Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
БУ КЕЛИШУВ РИБОГА КИРАДИМИ?
#савдо #насия_савдо
❓835-CАВОЛ: Бир танишим 3000$ га машина сотиб олди, кейин ўша машинани манга викупка яъни ўзимга қоладиган қилиб берди. Ўша машинани ман 24 ойда 6000$ қилиб бераман. Лекин бошланғич тўлов бермаганман, яъни шапка бермаганман. Бу келишув рибога кирадими ёки кирмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу рибога кирмайди. Балки бу савдо насия савдо бўлиб, насия бўлгани учун табиийки нақд савдога қараганда баҳоси қимматроқ бўлади. Бу ҳақида замонамизнинг етук уламоларидан Фазилатли Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний шундай дейдилар:
أما الائمة الأربعة وجمهور الفقهاء والمحدثين فقد اجازوا البيع المؤجل بأكثر من سعر النقد بشرط أن يبت العاقدان بأنهبيع مؤجل بأجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد
Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин, олувчи ва сотувчи муайян муддатга ва келишув вақтидаги муайян нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. (“Буҳусун фи қозоя фиқҳийя муъасиро” китоби).
Шундан кўриниб турибдики, нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилган муддат тайин бўлиши ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига эканлиги, келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, савдо фосид бўлади.
Насия савдо билан сотиб олинган нарса ҳам тўлиқ харидорнинг тасарруфига ўтади ва харидор сотувчидан (пулни нақд бермагани учун) маҳсулотнинг нархига қарздор бўлиб қолади. Бундан кейин сотувчи харидордан фақат пулни сўрайди, машинани эмас. Бунинг устига насиянинг муддати тўлгач, харидор пулни тўлай олмаса, яна қўшимча нарх қўйиш (баъзилар буни жарима дейди) жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok