Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ: Рамазон, рўза ва закотга оид энг муҳим саволларга жавоблар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#закот
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#БРИФИНГ
Шу кунларда қўлига бир жойдан 25 миллион сўм пул келиб қолган киши закот берадими?

🕌 Бу саволга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков шундай жавоб берди:

“Пул нисобга етганидан кейин бир йил ўтсагина, закот фарз бўлади. Бир йилдан оз миқдорда нисобдан кам бўлиб қолса, закот фарз бўлмайди. Бунда закотга йил ҳижрий сана ҳисоби билан ўлчанади (354 кун). Пул қўлга тушганидан кейин бир йил ўтиши керак. “Бир йил тўлмагунига қадар мол-мулкда закот йўқ” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Ушбу мазмунда ҳазрати Алидан бошқа саҳобалардан ҳам саҳиҳ асарлар мавжуд. Бу гарчи саҳобаларнинг сўзи бўлсада уламолар ҳукм жиҳатидан марфуъ – яъни Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзларидан келиб чиққанини таъкидлашади.

Закотни кимларга бериш эса Қуръони каримда очиқ баён қилинган бўлиб, закот бериладиган тоифа инсонларга фақир – моли нисобга етмаган шахс, мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши, закот йиғиш ишида банд бўлганлар, агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши, йўлда қолганлар шулар сирасига киради.

Закотни вакил орқали ҳам муҳтожларга бериш мумкин. Ҳозирги кунда ҳам кўплаб хайрия марказлари ташкил этилган бўлиб, жамиятдаги муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қошида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилган.

Қайд этиш керакки, закотни ўзаро туғилиш алоқаси бўлганлар, яъни, ота-онаси, бобо-момоси, ўғил-қизлари ва набиралари, эр-хотинлик алоқалари бўлганлар, яъни, эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Ака-ука, опа-сингилларга эса, закот бериш мумкин.

Закот беришни яқин қариндошлардан бошланса, ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғи адо бўлади, ҳам қариндош-уруғлик ришталари мустаҳкамланади. Силаи раҳмга амал қилиш – Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлардан биридир.

Сайёра Шоева, ЎзА
#Закот, #савол
⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

Закот кимларга берилади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закот беришни кимдан бошлаган афзал?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Асалдан закот (ушр) қандай ҳисобланади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ушр ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ушрни деҳкончиликни йиғиштиргандан кейин дарҳол бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни мен бераманми ёки отамми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Йил давомида қўшилган қийматдан закот бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни бир кишига берган афзалми ёки кўпчиликками?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Айни пайтда ишсизман. Қўлимда нисобдан ортиқ маблағим бор. Мен закот беришим керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Бу йилги (мел. 2020 й/ҳиж. 1441 й.) закот нисоби қанча?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда


🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОВЛИМНИ СОТСАМ УНДАН ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#закот

437-CАВОЛ: Оиламиз билан яшаётган ҳовлини иккига бўлиб, бир қисмини 4 йил аввал сотувга қўйганман. Ҳалигача сотилгани йўқ. Сотганимда (нархини билгач) закот бераманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Яшаб турган ҳовлингизнинг сотиш учун ажратилган қисми то сотилмагунича унинг қийматидан закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки, шариатимизда сотиш ниятида олинмаган, кейинчалик сотиш нияти пайдо бўлган молларга “тижорат моли” дейилмайди.

لَا يَصِيرُ لِلتّجَارَةِ وَ إنْ نوَاهُ لهَا مَا لَمْ يَبعْه

яъни: “(Мулкка эгадор бўлиш вақтида сотиш нияти бўлмаган) нарсани сотиш ният қилинсада, то сотилмагунича у тижорат молига айланмайди (“Шарҳул виқоя” китоби).

Демак бундай ҳолатда, сотувга қўйилган қисм закот нисоби миқдорича ёки ундан кўп маблағга сотилса ва бир йил эҳтиёждан ортиқча бўлиб турса, ўша маблағнинг 1/40 (қирқдан бири)ни закот қилиб берасиз. Агар сиз ҳар йили нисоб миқдоридаги маблағга эга бўлиб, закот бериб юрган бўлсангиз, ҳовли сотилган йилидаёқ, қўлингиздаги маблағга қўшиб, умумий сумманинг 1/40 (қирқдан бири)ни закот қилиб ажратасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЗАКОТНИНГ МОҲИЯТИ
#закот

616-САВОЛ: Закотнинг моҳияти нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот – Исломнинг беш фарзидан бири, молиявий ибодатдир. Унинг “ўсиш”, “салоҳият” каби маънолари бор. Истилоҳда эса бой киши маълум бир моллардан зиммасига вожиб бўлган миқдорни камбағалга мулк қилиб беришидир. Закот беришда нисоб ва йил ўтиши эътиборга олинади.

Закотнинг фарзлигига Қуръони карим, ҳадислар ва умматнинг ижмоси далолат қилади. Аллоҳ таоло шундай дейди:

{ وَأَقِيمُوا الصَّلاَةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ }

“Намозни қоим қилинг ва закотни беринг...” (Бақара сураси 43-оят). Қуръони каримда худди шу буйруқ саккиз марта такрорланган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ислом беш нарса устига қурилганини зикр қилиб уларни ичида закотни ҳам санадилар (Имом Бухорий ривоятлари).

У Зот атрофдаги мусулмонларнинг закот молларини йиғиш учун ходимлар жўнатар эдилар. Жумладан, Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўната туриб:

أَعْلِمْهُمْ أَنَّ اللَّهَ افْتَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً فِي أَمْوَالِهِمْ تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ وَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ (4)

“Уларга маълум қилингки, Аллоҳ таоло уларнинг молида бойларидан олиниб камбағалларига қайтариладиган бир садақани вожиб қилган”, деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

Закотни бермайдиганларни Аллоҳ таоло қаттиқ азоб билан огоҳлантиради:

وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنْفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ (34)

“...Олтин ва кумушларни кон (махфий хазина) қилиб олиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга аламли азоб ҳақида «хушхабар» беринг!” (Тавба сураси 34-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЗАКОТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ВА КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
#закот

619-САВОЛ: Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).

Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
5. Мукотаб қуллар;
6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас);

Юқорида санаб ўтилганлардан “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ҳазрати Умар даврида закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган. Қулдорлик тугатилгани сабабли “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд эмас.

Закот беришни, ҳақли бўлишса, ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари, амаки-амма ва уларнинг фарзандлари, тоға-хола ва уларнинг фарзандларидан бошлаш афзалдир.

Кимларга закот берилмайди:

Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:
1. Бой кишиларга;
2. Бошқа дин вакилларига;
3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига;
4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва ўғил-қизларга;
5. Эр ёки хотинга;
6. Ҳошимийлар, яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЗАКОТ – ИСЛОМ КЎПРИГИ

Муборак ҳадисларда Рамазон ойида қилинган барча яхши амалларга бошқа ойлардагига қараганда, кўпроқ савоблар берилиши айтиб ўтилган. Пайғамбаримиз (с а в) марҳамат қилиб: "Кимда ким Рамазон ойида бирор бир нафл амални бажарса, у бошқа ойда бир фарз амални адо қилган билан тенг бўлади. Кимда ким бу ойда бир фарз амални бажарса, бошқа ойдаги етмишта фарз амални адо қилган билан тенг бўлади", дедилар.
Албатта, Ислом арконидан бири бўлган Рўза тан закотидир. Аллоҳ таоло бизларга берган мол-мулкимизнинг ҳам закотини адо этишимиз динимизнинг мукаммаллигидандир.

Закот молиявий ибодат бўлиб, "Закот" сўзи луғатда "поклик" ва "ўсиш" маъноларини билдиради. Закот Қуръони каримда йигирма етти жойда намоз билан бирга қайд этилган. Бу эса ўз навбатида, намоз билан закот бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатади.

Ислом дини имон келтирмак, намоз, рўза, закот ва ҳаждан иборатдир. Зеро, Фирдавс жаннатининг ворислари бўлган нажот топувчи мўминларнинг сифатларидан бири ҳам закотни адо этишдир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Улар закотни адо этувчилардир" (Мўъминун, 4-оят). Бунинг акси яъни, закот беришга қодир бўла туриб юз ўгиришлик бу мушрикларнинг сифати эканлиги қуйидаги оятда баён қилинган: "Мушрикларга халокат бўлгай. Улар закот бермайдиган ва ўзлари охиратга ишонмайдиган кимсалардир" (Фуссилат, 6-7 оят).

Беш қўл баробар бўлмаганидек, ҳар бир инсоннинг тушунчаси ҳам ҳар хил бўлади. Яъни, садақа, эҳсон қилиш билан мол-дунё камайиб қолади, деганлар ҳам йўқ эмас. Аслида закотнинг яна бир фойдали томони шуки, уни адо этган кишининг молида барака бўлади ва Аллоҳ таоло у берган закотининг ўрнини бир неча баробар қилиб тўлдиради. Сўзимизга ушбу оят далилдир. "Одамларнинг мол-мулки кўпайсин, деб сизлар берган рибо (фоиз)ларингиз, Аллоҳ наздида (ҳеч нарсани) кўпайтирмайди. Аллоҳнинг "юзи"ни (яъни розилиги) мақсад қилиб берган закотингиз эса, бас, айнан ўшалар кўпайтирувчилардир" (Рум, 39-оят). Пайғамбаримиз (с.а.в): "Мол-мулк садақа қилиш билан зинҳор камаймайди", деб марҳамат қилганлар.

Закотнинг дунё ва охиратга тегишли кўплаб ҳикмат ва фойдалари бор. Энг аввало, жамиятдаги инсонлар ўртасида ўзаро муносабатлар мустаҳкамланади. Сабаби иқтисодий томондан турли хил ҳолатда ҳаёт кечирувчи кишилар ўртасида номаълум тўсиқ бор эди. Ушбу тўсиқни кетказиб, уларни бир-бирларига яқинлаштирувчи восита, албатта, бу закотдир. Ҳадисларда: "Закот исломнинг кўпригидир", дейилган.

Аллоҳ таоло: "Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши, бордию каммбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир", деб марҳамат қилган. (Бақара, 271 -оят). Ушбу оятнинг тафсирида уламолар закот, ушр каби фарз садақаларни ошкора бериш яхши деганлар. Сабаби ундан бошқа инсонлар ҳам ибрат олиб, закотини беради. Лекин нафл ва ихтиёрий садақалар махфий тарзда берилгани яхшироқдир. Шунда риё ва миннатдан узоқроқ бўлади.

Мол-дунёсидан закот, ушр ва бошқа садақаларни қалбида иймони ва саховати бўлган яхши кишиларгина адо қилади. Бунинг акси, бахил, қизғанчиқ кишилар эса, ҳеч қачон бошқаларга яхшилик қилишни хоҳламайди. Шунинг учун ҳам ҳазрати Умар (р.а) доимо шундай дуо қилар эканлар: "Эй, Аллоҳ! Ортиқча мол-давлатни ичимиздаги яхши кишиларга бергин. Шояд, улар орамиздаги ҳожатмандлардан хабар олиб турсалар".

Аллоҳ барчамизнинг мол-мулкимизга беҳисоб барака берсин, ҳар биримизга закот қилгувчи саховатли бандалар қаторида бўлишликни насиб этсин.

Мирзамақсуд Алимов,
Андижон вилояти бош имом-хатиби

#ЗАКОТ #Рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФИТР САДАҚАСИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛИНАДИ?
#закот

621-САВОЛ: Фитр садақаси қандай адо қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фитр садақаси – фақирларга ғамхўрлик, уларга ҳайит кунини хурсандчилик билан ўтказишлари учун кўмакдир. Уни берганлар учун эса – Рамазонда йўл қўйилган баъзи камчиликларга каффоратдир. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадорга беҳуда ишлар ва ёмон сўзлардан покланиш бўлиши ҳамда мискинлар учун егулик бўлиши учун буюрдилар” (Абу Довуд ривоятлари).

Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар ҳайит тонгида адо этишлари вожибдир. Ана шу миқдордаги мулкка эга киши фитр садақасини ўзи ва ёш болаларидан бериши вожиб. Балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Фитр садақасининг вожиб бўлиш вақти ҳайит куни тонг отиш пайтидир. Шунинг учун, ҳайит кечаси туғилган чақалоқдан ҳам фитр садақа бериш вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун фитр садақаси вожиб бўлмайди.

Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини одамлар намозга чиқмасдан олдин беришни буюрдилар”.

Аммо бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон кириши билан берса ҳам бўлади. Лекин намозга чиқишдан олдин бериш мустаҳабдир. Фитр садақаси вожиб бўлиб, уни беролмай қолган киши зиммасидан соқит бўлмайди.

Фитр садақаси буғдой, буғдой уни ёки ёрмасидан ё майиздан ёки хурмо ё арпадан берилади. Буғдой ё унинг уни ёки ёрмасидан ва майиздан ярим соъ (тахминан 2 кг.), арпа ва хурмодан бир соъ (4кг)дир. Мазкур нарсаларнинг бирортасининг қийматини ҳам берса бўлади.

Фитр садақаси закотга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.

(“Ҳидоя”, “Ал-Мухтор”, “Мухтасарул виқоя”, “Фатҳу бобил иноя”, “Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
#Закот #Фитр #Фидя

🔗 Улашинг:
@muslimuzportal |@diniysavollar
#Закот #Рамазон_2022

💰Талабалар учун закот!

🌙 "Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилинсангиз" (Нур, 56).

Закот Рамазон ойида адо этилса, савоби 70 баробар кўпайтириб берилади. Салмон Форсийдан ривоят қилинади: "Ким Рамазонда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади".

Талабалар дин ва жамият ривожининг таянчидир. Шунинг учун ҳам уламолар закотга энг ҳақли тоифа, булар - талабалар, деганлар.

Аллоҳ берган бойлик ва неъматларни илмни ривожлантиришга ва талабаларни қўллаб-қувватлашга сарфланг!

Сизнинг закотингиз билан Олий маъҳад талабаларининг тўлов-контракт қарзи тўланади!

💳 Закот маблағларини ўтказиш учун:

UZCARD:
8600020268360901
VISA: 4790912210318046
(Тошкент ислом институти ҳисобчиси Umarov Akrom Akmalovich номида)

Банк: Тошкент шаҳар ТИФ Миллий банкнинг Бош бошқармаси қошидаги Амалиёт бошқармаси
Ҳ/р: 20212000404168550002
MFO 00451
INN 203741985

📞+998998461063

🔗 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Узоқ муддатли қарзи бор одам закот берадими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Киши кимга закот бериши мумкин эмас?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
#Закот #Фитр #Фидя

🔗 Улашинг:
@muslimuzportal |@diniysavollar
ҚАРЗЛАРДАН ЗАКОТ ЧИҚАРИШ
#закот

917-CАВОЛ: Мен танишимга 3 йил муддатга нехиа3 автомабилини насия савдога 9540 долларга сотдим. Хозиргача 3500 доллар берди. Мен закотни 3500 доллардан чиқараманми ёки 9540 доллардан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз умумий ҳаққингиз бўлган 9540 дан закот чиқарасиз. Агар олган 3500 пулингизни эҳтиёжларингизга ишлатиб юборган бўлсангиз, уни чиқариб юбориб, қолган суммадан закот чиқарасиз.

أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا مِنْ الدَّيْنِ الْقَوِيِّ كَقَرْضٍ وَبَدَلِ مَالِ تِجَارَةٍ فَكُلَّمَا قَبَضَ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا يَلْزَمُهُ دِرْهَمٌ.

“Билинки, Имом(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)нинг наздида қарзлар уч хил бўлади: Кучли, ўрта, заиф. Қарзлар нисобга етиб, бир йил тўлса, қарзлардан закот бериш вожиб бўлади. Лекин, тезда эмас. Балки қарз, тижорат молининг бадали каби кучли қарзлардан энг камида қирқ дирҳам қўлига текканда (ундан бир дирҳам) закот беради. Қачон қирқ дирҳам олса, ундан бир дирҳам закот чиқариб бораверади (Қўлига тегмаган қарзларидан то қўлига тегмагунича закот бермай турса бўлади. Қўлига теккач ўтган йилларнинг закотини беради)” (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир...

...Ўтган солиҳлар бу ойда мискинларга ғамхўрлик қилишга ошиқардилар. Бева-бечора, фақир ва камбағаллар Рамазон ойини кўтаринки кайфият ва хурсандчилик билан кутиб олишсин деб закотларини берардилар.

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мусулмонлар шаъбон ойи кириб келиши билан закотларни адо этишга ва Қуръони каримнинг тиловатини кўпайтиришга жуда қаттиқ эътибор берардилар".

Бир сўз билан айтганда, шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир...

➡️Батафсил
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Шаъбон_ойи #нафс #закот #Қуръони_карим
#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя

2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Закот #Нафл

Моли нисобга етмаган киши закот берса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muslim.uz | @muslimuzportal
🔷 ФИТР САДАҚАСИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ, ҲАЙИТ НАМОЗИГАЧА ВАҚТИНГИЗ БОР!

❗️Эслатиб ўтамизки,
🕌 Фатво маркази томонидан 2023 йил учун
закот, фитр садақаси, фидя миқдорлари қуйидагича белгиланган эди.

ЗАКОТ НИСОБИ – 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланган.
🔸Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
🔸Ҳар ким ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ва фидяни берса бўлади.

🔸буғдойдан – 2 кг. 12 000 (ўн икки минг) сўм;
🔹арпадан – 4 кг. 20 000 (йигирма минг) сўм;
🔸майиздан – 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;
🔹хурмодан – 4 кг. 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланган.

❗️Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя
ҚАРЗДОР ИНСОН ҲАМ УШР БЕРАДИМИ?
#закот #ушр
#қарз

1151-CАВОЛ: Қарздор одам закот бермайди, деб эшитганман. Ушрда ҳам шундай бўладими? Сўраётганим сабаби менинг қарзларим бор. Қарзим бўла туриб, деҳқончилик маҳсулотларимдан ушр беришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қарздор бўлиш ушр беришдан ман қилмайди.

Чунки ушр билан закотнинг бир неча фарқлари бор:
- Закот бир йилда бир марта берилади. Ушр олинган ҳосилдан берилади. Бир йилда бир неча марта ҳосил олиш мумкин;
- Закотда нисоб мавжуд. Ушрда эса, чиққан ҳосил қанча бўлишидан қатъий назар ўндан бир ёки йигирмадан бири берилади;
- Закот қарздорга вожиб бўлмайди. Яъни бир шахснинг қарз миқдоридан ортиқ нисобга етарли пули бўлмаса, закот бермайди. Ушр қарздорга ҳам, қарзи йўққа ҳам вожиб бўлаверади. Бу ҳукмни кўплаб фиқҳий манбалар зикр қилган. Бу борада “Фатово татархония” китобида шундай дейилган:

ويجب العشر على المديون بخلاف الزكاة

Закотга хилоф равишда ушр қарздорга ҳам вожиб бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM