Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Динимизнинг ўзига хос хулқини биласизми?
#Дин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳеч шубҳа йўқ, ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бор. Ислом динининг ўзига хос хулқи ҳаёдир”. Ҳаё – кишини инсоний ахлоққа тўғри келмайдиган ҳар қандай нарсадан тийилишга ундовчи сифат. Ҳаё хижолат чекиш, истиҳоладан фарқ қилади. Чунки хижолат чекиш ҳамиша ҳам ижобий хислат ҳисобланмайди. Баъзан у салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ҳаё бир вақтнинг ўзида жоиз бўлмаган иш ва сўзлардан қайтаргани каби, яхши ишларга ундовчи ҳамдир. Бу гўзал хислат одамлар орасида ҳам, ўзи ёлғиз қолганида ҳам эгасининг иккиюзламачилик қилишига йўл қўймайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаёнинг ҳаммаси яхшидир”, деганлар.

Ҳаё инсоннинг икки дунёси, шунингдек, атрофидагилар учун ҳам фойдали фазилат. Уламоларимиз ҳаё ҳақида: “Ҳаё ёмон, қабиҳ иш ва қилиқларни тарк этишга ундайдиган, ҳақдор кишининг ҳақига путур етказишдан қайтарадиган яхши сифатдир”, дейишган.

Имонимизнинг бир бўлаги – ҳаё биздан узоқлашиб, бегонасираб кетишига йўл қўймайлик.

Ёрмуҳаммад ЭШНАЗАРОВ,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Бир_савол_сўрасам: БОШҚА ДИН ВАКИЛЛАРИНИ ДИНИЙ БАЙРАМЛАРИ БИЛАН ТАБРИКЛАШ МУМКИН-МИ?

Болалигимиздан турли миллат вакиллари билан қўшни бўлиб яшаб келамиз. Қўшничилик муносабатларимиз яхши, иноқмиз, байрамларда ўзаро табриклаймиз. Улар бизнинг Ҳайит байрамларимизда, биз уларни Пасха каби байрамларида табриклаймиз, ширинликлар улашамиз. Яқинда эшитиб қолдим, мусулмонлар бошқа дин вакилларини байрамлари билан табриклаши мумкин эмас экан. Шу рост-ми?

❗️ Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ أَنْ تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَنْ تَوَلَّوْهُمْ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

“Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир. Албатта, Аллоҳ сизларни диний уруш қилганлар, диёрингиздан чиқарганлар ва чиқарилишингизга ёрдам берганларга дўстлик қилишдан қайтарур. Уларни дўст тутганлар, ана ўшалар, золимлардир” (Мумтаҳана сураси, 8-9 – оятлар).

Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин-мусулмонларни бошқа миллат ва диёнат вакиллари билан агар улар мусулмонларга диний адоват ила уруш қилмаса ва уларни сиқувга олиб ўз диёрларидан чиқариб юборишга уринмаса, яхши алоқада бўлишга буюрмоқда ва уларга нисбатан адолатли бўлишни таъкидламоқда. Аммо кимки мусулмонларга диний адоват туфайли уруш очса, уларни диёрларидан чиқарса ёки душманларига уларни диёрларидан чиқаришда ёрдам берса, албатта, ундай кишиларни дўст тутиб бўлмайди. Бу ҳам айни адолатдир.

Бугунги кунда бошқа диндагилар билан тинч яшаш босқичидан ҳам ўтиб мулоқот ва ҳамкорлик қилишга ҳам ўтилди. Инсоний алоқа юзасидан ва улар бизни диний байрамларимиз ила табриклашаётгани учун уларни ҳам табрикласа бўлади.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#ДИН #БАЙРАМ #ТАБРИКЛАШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ИСЛОМ ИЛМ ДИНИДИР

🌙 Ислом дини ҳеч қачон илм олишга тўғаноқ бўлмаган. Европада яқин вақтларгача черков илм йўлига ғов бўлиб келди, минглаб олимлар оловда куйдирилди, европаликлар буни ҳали унутишгани йўқ. Нима сабабдан черковлар илмга қаттиқ қаршилик қилди? Чунки ҳукмронлик тўлалигича черковда эди, илм уларнинг ёлғонларини фош этарди. Черков катта бойликдан ажралиб қолмаслик учун олимларга тазйиқ ўтказарди. Масалан, Коперник, Галилей, Эйнштейн, Макс Планк каби буюк олимлар айнан черков маҳкамасида суд қилинди.

Коперник 1543 йил Ер ўз ўқи атрофида 24 соатда бир марта, Қуёш атрофида йилда бир марта айланиб чиқишини, Қуёш коинот маркази эканини кашф қилган эди. Католиклар бу кашфиётдан даҳшатга тушди, чунки насронийларнинг хурофотлари чиппакка чиқаётган эди. Черков Коперникни диндан чиққанликда айблаб, китобларига ўт қўйди, ўзини судга тортиб қатл этди. 1481 – 1499 йилларда 90 023 нафар олим маҳкамага тортилиб, черков уларнинг китобларини ўқишни таъқиқлаб, ёқиб юборишга буйруқ берди. Шу тариқа 8 000 та қўлёзма китоб ёқиб юборилди.

Доктор Роғиб Саржонийнинг
“Ислом ва олам” китобидан.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ИСЛОМ #ИЛМ #ДИН
МУФТИЙ ҲАЗРАТ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИ ЖИДДИЙ ОГОҲЛАНТИРДИ

Куни кеча, 21 сентябрь куни республикадаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг ўта танқидий руҳда ўтган йиғилишида Муфтий ҳазрат барча
диний соҳа ходимларини жиддий огоҳлантирди.

🔸Мажлисда айрим имом-домлалар босар-тусарини билмай қолгани, амалдаги қонун талабларини менсимаётгани ва мўмин-мусулмонлар бўлинишига сабабчи бўлаётгани диний соҳага катта доғ эканини афсус билан қайд этилди.

🌙Муфтий ҳазрат юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳуқуқий давлат ва қонун устувор бўлган жамиятда истиқомат қилиши, барча қонун олдида тенг эканини, шу боис, нима касб қилиш ва қандай лавозим эгаси бўлишидан қатъий назар барча қонунга амал қилиши зарур эканини алоҳида таъкидлади.
Агар-да, ҳуқуқий нормаларини менсимай, одамларни тафриқага чақирса, муайян шахс, ҳудуд ё касб эгаларига нисбатан таҳқирлашларга йўл қўйса, мавжуд ҳолатни қонун доирасидан четда ҳал қилишга уринса, ҳар қандай диний соҳа ходими салоҳияти ёки қанча йил меҳнат қилганига қарамай вазифасидан озод қилинишини Муфтий ҳазрат қатъий билдирди. Қонунга итоат – раҳбарга итоат, бу эса динимиз талаби ҳисобланиши эслатилди. Асосий мезон ҳалоллик, тақво, садоқат ва итоатда экани баён этилди.

❗️Мана шундай қўпол хато-камчиликларга йўл қўйган 15 нафар имом-хатиб, 6 нафар имом-ноиби ва 2 нафар вилоят муҳтасиби ўтган 8 ойда вазифадан бўшатилгани, шунингдек, 19 нафар диний соҳа ходимига “ҳайфсан” жазоси берилгани маълум қилинди.
Шунингдек, ушбу йиғилишнинг ўзидаёқ 4 нафар туман бош имоми ишдан олинди ва 1 нафарига интизомий чора қўлланди.

🔹Шунингдек, барча диний соҳа ходимлари иш фаолиятини тартибга солиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ДИН
#ДИН_НАСИҲАТДИР!
(03.03.2023)

1 март куни “Ҳидоя“ ўрта махсус ислом билим юртида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний таълим олиш тартиби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📋 Сулаймон ибн Абдулваҳҳобнинг укасига қилган раддияси...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

❗️ ...Исломда бирон бир мусулмонга тажовуз қилиш ёки уни ноҳақ ўлдиришга асло рухсат берилмаган. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Ким мусулмонни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. У ерда у узоқ вақт қолади. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати бўлсин! Ҳамда У (Аллоҳ таоло) унга улкан азоб тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ислом #насиҳат #раддия #дейжест
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#яхшилик #эзгулик #дин

Динимизда яхшилик ва эзгуликнинг моҳияти нима?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM