Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ДОВУД АЛАЙҲИССАЛОМ РЎЗАСИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳунинг узлуксиз рўза тутишидан хабар топдилар. Кейин унга: “Ҳар ойда уч кун рўза тутишинг етарли бўлади”, дедилар. Абдуллоҳ эса: “Бундан кўпига ҳам тоқатим етади”, деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳафтада икки кун рўзадор бўлишинг етарлидир”, дедилар. Абдуллоҳ яна: “Мен бундан кўпига қодирман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ундай бўлса, сен учун энг яхши рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир. У зот алайҳиссалом бир кун рўза тутиб, бир кун тутмасдилар”, дедилар. Сўнг: “Ҳар кечада Қуръони каримни хатм қилишингдан хабар топдим. Мен умринг узун бўлиб, Қуръон қироатидан малолланиб қолишингдан хавотирдаман. Қуръонни ойда бир маротаба ёки ўн кунда бир бор, ёхуд уч кунда бир бор хатм қилгин”, дедилар. Яна насиҳатларида давом этиб: “Мен рўза тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга никоҳланаман. Ким суннатимдан бош тортса, мендан эмас”, дедилар...


➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#РЎЗА
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

Кўз ёши ёки юздан оққан тер оғиз ичига кирса рўзага таъсир қилмайдими?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

Томоғим оғриди, рўзамни очсам бўладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

Қандай дориларни қабул қилса рўза бузилади?

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

Рўза тутмаган одам таровеҳ ўқиши жоизми?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

Иситма чиқса рўза бузиладими?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОСИ БОРМИ?
#рўза

930-CАВОЛ: Aйрим бир сабабларга кўра шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тута олмай қолдим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Ўзи шаввол рўзасини қазоси борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойи рўзасини тута олинмаган бўлса, унинг қазосини тутилмайди. Чунки у нафл — ихтиёрий рўза ҳисобланади.

Лекин шавваол ойининг ажрига — бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади. Бу ҳақда қуйидаги саҳиҳ ҳадисда шундай ваъда қилинган.

: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ».

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
АРАФА КУНИ ЖУМА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, УНДА РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#арафа_рўзаси #рўза

945-CАВОЛ: Бу йил Арафа жума кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳга кўра, жума куни рўза тутиш макруҳ эмас. Саҳобалардан Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг жума куни ёлғиз ўзида рўза тутишни одат қилганлари бунга далил бўлади.

Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳанафий уламоларимиз жума куни рўза тутишни мустаҳаб санашган. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

وَمِنْهُ صَوْمُ يَوْمِ السَّبْتِ بِانْفِرَادٍ لِلتَّشَبُّهِ بِالْيَهُودِ بِخِلَافِ صَوْمِ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَإِنَّ صَوْمَهُ بِانْفِرَادِهِ مُسْتَحَبٌّ عِنْدَ الْعَامَّةِ كَالِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَكَرِهَ الْكُلَّ بَعْضُهُمْ

“Шанба куни ёлғиз ўзида рўза тутишда яҳудийларга ўзини ўхшатиш бўлгани учун макруҳдир. Лекин Жума куни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ эмас. Чунки жума куни рўза тутиш кўпчилик уламоларимизга кўра худди душанба ва пайшанба куни каби мустаҳаб саналган. Баъзи уламолар ҳар иккисини ҳам макруҳ деган” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Имом Абу Юсуф раҳмаҳуллоҳ ва айрим мутааххир (кейинги) уламоларимиз жума куни ёлғиз рўза тутишдан қайтарилган ҳадисларни инобатга олиб, ушбу кунни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ, деганлар.

Лекин ушбу муҳтарам уламоларимизга кўра ҳам ҳар ойнинг аввалида, ўртасида ёки охирида рўза тутишни, нафл рўзаларни тутишни ўзига одат қилиб олган одам ўша кунлар жума кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Чунки улар далил қилган ҳадиси шарифнинг матнида ушбу истисно келтириб ўтилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لا تخصوا ليلة الجمعة بقيام من بين الليالي ولا تخصوا يوم الجمعة بصيام من بين الأيام إلا أن يكون في صوم يصومه أحدكم" رواه مسلم

Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно”.

Ҳанафий уламоларимизда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “Лекин бирортангизнинг доим тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно” дея истисно қилинганидан жума кунидан аввал ёки кейин қўшиб рўза тутган бўлса ёки ойдин кечаларда тутиб юрган кунлари мувофиқ келиб қолса ёхуд Арафа кунининг рўзаси каби муайян куннинг рўзаси жумага тўғри келиб қолса, унинг ёлғиз ўзини рўзасини тутиш жоиз экани келиб чиқади” (“Умдатул қорий” китоби, 17-жуз, 109-бет).

Хулоса шуки, Арафа куни рўзаси жума кунига тўғри келиб қолса ҳам, унинг ёлғиз ўзида рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ
#рўза

CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).

Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
РАМАЗОНДА САҲАРЛИКДАН УХЛАБ ҚОЛИШ
#рўза

161-CАВОЛ:
Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Рамазонда саҳарликдан ухлаб қолган одам, ўйғонгач оз бўлса ҳам бирор нарса еб-ичиб, рўзани ният қиламан деса, нияти ҳам ўша куни тутадиган рўзаси ҳам тўғри бўлмайди. Рамазон ойида саҳарликка ухлаб қолган одам, уйқудан тургач, рўзани бузадиган (яъни, еб-ичиш, эр-хотинлик алоқаси каби) ишларни қилмасдан, шу кунги рўзани тутишни ният қилади. Бундай ниятни токи қуёш тиккага келгунгача қилиш мумкин.

عَنْ سَلَمَةَ رضي الله عنه قَالَ أَمَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم رجلاً مِنْ أَسْلَمَ "أَنْ أذِّنْ فِي النَّاسِ: مَنْ كَانَ أَكَلَ فَلْيَصُمْ بَقِيَّةَ يَوْمِهِ ، وَمَنْ لَمْ يَكُنْ أَكَلَ فَلْيَصُمْ، فَإِنَّ اليَوْمَ يَوْمُ عَاشُورَاء" (أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).

Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Аслам қабиласидан бир кишига буюрдилар: “Одамларга эълон қилгинки, ким (бугун таом) еган бўлса, куннинг қолган қисмида емай турсин. Ким ҳеч нарса емаган бўлса,
рўза тутсин. Чунки бугун – Ашуро кунидир” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган).

Ушбу ҳадисда Рамазон рўзасини Ашуро кунига қиёс қилинган. Чунки Исломнинг аввалида Ашуро рўзаси фарз бўлган (“Эълоус-сунан”).

Имом Таҳовий: “Бу ҳадисда муайян бир кунда
рўза тутиши керак бўлган киши, кечаси ният қилмаган бўлса, кундузи ният қилиши дурустлигига далил бор”, – деганлар.

“Заволгача ният қилиш, тонг отгандан кейин рўзани бузадиган амаллар бўлмаган бўлса, жоиз бўлади. Агар тонг отгандан кейин қасддан ёки унутиб еган, ичган ёки жинсий алоқа қилган бўлса, бундан кейин ўша кунги рўзани ният қилиши жоиз бўлмайди” (“Фатавои Ҳиндия”, “Шарҳут Таҳовий”).

Демак, Рамазонда сахарликка ухлаб қолган киши, ўйғонгач, ҳеч нарса емай-ичмай
рўза тутишни ният қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim

#Ramazonga_tayyorlanamiz