Бир ҳадис шарҳи: Мўминнинг нияти амалидан яхши
#ният #амал
Абу Кабша Анморий (розияллоҳу анҳу) айтади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: «Дунёга муносабатда кишилар тўрт тоифага бўлинади:
– Аллоҳ таоло мол ва илм берган бандалар. Улар молларини Аллоҳдан қўрқиб ишлатишса, ундан қариндошларига ҳадя беришса ва молларида Аллоҳ таолонинг ҳақи борлигини билишса, энг фазилатли мақомда бўлишади.
– Аллоҳ таоло илм бериб, мол бермаган бандалар. Ниятларини тўғри қилиб, молим бўлганида фалончига ўхшаб (эзгу ишларга) сарфлардим, дейишса, ниятларига яраша савобга эга бўлишади. Бу икки тоифанинг ажри тенгдир.
– Аллоҳ таоло мол бериб илм, бермаган бандалар. Агар улар молларини ўринсиз сарфлашса, Аллоҳ таолодан қўрқмай тасарруф қилишса, ундан қариндошларига ҳадя беришмаса, молларида Аллоҳ таолонинг ҳақи борлигини билишмаса, энг паст даражада бўлишади.
– Аллоҳ таоло илм ҳам, мол ҳам бермаган бандалар. «Агар молим бўлсайди, фалончидек (ёмон – тарж.) ерларга сарфлардим, дейишса, ниятларига яраша «тақдирланишади». Бу икки тоифанинг гуноҳи тенгдир» (Имом Термизий).
Шарҳ:
@muslimuzportal | Muslim.uz

muslim.uz
Бир ҳадис шарҳи: Мўминнинг нияти амалидан яхши
Абу Кабша Анморий (розияллоҳу анҳу) айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: «Дунёга муносабатда кишилар тўрт тоифага бўл...
Биз унутган амал
#амал
Бир муаллиф хонасида ўтирар эди. Қўлига қаламини олдида ёза бошлади.
“Ўтган йили ўт пуфагимни олиб ташлаш жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Шундан кейин бир неча ой тўшакка михланиб қолдим. Ёшим олтмишдан ўтибди. Нашриётдаги ўттиз йилдан бери қилиб келаётган муҳим ишим ҳам ўлда–жўлда қолиб кетди. Отам вафот этди. Ўғлим автоҳалокатга учрагани сабабли бир неча ой дарсларга иштирок этмай, ўқишидан қолиб кетди...”
У саҳифанинг ниҳоясида: “Эҳ, бу йил нақадар ёмон йил бўлди”, дея якунлади.
Шу пайт унинг аёли хонага кириб келди. Эрининг ҳаёли тарқоқ, паришон ҳолда кўрди. Курсига ўтирганча чуқур ҳаёл саҳросида кезиб юрган муаллиф аёлини кирганини ҳам сезмади. Аёлнинг кўзи эри ёзган кечинмаларга тушди. Унга ҳеч нарса демай аста хонани тарк этди. Бир неча дақиқадан кейин қўлида бошқа вароқни тутганча унинг ёнига қайтди. Ва эри ёзган вароқ олдига асталик билан қўйди. Эр хотинининг қоғозини қўлига олдида ўқий бошлади.
“Азизим! Ўтган йили, узоқ йиллар ўт пуфаги туфайли чекаётган аламли оғриқдан буткул шифо топдингиз. Олтмиш ёшга тўлдингиз ва сиз ҳозир тамомила соғ– саломатсиз. Яна сиз билан муҳим китоблар бўйича шартнома, битимлар тузилгач, барча учун манфаатли китобларни ёзишга киришасиз. Отангиз узоқ умр кўрди. Бирор кишига оғирлиги тушмасдан минг ойнинг юзини кўрди. Ўғлингиз автоҳалокатдан қутилиб қолди. Ҳеч қандай жисмоний камчиликсиз, майиб бўлмай соғайиб кетди...
Аёл ўзининг ибораларини ушбу сўзлар билан якунлади.
“Эҳ, нақадар ажойиб йил! Қийинчилик устидан бахтли ҳаёт ғолиб бўлган йил... Ҳар қандай ҳолда Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Биз доим, етиша олмаган ва эга бўлмаган нарсаларга назар соламиз. Шу сабаб, ўзимиздаги ғам–ташвишлар билан овора бўлиб Аллоҳга шукур қилишни унутамиз.
Доимо биздан тортиб олинган нарсаларга қараймиз. Шу сабаб, бизга берилган неъматлар учун Аллоҳга ҳамд айтишни унутамиз. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Албатта Раббингиз оламларга нисбатан фазллидир. Лекин уларнинг аксарияти шукр қилмайдилар» (Намл сураси, 73-оят).
Аллоҳ таоло сени бахтиёр этиш учун, сени қийинчилик ва оғир машаққатларга рўбарў қилади. Сени мукофотлаш учун сени айрим нарсалардан тақиқлайди. Сени кулдириш учун ғоҳида кўз ёш тўкдиради. Сени энг афзал мақомга қўйиш учун, гоҳида сени баъзи нарсалардан маҳрум қилади. Сени яхши кўргани учун баъзи қийинчиликлар билан синаб кўради.
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

Авазхўжа БАХРОМОВ
Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
БИРОР СОЛИҲ АМАЛНИ ҚИЛГАН ВАҚТДАГИ ДУО.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади: «...Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Дуо яхши сўздандир...» (Фотир сураси, 10-оят).
манба
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#СОЛИҲ #АМАЛ #ДУО #ВАҚТ

#Ҳадис:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума оқшомида одамларнинг амаллари Аллоҳ ҳузурида кўрсатилади. Фақат қариндошлик ришталарини узганларнинг амаллари қабул бўлмайди", деганларини эшитдим».
#жума #амал #Аллоҳ
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook

MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис:
ЖУМА ОҚШОМИДА ОДАМЛАРНИНГ АМАЛЛАРИ АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА КЎРСАТИЛАДИ...
🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: