Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
НАМОЗ ЎҚИМАЙ ЖАННАТГА КИРИШ МУМКИНМИ?
#намоз

926-CАВОЛ: Саҳобалардан бирини "Бирор вақт намоз ўқимасдан жаннатга кирган саҳоба Амр ибн Собит ибн Уқайш розияллоҳу анҳу" деб ўқидим. Қандай қилиб намоз ўқимай жаннатга кирса бўлади? Шуни изоҳлаб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, шундай саҳоба ўтган. Бунинг сабабини кўплаб ҳадис китобларида келтирилган қуйидаги воқеаларни ўқиб билиб оламиз.

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида Амр ибн Собит деган киши Ислом ва мусулмонларни жуда ёмон кўрар эди. Мусулмонлар унга Исломни таклиф қилишар, у эса рад қилар эди.
Кунларнинг бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар билан мушрикларга қарши Уҳуд жангига чиқдилар.
Амр ибн Собит тўсатдан ислом ва мусулмонларга нисбатан, Набий алайҳиссаломга нисбатан қаттиқ муҳаббатни ҳис қилди. У Пайғамбаримизнинг олдиларига исломни қабул қилганини эълон қилиш учун борди. Унга Расулуллоҳ ва саҳобалар Қурайш мушрикларига қарши жанг қилгани Уҳуд томон кетганини айтишди.
Амр Уҳуд томон шошди. Етиб борганида уруш қизиб ётган эди. У мусулмонлар томонида туриб жанг қилди. Аммо унга қаттол зарбалардан бири тегиб, ерга йиқилди.
Жанг тугагач, мусулмонлар жароҳатланган ва ҳалок бўлганларни қидириб юриб, уни кўриб қолишди. У оғирлашиб қолган эди. Шунда улар Амрдан сўрашди:
- Бу ерга нега келдинг, эй Амр? Буни қавмингни ёмон кўрганингдан қилдингми ёки Исломга рағбат қилиб қилдингми?
Амр деди:
- Исломга рағбат қилиб қилдим. Мен Аллоҳга ва Расулига иймон келтирдим. Сўнгра қиличимни кўтариб келдим ва Аллоҳнинг Расули билан бирга бўлдим. Жангда яраландим.
У шундай деб оз фурсатдан сўнг вафот этди. Амр ибн Собит разияллоҳу анҳу шаҳид бўлган эди. Кўпчилик унинг мусулмон бўлганини ҳам билмаган эди.
Саҳобалар Пайғамбаримиздан Амр ибн Собит ҳақида сўрашди. "У жаннат аҳлидан", дедилар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу саҳобалар билан мутойиба қилиб улардан сўрар эдилар:
- Менга айтингчи, ким Аллоҳ таолога битта ҳам сажда қилмасдан жаннатга кирган?
Агар ҳеч ким жавоб бермаса, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ўзлари: "Бу Амр ибн Собит" , деб жавоб берар эдилар.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота ўз фарзандининг қулоғига азон айтса бўладими?

Ёрқин домла ЖУМАБОЕВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КИЙИМ ЁКИ БАДАНГА ҚОН ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳоратни синдирмайдиган даражада танадан қон чиқди, яъни, чиқдию оқмади. Бу ҳолатда таҳорат синмайди, лекин агар шу чиққан қон бирор жойга бехосдан тегиб кетса, кийимгами қўлгами ва ҳоказо, шу ҳолатда таҳорат синадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қон чиқиб, оқмаса таҳорат бузилмайди. Демак, ўша оқмайдиган қон кийим ёки баданга тегиб кетса ҳам таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозни ўтириб ўқийдиган одамнинг савоби қандай бўлади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат "Азҳар" масжидида ватандошлар ва талабаларга маъруза ўқидилар (Қоҳира, 2022 йил 10 июнь)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aстма касали бор одам нафас йўлини очадиган дорини оғиз бўшлиғига пуркаб фойдаланса тутган рўзасига зарар қилмайдими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ВАҚТИ КИРМАСДАН ОЛДИН АЗОН АЙТИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзида намоз вақти киришидан олдин азон айтилади. Шундай қилиш ҳам мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирмасдан олдин азон айтиш тўғри эмас. Шариатимиз кўрсатмаси бўйича, бу азон бекор бўлиб, буни ўрнига вақт киргандан кейин қайта яна азон айтилади.
Шундай экан, тақвимдаги намоз вақти киргандан кейин азон айтиш керак. Ундан олдин айтилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон эшитиб уй юмушларини бажарса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ДУРДОНА ДЕБ ИСМ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жума куни туғилган қизга Дурдона исмини қўйиш жоизми? Ёки исмни ўзгартириш керакми? Ҳозир у қиз 18 ёшда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда фарзандга уни қайси кунда туғилишидан қатъий назар гўзал исм қўйишга буюрилган. Жума куни туғилган қизларга Одина каби исмни қўйишга келсак, бу халқимиз орасида тарқалган шариатга хилоф бўлмаган одат. Модомики, динимиз томонидан қатъий кўрсатма бўлмаган экан, ундан бошқа исмларни қўйиш ҳам жоиз бўлади.

Исломда ёмон маъноли, хунук ва совуқ хабарларга далолат қилувчи исмларни ўзгартиришга тавсия қилинади. Дурдона исми ўзгартириш шарт бўлмаган исмлар сирасига кирганлиги ва қизингизнинг ёши аллақачон 18 га кириб қолганлиги эътиборидан унинг исмини алмаштиришга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси динимизга хизмат қилиб келаётган Фатво маркази директори ўринбосари Ғуломжон домла Холбоевнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🤲 Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Ғуломжон домла Холбоевнинг оила аъзолари ва ёр-биродарларига, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛООҲУЛ МАЛИКУЛ ҲАҚҚУЛ МУБИЙН"НИНГ МАЪНОСИ
#зикр

407-CАВОЛ: "Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн" калимасини таржимаси нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу калимада Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан айримлари жой олган. Луғавий маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир".

- “Малик” - мулки, подшоҳлиги азалий, охири тугамайдиган абадий зотдир. Аммо Аллоҳ таолонинг дунёда бандаларга берадиган мулк вақтинчадир, абадий эмасдир. Қанча қанча инсонларга молу –давлат берди, аммо барчаси заволга юз тутди. Аммо Аллоҳ таолонинг мулки асло тугамас.

- “Ҳаққ” – шак-шубҳасиз борлиги аниқ бўлган зотдир.

- “Мубийн” – илоҳлиги зоҳир, равшан, шубҳасиздир.

Али разияллоҳу анҳудан нақл қилинган заиф ҳадисда шундай дейилади:

من قال في كل يوم مائة مرة : لا إله إلا الله الملك الحق المبين كان له أمانا له من الفقر وأنسا من وحشة القبر واستجلب بها الغنى واستقرع بها باب الجنة

яъни: "Ким ҳар куни юз марта "Лаа илаҳа иллаллоҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", — деса фақрликдан омонда ва қабр хилватидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини таққиллатган бўлади" (Дайламий, Рофеий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Audio
▶️ "Мадинани Маккадек муҳаббатли қилгин!"

📀Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий

➡️ "Ҳазрати Имом" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа (14-01-2022)

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖАННАТДА СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#ақида

927-CАВОЛ: Жаннатда спорт билан шуғулланса бўладими? Узур савол озгина ғалати туйилиши мумкин.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаннатда жаннат аҳли хоҳлаган барча ишлар муҳайё бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

...وَفِيهَا مَا تَشْتَهِيهِ الْأَنْفُسُ وَتَلَذُّ الْأَعْيُنُ وَأَنْتُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

... У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда (жаннатда) мангу қолурсиз (Зухруф сураси 71-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ИЖАРА ТЎЛОВ ЕТИМНИ ҲАҚҚИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёлгиз аёлман хўжайиним оламдан ўтганларига 14 йил бўлди. 19 ва 14 ёшли ўғил фарзандларим бор. Синглимни уйида ижарага туришга тўғри келди, шукур ижара пулини тўлай оляпман, тўғри озгина дилим оғриди. Мени қийнаётгани етимни ҳаққи синглимни оиласига зиён бўлмасмикан? Синглим билан эрини ўртасига ёмонлик тушмасин деб индамасдан тўлаб юрибман. Боллари касал бўлиб қолса ҳам ўйлайвераман етимни ҳаққидан олаёт куёвимни орқасидан бўлаяпдимикан деб. Розиман бераётган пулимга лекин кўнглимдан доим шу хижиллик.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда балоғат ёшига етган (яъни ўғил болалар эҳтилом бўлгач, қиз болалар ҳайз кўргач) болалар етим дейилмайди. Етимни ҳаққидан эҳтиёт бўлиш деганда уларнинг мулкларини тортиб олиб ейиш тушунилади. Яъни олди-сотти, ижара, ҳадя каби ўзаро розилик билан бўладиган келишувлар натижасида уларнинг пулларини олиш етимнинг ҳаққини ейиш бўлмайди. Демак, Сизнинг синглингиз ҳам ижара учун олаётган пули етим ҳаққини ейишга кирмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатга кирганлар қайтиб чиқмайдими?

Саидаҳмад долма Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БЎЁҚ ТЕККАН ЖОЙ БЎЛСА ҒУСЛ ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен устаман, краска бўёқ сепаман ёз пайтлари енгил кийимда ишлашга тўгри келади. Айрим жойларга бўёқ тегади, ғусл қилганда бўёқ теккан жойга сув тегмайди. Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри айтасиз, бўёқ (краска) теккан жойни тагига сув етмайди. Чунки бўёқ ўзидан пастга сув ўтказмайди. Шундай экан, таҳорат ёки ғусл қилишингиздан олдин бўёқни кетгазадиган суюқликлардан фойдаланиб, аъзоларингиздан бўёқни кетказиб, кейин покланинг! Ана шунда таҳорат ва ғуслингиз мукаммал бўлади. Акс ҳолда, нуқсон етади ва ибодатлар мукаммал бўлмай қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Янгиликлар

🌙 ҚОҲИРА АНЖУМАНИ: ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ИСЛОМ УЛАМОЛАРИ ЭЪТИРОФИДА

🇪🇬 Миср кўҳна диёр, буюк тарих ва ғоялар орасидаги курашларга шоҳид энг қадимий ибрат саҳнасидир. Ушбу замин ҳақида Қуръони каримда ҳам беш оятда ишора келган. Илм ва ҳикмат гулшани бўлган бу юртда минг йилдан зиёд тарихга эга Азҳари шариф дорулфунуни мусулмон дунёсига йирик уламоларни етиштириб бериши билан маълуму машҳур. Айни дамда ҳам Ал-Азҳар мусулмон оламидаги энг обрўли таълим даргоҳларидан биридир.

🕌 Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги дўстона ҳамкорлик кўп асрлик бой тарихга эга. Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилган улуғ бобокалонларимизнинг ноёб илмий-маърифий мероси бутун мусулмон олами бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Буюк аждодимиз Аҳмад Фарғоний Мисрда яшаб, кўплаб кашфиётлар қилган.

👉 Батафсил:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам форсча калималарни сўзлаганларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг очиқдан очиқ форс тилида сўзлашганлари ривоят қилинмаган. Лекин мутахассислар ҳадисларни ўрганиб чиқиб, аслида форс сўзи бўлиб, қадимдан араб тилига кириб кетган сўзларни гапирганларини айтадилар. Баъзи олимлар бундай сўзларни 11 тагача санашган. Масалан: Истаброқ (дағал ипак), Кисро (асли кўриниши Хусрав, форс подшосининг исми), ках-ках (ких-ких - ёш болани нопок нарсадан қайтариш), дибож (ипак аралашган мато), Сур (таомнинг номи), Фистот (қадимги Миср), қаҳрамон, Асбаз (Форс қўмондонларидан бири), Сукурружа (сиркага ўхшаш нарса), миск (хушбўйлик) ва сивар (билакузук) каби сўзлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aжр ҳақида тушунча берсангиз

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хатм бағишлаганга пул берса бўладими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar