Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Ҳайит_Намоз_вақти

Ҳайит намози вақти эълон қилинди

Юртимиздаги барча масжидларда ҳайит намозини ўқиш вақтлари белгиланди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози 2017 йил 26 июнь, душанба куни эрталабки соат 05:05 да ўқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади.


Видеолавҳада ҳайит намозини ўқиш тартибларини яна бир бор эслашингиз мумкин.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Ҳайит_байрамлари_одоблари

Рамазон ҳайитида намоздан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш

“Садақаи фитр” рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақа ҳисобланади. Бу молиявий ибодат шариатимизда рўзадорнинг рўзаси комил бўлишига халал берадиган турли беҳуда гап-сўз ва ҳатти-ҳаракатлардан поклаш ва мискинларга таом бўлиш маъносида жорий қилинган.

Ҳанафий мазҳабига кўра “ийду фитр” куни тонги отиши билан “садақаи фитр”ни бериш вожиб бўлади. Аммо ундан олдин Рамазоннинг аввалги кунларида бериш ҳам жоиз ҳисобланади. “Садақаи фитр”ни бериш туфайли камбағалларнинг хонадонларига ҳам хурсандчилик улашилган бўлади.

  عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَرَ بِزَكَاةِ الْفِطْرِ أَنْ تُؤَدَّى قَبْلَ خُرُوجِ النَّاسِ إِلَى الصَّلاَةِ

  رَوَاهُ مُسْلِمُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини инсонлар намозга чиқишларидан олдин адо этилишига амр қилганлар”. Муслим ривоят қилган...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайит_намози

Ҳайит намозининг ўқилиш тартиби

2:36 дақ

Tas-ix | Youtube

#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
ҲАЙИТ НАМОЗИГА УЛГУРОЛМАСАК
#ҳайит #намоз

735-CАВОЛ: Ҳайит намозига улгуролмасак, ўша ерда бизга ўхшаб кечикканлар билан жамоат бўлиб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш тўғри бўлмайди. Агар имомга эргашиб ҳайит намозини ўқиёлмаган бўлса, ўша жойга яқин бўлган бошқа масжидларга бориш ва у жамоат билан ҳайит намозини ўқишга ҳаракат қилинади. Бу ҳақда фиқҳий манбааларимизда шундай кўрсатма келган:

فاذا فاتت مع امام و امكنه ان يذهب الي امام اخر فانه يذهب اليه لانه يجوز تعدادها في مصر واحد في موضعين واكثراتفاقا

“Агар ҳайит намозини имом билан аввалги жамоатда адо қилолмаган бўлса ва унинг учун бошқа жамоатга бориш имкони бўлса, шундай қилади. Чунки, бир шаҳарда икки ёки ундан зиёда маконларда ҳайит намозини адо қилиш жоиз эканлигига барча уламолар иттифоқ қилганлар”. ("Баҳрур роиқ" китоби, 2 жилд 283-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ИККИ ҲАЙИТ ОРАСИДА ТЎЙ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#никоҳ #ҳайит

883-CАВОЛ: Уйланмоқчиман. Рамазондан кейин тўй қилмоқчи эдик, аммо уйимиздагилар икки ҳайит орасида тўй қилиб бўлмайди деб тўйни қурбон ҳайитидан кейинга суришмоқчи. Уларга буни нотўғри эканини қандай тушунтирсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда бундай тушунча, бундай эътиқод нотўғри ҳисобланади. Икки ҳайит орасида тўй қилсак, бирор мусибат бўлади деган ўй билан тўйни кечиктириш катта хатодир. Агар бу шаръан тўғри бўлганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам энг севимли аёллари Оиша разияллоҳу анҳуга Шаввол ойи (икки ҳайит орасидаги ой)да уйланмас эдилар. Қолаверса, Оиша онамизнинг ўзлари никоҳлари бу ойда бўлганини фахр билан айтганлар ва ўз қариндош аёлларининг тўйи Шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.

عن عاشئة رضي الله عنها قالت تزوَّجَني النَّبيُّ صلَّى اللَّهُ علَيهِ وسلَّمَ في شوَّالٍ وبنَى بي في شوَّالٍ، فأيُّ نسائِهِ كانَ أحظَى عندَهُ منِّي، وَكانت عائشةُ تستحبُّ أن تُدْخِلَ نساءَها في شوَّالٍ رواه مسلم

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, Шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар, у Зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ, дер эдилар. Ўз қариндош аёлларининг тўйи Шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар. Имом Муслим ривояти.

Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўришининг сабаби араблар жоҳилият даврида айнан шу ойда уйланишни ёмон кўришар эди. Чунки, улар бу ойни хосиятсиз деб шумланишар эди. Шунга ҳам Оиша разияллоҳу анҳо бу эътиқодни одамлардан тўлалигича ўчириб ташлашни хоҳлаб Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам у онамизга шу ойда уйланганини далил қилдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok