИР ЙИЛДА ЖЕНТРА ОЛИБ БЕРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Россияда ишлайман. Мен Россияга ишлашга кетишдан олдин машинамни бир яқин танишимга бериб кетар эдим. Ўрнига маълум бир вақтда менга бошқа машина олиб берар эди. Шу судхўрликка кирмайдими? Мисол учун кобальт машинасини берсам, бир йилда жентра олиб берса. Шу жоизми?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу келишув шаръан тўғри эмас. Буни тўғрилашни йўли машинангизни нархлаб насияга маълум муддатга сотиб кетасиз, келгандан кейин келишилган пулни олиб, ўзингиз хоҳлаган машинани оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЛАРГА ПУЛ БЕРСАК ГУНОҲКОР БЎЛМАЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўртоқларим билан чойхонага борамиз. Шу чойхонада бизга хизмат қиладиган ёш йигитлар бўлади. Чойхона эгалари у йигитларга 25 мингдан 50 минггача кунига беради. Аммо чойхонага келишимиз биланоқ ўша ёш йигитлар исириқ тутатиб келиб одамлардан пул олишади. Худди тиланчидек. Агар уларга пул берсак биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақ тўланадиган хизматлар икки томондан ўзаро келишув асосида бўлади. Келишув бўлмасдан бир томон хизмат кўрсатишни бошласа (масалан, исириқ тутатса), унга ҳақ тўламасликка ихтиёрингиз бўлади.

Бошқа томондан чойхона эгаси мижозларга хизмат кўрсатгани учун маълум ҳақ тўласа ва мижозлардан ортиқча пул олмасликни шарт қилса, хизмат қилувчилар мижозлардан ортиқча ҳақ сўраши жоиз эмас.

Лекин хоҳласангиз, ихтиёрий равишда ўша исириқ тутатувчиларга кўнгилдан чиқариб, ҳадя сифатида пул беришингиз мумкин. Бу ерда гуноҳкорлик бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
#ҳикмат

Ёмонлик сени енгиб қўймасин, балки сен ёмонлик устидан яхшилик билан ғолиб кел!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Forwarded from Mumina.uz
#ҳикмат

Ривоят қилинишича, бир киши хакимлардан бирининг хузурига келиб:

“Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор.

Улардан хар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай?”, деб сўрабди.

Шунда хаким зот:
“Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан”, деб жавоб берган экан.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ёлғончилик - мунофиқлик аломати

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МУҲАММАД САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МУШУКНИ СИЛАГАНЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кўпчилик Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукни силаганлари учун мушук ерга ҳар қандай ҳолатда оёғи бн тушади дейишади. Шу бирор бир саҳиҳ ҳадисда келганми шуни тушунтириб берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мушукнинг ўзига хос хусусияти бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукка, умуман, инсоният ва ҳайвонот оламига меҳрибон бўлганлар. Бироқ мушукнинг белини силаганлари ва шунинг учун мушук мана шу ҳолатда бўлиб қолгани борасида бирорта ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar