Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади
#фармон #иш_ҳақи

Ўзбекистон Президенти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси сайтида хабар тарқатилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 фоизга оширилади.

Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланади.

@muslimuzportali
ИШ ВАҚТИДА ШАХСИЙ ИШЛАР БИЛАН ШУҒУЛЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#иш #ҳалол_ҳаром

899-CАВОЛ: Ишхонада иш вақтида шахсий ишлар билан шуғулланса (қўшимча тил ўрганишга бораётганлиги муносабати билан дарс қилиш, тўгарак масаласини, уйдаги муаммоларни гаплашиш, телефон ўйнаб ўтириш ва шунга ўхшаган) бўладими. Иш туриб бошқа ишлар билан шуғулланиш яхшими? Ваҳоланки биз ишимиз учун ҳақ оламиз. Шунга шариатимиздаги кўрсатмалар асосида аниқ мисоллар билан жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз қоидаларига кўра ёллаб ишлатиш ҳам ижаранинг бир тури ҳисобланади. Ижара келишувида эса қилинадиган иш ва унинг ҳаққи аниқ бўлиши шарт.

Ҳозирги кундаги меҳнат шартномаси асосида меҳнат қилаётган ишчилар ва иш берувчилар ўртасида ҳам икки хил, яъни маълум ишни бажаришга ёки маълум вақт мобайнида ишлаб беришга келишилади ва шунга кўра ҳақ тўланади. Буни оддий қилиб "ишбай" ва "вақтбай" ҳам дейиш мумкин.

Ишбай меҳнат қилишга келишган ишчи ўзига берилган ишни бажариб бўлгач ҳаққини олиб бошқа иш қилиши мумкин. Вақтбай меҳнат қилишга келишган ишчи эса, ўзаро келишувда белгиланган вақт мобайнида иш берувчини рухсатисиз ўз шахсий ишлари ёки иш берувчи томонга боғлиқ бўлмаган ишлар билан шуғулланиши шаръан жоиз эмас. Ўз ўрнида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, иш берувчи келишилган вақт давомида иш топиб бера олмаса ёки ишчига боғлиқ бўлмаган сабаб билан шу вақт мобайнида ишлашга шароит бўлмаса ҳам иш берувчи ишчига ҳаққини тўлаб бериши керак.

Аммо аксарият ишхоналарда урф бўлган одатлар бўлиб, баъзи жузъий рухсатлар бўлади (1-2 дақиқа телефонда гаплашиш, оиласи ҳолидан хабар олиш маъносида улар билан боғланиш, таҳорат қилиш, намоз ўқиш, баъзи ишларни ходимлар билан маслаҳатлашиш мақсадида бошқа бўлимларга чиқиб келиш ва ҳ.к). Бу ҳолатларда иш берувчи томонидан берилган умумий изн эътиборга олинади ва ҳар бири учун алоҳида рухсат, изн сўралмайди. Шундай экан, саволда сўралган ҳолатда ҳам "ўзаро келишув"га жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok