Muslim.uz
91.9K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ФОТОЛАВҲА: ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШ ЖАРАЁНИ

▶️ ВИДЕОЛАВҲА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШ ЗАВҚИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума: 9)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
🌙 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ...
🤲 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bolajonlar uchun Vaqf fondi tomonidan tashkil etilgan, Qurbon hayiti bayramidan lavha

@muslimuzportal | @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзадор одам оғзини чайиб, бошини ювиб олса бўладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТАШРИҚ КУНЛАРИДА АВВАЛГИ ҚАЗО НАМОЗЛАРИМНИ ЎҚИСАМ
#намоз

950-CАВОЛ: Ташриқ кунларида аввалги қазо бўлган намозларимни ўқисам, улардан кейин ҳам такбири ташриқ айтишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалага фуқаҳоларимиз қуйидагича жавоб берганлар:

وَمَنْ نَسِيَ صَلَاةً مِنْ أَيَّامِ التَّشْرِيقِ فَذَكَرَهَا فِي أَيَّامِ التَّشْرِيقِ مِنْ تِلْكَ السَّنَةِ قَضَاهَا وَكَبَّرَ ، كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ .
وَإِذَا فَاتَتْهُ صَلَاةٌ قَبْلَ هَذِهِ الْأَيَّامِ فَقَضَاهَا فِيهَا لَا يُكَبِّرُ وَكَذَا لَوْ فَاتَتْهُ صَلَاةٌ فِي أَيَّامِ التَّشْرِيقِ فَقَضَاهَا فِي غَيْرِ أَيَّامِ التَّشْرِيقِ أَوْ قَضَاهَا فِي أَيَّامِ التَّشْرِيقِ مِنْ قَابِلٍ لَا يُكَبِّرُ عَقِيبَهَا

"Бир киши ташриқ кунларида намозни унутса (қазо қилса) ва қазосини ўша йилги ташриқ кунларида ўқиса такбири ташриқ айтади. "Хулосатул фатаво"да ҳам шундай зикр қилинган. Агар ташриқ кунларида аввалги қазо бўлган намозини ўқиса, унинг ортидан такбири ташриқ айтмайди. Шунингдек, ташриқ кунларида бирор намозни унутиб, қазо қилиб қўйса ва бу намозни ташриқ кунларидан бошқа кунларда ўқиса ёки келаси йилги ташриқ кунларида ўқиса, ушбу намозлардан кейин такбири ташриқ айтмайди" ("Фатовои ҳиндия" китоби).

Демак, сиз ташриқ кунлари аввалги қазо намозларни ўқимоқчи бўлсангиз, улардан кейин такбири ташриқ айтмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёшим 18да, Рамазон ойида намоз ўқишни бошладим. Кеча витр намозининг 3-ракатида Қунут дуоси тилимга келмай қолди. Эслашга ҳаракат қилдим лекин эслолмаганим учун "Роббана" дуосини ўқиб намозимни давом эттирдим. Бу ҳол шу пайтгача бўлмаганди. 1) Шу намозим қазо бўлдими? 2) Яна шундай ҳолат бўлса нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Намозингиз тўғри бўлган. 2. Яна шундай қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🔸 Ўзбекистон халқаро ислом академиясида янги йўналишлар бўйича қабул ўтказилмоқда

2022/2023 ўқув йили учун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари ва бакалавриатга қабул қилиш жараёнини янада соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил қилинган. Мазкур Фармоннинг аҳамияти шундаки, 1999 йилдан буён Тошкент ислом университети ва кейинчалик бир муддат Ўзбекистон ислом академияси сифатида фаолият юритган мазкур олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот марказига ХАЛҚАРО АКАДЕМИЯ мақоми берилиб, кенг кўламли қўшимча вазифалар юкланди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академияси дунёдаги етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот марказлари орасида ўз нуфузига эга бўлиб бормоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятига кўплаб янгиликлар татбиқ этилмоқда. Нуфузли хорижий олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари кенгайди. Академия профессор-ўқитувчилари, ёш илмий тадқиқотчиларнинг халқаро конференция, илмий семинарлар ҳамда халқаро грантлардаги иштироки фаоллашди. Хорижлик профессор-ўқитувчилар, талабалар, докторант ва илмий-тадқиқотчиларнинг академия ўқув жараёнига жалб этилиш кўрсаткичи йилдан-йилга ўсиб бормоқда...
➡️ БАТАФСИЛ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ҲОЖИЛАР 15 ИЮЛЬ КУНИ СОАТ 21:10 ДА ТОШКЕНТГА ЕТИБ КЕЛАДИ

Бугун, 15 июль куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи биринчи авиарейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 5, 6, 7, 8-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

❗️ Кутиб олувчилар диққатига!

Ҳожиларни уйларига кузатиш Тошкент шаҳридаги 🕌 “Новза” масжидидан амалга оширилади.
🚌 Махсус автобуслар зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортидан “Новза” масжидига етказади.

Эслатиб ўтамиз, эртага 16 июль куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи 2-авиарейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент вилоятининг 1, 2, 3, 4-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ ДАСТУРИНИНГ НАВБАТДАГИ МАХСУС СОНИ МАККАИ МУКАРРАМАДАН УЗАТИЛАДИ!

Бугун, 15 июль куни Тошкент вақти билан соат 21:45 дан бошлаб онлайн диний савол-жавоб дастурининг Маккаи мукаррамадан тўғридан-тўғри узатилади.

🕋 "Ҳожилик мақоми ва масъулияти" мавзуидаги махсус дастурни айни пайтда Маккаи мукаррамада бўлиб турган Тошкент ислом институтининг катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ олиб боради.

🔹 Қуйидаги ижтимоий тармоқлар орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатиш ва бевосита иштирок этиш мумкин:

🔸Youtube орқали томоша қилиш

🔸Facebook орқали томоша қилиш

🔸Instagram орқали томоша қилиш

🔸Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Ҳаж2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Президент Самарқанддаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

📍
https://uza.uz/posts/390307

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube