Muslim.uz
92K subscribers
18.3K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
МУСОФИРГА ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИШЛИК ВОЖИБМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени касбим таксичилик. Шаҳарлар вилоятлар аро одам ташиб кира қиламан. Кўпинча жума кунлари сафарда бўлиб қоламан. Шунда менга жума намозини ўқишлик вожибми ёки пешин намозини ўқисам бўлаверадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жума намози мусофирга вожиб эмас, лекин имкон топиб жума намозини ўқиса, унинг намози жума намози сифатида адо этилган бўлади ва пешин соқит бўлади.

وَلَا تَجِبُ الْجُمُعَةُ عَلَى مُسَافِرٍ لِأَنَّهُ تَلْحَقُهُ الْمَشَقَّةُ بِأَدَائِهَا ؛ لِأَنَّهُ يَنْقَطِعُ بِانْتِظَارِ الْإِمَامِ عَنْ سَفَرِهِ فَسَقَطَتْ عَنْهُ كَالصَّوْمِ جوهرة النيرة

"Жума намози мусофирга вожиб эмас. Чунки жума намозини ўқишда унга машаққат етади. Чунки имомни кутиб сафардан қолиб кетади. Шунинг учун рўза каби жума ҳам ундан соқит бўлади" ( Жавҳаратун наййира). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайит куни рўза тутиладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚАРҒИШ ТЕГАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Одамлар орасида қарғиш деган гаплар юради динимизда бу ҳақида маълумотлар берилганми? Яъни бир одам бошқа кишини қарғаса қарғиши тегадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қарғиш дегани бир инсон бошқа инсон хаққига ёмон дуо қилиш деганидир. Агар бирор киши мазлум холатда ёмон дуо қилса дуоси ижобат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб шундай деганлар: “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро унинг дуоси билан Аллоҳ таолонинг ўртасида парда-тўсиқ йўқдир” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммадайюб домла Ҳомидов

Ҳаждан кейин...

1-қисм
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҳаждан_кейин
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Брифинг: Жорий йилнинг олти ойи давомида Вақф фонди томонидан қарийб 7 млрд сўм маблағ хайрия қилинди

Батафсил: https://vaqf.uz/oz/news/view/848

Эҳсон қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | APELSIN | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

https://t.iss.one/vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзидан каттага уйланса бўладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ОТАМ МЕНГА АРОҚ ОЛИБ КЕЛИШИМНИ БУЮРАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг отам спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилади. Отам менга жуда кўп ароқ олиб келишимни буюради. Мен бирон марта ҳам йўқ демай имкониятим даражасида олиб келаман. Шу ишим тўғрими? Йўқ десам мендан кўнгли қолади деб қўрқаман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Aллоҳ рози бўлсин.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда ота-онанинг ҳаққи улуғ. Мусулмон одам уларнинг розилигини олишга ҳаракат қилиши керак. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча ўринларида ота-онага итоат қилишни Ўзининг итоати ортидан келтиради. Бу уларнинг ҳаққи улуғлигини билдиради. Аммо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ" – дедилар”. Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Бу эса ота-онага итоатнинг вожиблиги Аллоҳга гуноҳ бўлмайдиган ишларда эканини билдиради. Шунинг учун мабодо, ота она томонидан гуноҳга буюрилса, уларга яхши сўз билан бу ишни қилолмаслигини тушунтиради ва гуноҳ бўлмайдиган барча ишларда эса, хизматга тайёр эканини билдиради.
Шу ўринда ота-оналарга бир насиҳат қилмоқчимиз. Аллоҳ таоло сизга шундай итоаткор, инсофли фарзанд насиб қилибди. Бу фарзанд келажакда иншааллоҳ, сизлар қабрда савобга муҳтож бўлиб ётганингизда ортиларингиздан дуо қилиб сизларнинг корингизга ярайди. Шундай экан ота-оналар Аллоҳ таоло уларга солиҳ фарзанд ато қилганига шукр қилишлари ва уларни гуноҳ ишларга буюрмасликлари шариатимиз талабидир. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жинларга қарши қайси дуони ёки сурани айтиб юришимиз керак?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаждан кейин...

2-қисм: Ҳожи сафардан то уйига боргунча нималар қилиши керак?

Муҳаммадайюб домла Ҳомидов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҳаждан_кейин
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаждан кейин...

3-қисм: Ҳожини кутиб олишдаги суннат ва Ҳаж савобини кетказадиган шариатга зид бидъатлар

Муҳаммадайюб домла Ҳомидов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҳаждан_кейин
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ҲОЖИЛАР 17 ИЮЛЬ КУНИ СОАТ 21:20 ДА ТОШКЕНТГА ЕТИБ КЕЛАДИ

Бугун, 17 июль куни соат 21:20 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи авиарейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 9, 10, 11, 12-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

❗️ Кутиб олувчилар диққатига!

Ҳожиларни уйларига кузатиш Тошкент шаҳридаги 🕌 “Новза” масжидидан амалга оширилади.

🚌 Махсус автобуслар зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортидан “Новза” масжидига етказади.

Эслатиб ўтамиз, эртага 18 июль куни соат 21:20 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи авиарейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Сирдарё вилоятининг 1, 2, 3, 4-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муфтий ҳазрат бошчиликларидаги навбатдаги ҳожилар она-Ватанга етиб келишди (фотолавҳа)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar