Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ВАТАНДОШЛАР БИЛАН СУҲБАТ ҚУРДИЛАР

Шу йил 9 июнь куни Қоҳира шаҳрида ўтказилган халқаро анжумандан сўнг муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бир гуруҳ ватандошлар ва талабалар билан учрашдилар.

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган ушбу мулоқотда Муфтий ҳазратлари ватандошлар ва талабалар билан самимий суҳбат қилиб, юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердилар.

Муфтий ҳазратлари сўзлари аввалида ҳар бир инсоннинг қалбидаги Ватанга бўлган муҳаббати уни доимо юртига талпиниб яшашга чорлаши ҳамда туғилган гўшаси, ота-онаси ва фарзанду аржумандларини соғинишга ундашини таъкидладилар. Расул алайҳиссалом, саҳобаи икромлар ва улуғ зотлар ҳам она юртга ўзгача муносабатда бўлганларини тарихий мисоллар орқали баён этдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#муфтий #халқаро_конференция
@muslimuzportal
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр аёлининг маҳрини бермай оламдан ўтган бўлса, фарзанди отасининг ўрнига берса бўладими? Агар бўладигон бўлса онасига нима деб беради?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳр ҳам эрнинг зиммасидаги адо қилиниши зарур бўлган ҳақлардан биридир. Адо қилинмаган маҳрнинг насия қисмининг адо қилиш муддати эр-хотинлардан бирларининг ўлими ёки ўртага талоқ тушиб ажрашилганда етиб келган бўлади. Шунинг учун эр маҳрни бермасдан вафот этиб кетган бўлса ва марҳумнинг уй-жойи, машинаси, чорва ҳайвонлари, пул ва бошқа нарсалардан иборат мол-дунёлари бўлса, ўшаларни меросхўрларга беришдан олдин барча қарзлари, жумладан хотиннинг маҳри ҳам узилиши шарт. Агар ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки қолдирган моли етарли бўлмаса, у ҳолда ўғли ёки бошқа меросхўрлар истаса, отамизнинг маҳрлари учун, деб адо қилиб қўйишлари мумкин. Адо қилмасалар, қиёматга қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарзи бор кишининг дуоси қабул бўлмайдими?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАННАТДА ЕЙИШДАН ҚАЙТАРИЛГАН ДАРАХТНИНГ НОМИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръонда Одам алайҳиссалом жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи зикр қилинмаган. Лекин мен "Қисасул анбиё" китобида унинг буғдой дарахти, деб ўқидим. Бу маълумот тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, шунақа гаплар бор. Баъзи тобеъинлардан унинг у ёки бу дарахт экани ривоят қилинган. Улар олдинги қавмлар - аҳли китобларнинг ривоятига таяниб айтилган гаплар. Лекин ҳадисларда унинг аниқ бир нарса экани собит бўлмаган. Аллоҳ таоло ўз китобида унинг нима эканини аниқ келтирмади, сабаби биз воқеани бошқа тарафига эътибор қаратишимиз керак. Бу воқеадаги муҳим нуқта, шайтон азалдан одамга душман экани, унинг васвасаларига қулоқ солмаслик кераклиги, Аллоҳ таолонинг барча буйруқларига итоатли бўлиш лозимлигидир. Агар унинг қайси дарахт эканини билишнинг инсонларга фойдали жиҳати бўлганда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифларда баён қилинган бўлар эди (Табарий тафсири асосида). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ЖОНЛИ:
🌙 Уламоларимизнинг илмий суҳбатидан баҳра олинг!

Бугун, 10 июнь куни Тошкент вақти билан
15:30 да
Москва шаҳридаги Марказий масжидда Ўзбекистонлик уламоларимизнинг ватандошлар билан илмий-маърифий учрашуви бошланади.

Барча мўмин-мусулмон юртдошларимизни мазкур илмий учрашувда онлайн қатнашишни таклиф этамиз.

▶️Қуйидаги линк орқали маърифий тадбирдан баҳра олишингиз мумкин:
https://youtu.be/cX77bK7HngY

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муфтий ҳазрат жума намозини “Азҳари шариф” масжидида адо этдилар

Миср сафарида бўлиб турган муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ушбу диёрнинг таниқли уламолари билан бирга бутун дунёга машҳур “Азҳар” масжидида жума намозини минг-минглаб намозхонлар бирга адо этдилар. Муфтий ҳазратларинини ташриф буюришларини эшитган ватандошлар мазкур қадимий жомега тўп-тўп бўлиб келишди.

Ташриф асносида Муфтий ҳазратлари “Азҳар” жомеси уламолари ҳамроҳлигида қадим тарих ҳақида сўзловчи муҳташам масжид биносини кўздан кечирдилар, унинг ноёб архитектураси, намозхонларга қилинган шароитлар, толиби илмларнинг илм олиши учун яратилган имкониятлар тўғрисида маълумот олдилар. Сўнгра Муфтий ҳазратлари минг-минглаб намозхонлар йиғилган йирик жомеда Азҳари шарифнинг шайхлари, таниқли уламолари билан бирга жума намозини адо этиб, якунда хайрли дуолар қилинди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#муфтий #халқаро_конференция
@muslimuzportal
🤲 ҚУРЪОН ЎҚУВЧИЛАР НИМАЛАРНИ НИЯТ ҚИЛАДИ?

🔸Мўмин-мусулмонлар Қуръони каримни кўпинча фақат савоб умидида ўқишади. Аслида Қуръони карим тиловатининг фойдали жиҳатлари, манфаатли томонлари жуда кўп.

🌙 Ҳар ким Қуръони каримни эзгу ният билан ўқиса, улуғ фазилат ва савобларга эришади. Зеро, ҳадиси шарифда: “Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар ким ниятига яраша олади...” дейилган (Имом Бухорий ривояти).

🔹Қуръони карим ҳаётимиз дастури, умримиз мазмуни, охиратимиз учун савоблар манбаидир. Шу нуқтаи назардан Қуръон ўқиш арафасида эзгу ният қилиш жуда фазилатлидир.

Қуръон ўқиш ниятида ушбу тавсияларга эътибор қилинг:

1) Қуръонни илм ва амал ниятида ўқинг;

2) Қуръонни Аллоҳдан ўзингизни, зурриётингизни ва аҳли байтингизни ҳидоят этишини ният қилиб ўқинг;

3) Қуръонни Аллоҳ таолога муножот ниятида ўқинг;

4) Қуръонни зоҳирий ва ботиний касалликларга шифо ниятида ўқинг;

5) Қуръонни Аллоҳ таоло зулматдан нурга чиқаришини ният қилган ҳолда ўқинг;

6) Қуръонни қотган қалбларни юмшатувчи, кўнгилларга ором берувчи, васвасаларга қўрғон бўлувчи илоҳий калом эканини ният қилиб ўқинг;

7) Қуръонни ўзингиз ва оила аъзоларингиздан ҳасадни бартараф этиш, назар-нафасдан паноҳ тилаш мақсадида ўқинг;

8) Қуръонни ғофиллардан эмас, зокирлардан бўлиш ниятида ўқинг;

9) Қуръонни имонда собит, Аллоҳга яқин бўлиш мақсадида ўқинг;

10) Қуръонни Аллоҳнинг амрларига қатъий риоя қилиш ва бу борада ўрнак бўлиш мақсадида ўқинг.

Т. НИЗОМ тайёрлади.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ВАТАНДОШЛАР ВА АЛ-АЗҲАР ТАЛАБАЛАРИГА СУҲБАТ ҚИЛИБ БEРДИЛАР

Бугун, 10 июнь
куни Муфтий ҳазратлари “Азҳар” масжидида жума намозини адо этгандан сўнг, ушбу мажмуа хонақоҳида жамланган бир неча юзлаб ватандошлар билан дилдан суҳбат қилдилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари ҳадиси шарифларда илм олишнинг фазилати ва толиби илмларга бериладиган ажр-мукофотлар ҳақида сўзлаб, юртимиздан чиққан Имом Бухорий каби улуғ зотлар маърифат излаб дунёнинг турли ўлкаларида бўлганлари ва охири яна ўз ватанларига келиб, халққа хизматда собитқадам турганларини баён қилдилар.

🔹 Инсон қаерда ва қайси мақомда бўлмасин, доимо Ватанга бўлган муҳаббати жўш уриши, туғилган қишлоғи, ота-онаси ва фарзанду аржумандлари кўз олдидан ўтишини билдирдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#муфтий #халқаро_конференция
@muslimuzportal
#bugun soat: 11:00 da | "Jumadan so'ng" ko'rsatuvi

Mavzu: Ajralishlar koʻp - nega?

Mehmon: Salohiddin ustoz Sharipov

💬 Mavzu yuzasidan o'zingizni qiziqtirgan savollaringizni izohlar bo'limida yozib qoldirishingiz mumkin

Ko'rsatuvga ushbu havola orqali o'tishingiz mumkin
👇
https://youtu.be/CQVDBuNBjVY

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Mavzu: Ajralishlar koʻp - nega?
"Jumadan so'ng" ko'rsatuvi

Mehmon: Salohiddin ustoz Sharipov
https://youtu.be/CQVDBuNBjVY

💬 Mavzu yuzasidan o'zingizni qiziqtirgan savollaringizni izohlar bo'limida yozib qoldirishingiz mumkin

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar