Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Қуръони карим тиловати (Мужаввид): Муҳаммад Cиддиқ Миншавий

114 та сура

#Қуръони_карим_тиловати

Ушбу манзил орқали Қуръон тиловатидан баҳраманд бўлинг!
https://mp3muslim.uz/component/muscol/N/450-mu-ammad-ciddi-minshavij/610
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръони Карим таржимаси: Фотиҳа сураси
Ҳасанхон
қори Яҳё Абдулмажид

01:25 дақ

Tas-ix: https://mover.uz/watch/fgKzR3bm/
Youtube: https://youtu.be/QdyLn87zxTY

#Видеолавҳа #Қуръони_Карим

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръони Карим таржимаси: Бақара сураси (1-5 оят)
Абдулбосит қори Қобилов

01:48 дақ

Tas-ix: https://mover.uz/watch/Io2PR3bm/
Youtube: https://youtu.be/miZHoiO4gAw

#Видеолавҳа #Қуръони_Карим

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръони Карим таржимаси: Бақара сураси (6-12 оят)
Ҳасанхон
қори Яҳё Абдулмажид

02:32 дақ

Tas-ix: https://mover.uz/watch/PTO00mbm/
Youtube: https://youtu.be/mSW4AgZFbek

#Видеолавҳа #Қуръони_Карим

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
АҚИДАДА АДАШМАЙЛИК

“Ақида” сўзи луғатда ақд яъни тугиш, боғлаш, маҳкамлаш маъноларини англатади. Масалан, бай бойлаш, ақди никоҳ килиш, тугун тугиш ва шу каби сўз бирикмаларида ҳам ақд маъноси бор. “Ақида” сўзининг шаръий атамаси эса, бирор нарсага шак-шубҳага ўрин қолмайдиган даражада қатъий ишонишга айтилади. Демак, ақида қалбда содир бўладиган жараён бўлиб, у инсон қалбидан ишонган, ўзи учун эътиқод, дин қилиб олган нарсаларга айтилади. Агар, ўша қатъий ишонган нарсаси тўғри бўлса, у тўғри ақида ҳисобланади, агар ботил бўлса, ботил ақида саналади. Ҳудди аҳли сунна вал жамоа ақидаси тўғри ақида ва адашган фирқалар ақидаси эса ботил ақида деганга ўхшаб...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#АҚИДА #илм #Қуръони карим
@muslimuzportal обуна бўлинг
ҚУРЪОННИ ОСОН ЁДЛАШИМ УЧУН МАСЛАҲАТЛАР БЕРСАНГИЗ
#Қуръони карим

280-CАВОЛ: Мен Қуръон ёд олмоқчиман. Аммо ёд олишга жуда қийналяпман. Менга Қуръонни осон ёдлашим учун маслаҳатлар берсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони карим башариятнинг ҳидояти учун нозил қилинган. Ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг Каломини ёдлаш ва амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган. Жумладан:
"خيركم من تعلم القرآن وعلمه" (رواه الامام البخاري عن عثمان رضي الله عنه)
яъни: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”, деганлар (Имом Бухорий Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:
🔹 Аввало, Қуръони каримни ёдлашдек муҳим ишга киришишдан олдин “Зеҳнимни ўткир, хотирамни кучли, тилимни бурро қилгин”, – деб, Аллоҳ таолога дуо қилинг. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам бирор муҳим ишга киришишдан олдин Аллоҳ таолодан ўша ишни осон ва хайрли қилишини сўраб дуо қилар эдилар;
🔹 Қуръонни ёдлашдан мақсадингиз ва ниятингиз тўғри бўлсин. Одамларни олдида обрў орттириш, мол-дунёга эришиш учун эмас, балки, фақат Аллоҳ таолони розилигига эришиш учунгина Қуръон ёдлашни мақсад қилинг. Чунки, Аллоҳ таоло холис Ўзи учун бажарилган амални қабул қилади ва ўша ишга барака ато этади.
🔹 Ёдлаш қобилиятингиз ва кун тартибингиз (бир кунда қанча вақтни Қуръон ёдлашга ажрата олишингиз)га қараб, ўзингизга қулай режа тузиб олинг ва унга қатъий амал қилинг.
🔹 Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилишга одатланинг. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши зеҳнингизга ўрнашиб, ёдга келиши осон бўлади.
🔹 Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланинг. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир”, деганлар (Муттафақун алайҳ).
🔹 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказинг. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.
🔹 Ухлаш вақтини ҳамда овқатланиш тартибини меъёрида бўлишини назорат қилинг. Чунки, кўп оқат ейиш уйқуни келтиради. Кам овқат ейиш эса қувватни кетказади.
🔹 Кечалари Қуръонга қараб тиловат қилинг. Зеро, кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.
🔹 Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйинг. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.
🔹 Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.
- Араб тили наҳв қоидаларини билиш Қуръон ўқувчини кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.
🔹 Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.
🔹 Қуръон ёдлаш учун муносиб вақтни танланг. Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли вақтлар саналади. Аллоҳ янада билувчи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
#Ўқув_курси #Қабул #Қуръони_карим_ва_тажвид

Қуръони карим ва тажвидни ўрганиш ўқув курслари учун қабул

Илм-фан ва диний билимларга рағбати юқори аҳолининг талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошида Қуръони карим ва тажвидни ўрганиш курслари” ташкил этилди.

Ўқув курсига тингловчилар танлов асосида қабул қилинади.

Ўқув курслари бўйича “Call-center” душанбадан жумагача, соат 09:00 дан 17:00 гача (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти) давом этади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Алломалар мероси” ўқув марказида ташкил этилган ўқув курси манзили:
Тошкент шаҳар, Ғофур Ғулом кўчаси, 35 А-Б уй

Телефон: (90) 372-66-60, (90) 919-49-56

Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошида ташкил этилган ўқув курси манзили:

Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй.

Телефон: (71) 244-94-70, (71) 244-35-26

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
“Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан”, (Таҳрим сураси, 8-оят).

#Дуо #Қуръони_карим
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Онлайн: Жиззах вилоятининг Зомин туманида янги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси очилиш маросими

https://youtu.be/jWGHGkUU6UY

#Қуръони_карим_ва_тажвид
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Қуръони_карим

Навбатдаги 13-талаба: 10 соатда 30 пора Қуръони каримни тўлиқ ўқиб берди

Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси 3-курс талабаси Жиямуратов Сардорбек қори 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 10 соат мобайнида ёддан ўқиб берди…

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25459

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
🌙 ХАЛҚАРО ФОРУМДА ИДОРА ФОНДИДА САҚЛАНАЁТГАН ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ЕТТИТА НОЁБ НУСХАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида Самарқандда “Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” номли халқаро форум ўтказилмоқда.

🔸Форум доирасида “Ўзбекистон фондларида сақланаётган Қуръони каримнинг қадимий нусхалари” мавзусида халқаро кўргазма ҳам ташкил этилади. Мазкур кўргазмада Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган еттита нодир ва қадимий Қуръони карим нусхалари ҳам тақдим этилади.

🔹Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази хабари кўра, форум доирасида “Мовароуннаҳрда китобат маданияти” мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестиваль ва ҳунармандлар савдо ярмаркаси, ҳамда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.

Халқаро форумда 40 дан зиёд давлатдан 300 нафарга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

#ХАЛҚАРО_ФОРУМ #ҚУРЪОНИ_КАРИМ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир...

...Ўтган солиҳлар бу ойда мискинларга ғамхўрлик қилишга ошиқардилар. Бева-бечора, фақир ва камбағаллар Рамазон ойини кўтаринки кайфият ва хурсандчилик билан кутиб олишсин деб закотларини берардилар.

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мусулмонлар шаъбон ойи кириб келиши билан закотларни адо этишга ва Қуръони каримнинг тиловатини кўпайтиришга жуда қаттиқ эътибор берардилар".

Бир сўз билан айтганда, шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир...

➡️Батафсил
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Шаъбон_ойи #нафс #закот #Қуръони_карим