Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Зиёрат туризми бўйича ассоциация ташкил этилади
#ЯНГИЛИКЛАР #зиёрат_туризими

2017 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича қилинаётган ишларни жадаллашлатириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва юртимиздаги энг етакчи сайёҳлик фирмалар иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 август кунги «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши давлатимиз томонидан туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, туризм соҳасини жадал ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантирган ҳолда юртимизга келадиган сайёҳлар оқимини кўпайтириш йўналишида зиёрат туризми ташкил этилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, мусулмон давлатлари, айниқса, Малайзия, Индонезия каби мамлакатлардан Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишлар жадал кетаётганини алоҳида қайд этди. Ш.Миноваров сўзида давом этиб, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, “Ўзбектуризм” ташкилоти билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қилди. Жумладан, мамлакатимизда зиёрат туризми ассоциация ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошланганини билдирди.
Мажлис иштирокчилари йиғилишда сўзга чиқиб, зиёрат туризми бўйича гидларни қайта тайёрлаш, маълумотнома китобчаларининг янги таҳририни нашр этиш, тарқатма материаллар, буклетлар, баннерлар, слайдлар тайёрлаш, муборак қадамжоларни зиёрат этиш одобларини ишлаб чиқиш, аэропорт ва виза бериш хизматларини енгиллаштириш ҳамда хорижий ҳамкорлар, элчихоналар билан алоқаларни ривожлантириш масалалари юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, зиёрат туризми бўйича хориж давлатлари тажрибасини ўрганиш, чет эл мамлакатларида ташкил этилаётган сайёҳлик кўргазмаларида қатнашиш ва реклама тадбирларини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“Кичик ҳаж” зиёрати ташкил этилди
#зиёрат

Куни кеча Тошкент вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Умра-2018” мавсуми зиёратчилари ҳамда илгари турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолгани сабабли озодликдан маҳрум этилган ва тўғри йўлни англаб етгани эътиборидан авф қарори асосида озодликка чиқарилган фуқароларимиз учун юртимизнинг энг табаррук ва тарихий масканларига бой бўлган Самарқанд вилоятига икки кунлик зиёрат ташкил этилди...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Зиёрат одобларига риоя қилайлик

Ислом динида дастлаб қабрларни зиёрат қилиш ман қилинган эди. Негаки, жоҳилият даврида араблар мусибат етганида Аллоҳнинг тақдиридан норози бўлиб ғазабланишар, қабр тепасига бориб оҳу-воҳ қилишарди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини фитнадан сақлаш учун қабр зиёратидан қайтарган эдилар. Кейинчалик саҳобаларнинг қалбларига иймон чуқур ўрнашиб, эътиқодлари мустаҳкам бўлгач, уларга қабрларни зиёрат қилишга рухсат бердилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди уларни зиёрат қилинглар”, — дедилар.

Қабрларни зиёрат қилиш одамларни ёмонликлардан узоқ бўлишга, диёнатли бўлишга, ўзини ислоҳ қилишга, қилаётган амаллари тўғрисида бир кун келиб яратганнинг олдида жавоб бериши ҳақида ўйлашга ундайди. Ривоят қилинишича Умар розияллоҳу анҳунинг узукларига ҳам “Ўлим ваъз насиҳат олишга кифоя қилади, эй Умар”, деб ёзилган экан.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ота-онангизнинг олдида телефонга қараманг!

Ота-онангиздан узоқда, алоҳида яшайсизми? Бугун уларни кўргани бордингизми? Сиздан #илтимос, қўлингиздаги телефонни қўйинг! Улар сизни соғинишган, сиз билан гаплашиб ўтиргилари келади, ичларида сизга айтадиган гаплари бор. Илтимос, соғинчдан оғриган юракларига ширин суҳбатингиз билан бироз малҳам бўлинг!

Биласизми, улар сизни анчадан бери кутиб ўтиришган эди. Қадамларингизга кўзлари нигорон эди. Бугун улар кутган кун келди. #Соғинган дилбандлари – сиз уларни #зиёрат қилгани келдингиз.

Уларнинг кўзларига боқинг! Кўряпсизми? Кўзларидаги соғинч ва висолнинг қоришиб кетган асарини кўряпсизми? Хурсандликлари билинмаяптими?

Агар сиз уларнинг ҳузуридаям телефондан бош кўтармасангиз, эртага уларни йўқотиб, "Келдингми, болам" деган гапларига зор бўлганингизда уларнинг суҳбатини нақадар беназир ва мароқли суҳбат эканини ҳис қиласиз. Шу пайт қўлингиздаги телефон кўзингизга ёмон кўрина бошлайди. Шундай ноқулай вазиятга тушмаслик учун уларнинг ёнларида ўтирган чоғингизда телефонингизни токчага қўйиб қўйинг ёки ҳамёнингизга солиб қўйинг. Уларнинг ёнида умуман телефондан фойдаланмасингиз ҳам майли. Нима? “Ишхонадан телефон қилишади” дейсизми? Келишингиздан олдин ишхонангизга “Мен бугун ота-онамнинг зиёратига кетяпман. Телефоним ўчиқ бўлади. Қолган гапни келганимдан кейин гаплашамиз” деб айтмаганмидингиз? Бу сафардан кейин шундай қилинг.

Улар сизнинг овозингизга, суҳбатингизга, меҳр тўла кўзларингизни кўришга ошуфталар. Дўстим, уларни бу бахтдан маҳрум қилманг!

Сизнинг суҳбатингиздан уларнинг қалблари қанчалик шодликка тўлишини биласизми? Ҳадислардан бирида “Фарзлардан кейин Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал – мўминнинг қалбига хурсандчилик киритишдир” дейилган. Энди ўша хурсандчиликни ота-онанинг қалбига киритиш ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Сиз бемалол телефонингизни ўйнаб ўтираркансиз, уларнинг диллари бу ишдан қанчалик озорланишини бир тасаввур қилиб кўринг. Соғинган боласи келсаю, уларни соғинмагандек телефонига тикилиб ўтирса. Ишонинг, бу ишингиз уларга жуда қаттиқ таъсир қилади.

Демак, бугундан бошлаб бу айтилганларга амал қиламиз, шундайми? Ота-онамизнинг олдиларига борганимизда диққат-эътиборимиз уларда бўлади. Телефонга муккасидан кетмаймиз. Барибир сизга қўнғироқ қилган, смс ёзган ёки телеграмда хабар жўнатган киши ота-онангиздан азизроқ бўлмаса керак!

Аллоҳ таоло барчамизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёда бахту саодатга эришишимизни насиб этсин, омин!


Нозимжон Иминжонов
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

🔸Умра сўзи қандай маънони англатади?
“Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.

🔸Умра қандай ибодат? Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.

🔸Умрада қандай амаллар бажарилади? Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.

🔸Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади? Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.

🔸Умранинг суннат амаллари қайсилар? Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.

🔸Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи? Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.

#Умра #ибодат #Зиёрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Зиёрат #Бухоро

▪️Тошкент ислом институти жамоасининг Бухоро вилоятидаги сафари давом этмоқда.

▫️Устоз ва талабалар Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳини зиёрат қилдилар.

▫️Шу билан бирга мажмуада жойлашган Мир Араб олий мадрасаси билан танишдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Зиёрат #Самарқанд

▪️Бўлажак муҳаддисларга ижоза берилди

Тошкент ислом институти жамоаси Самарқанд вилояти Пайариқ туманига етиб келиб, Ҳадис илми мактаби билан танишдилар.

Олий маъҳад 4-курс талабалари дарсларда Имом Бухорийнинг “Жомеъус саҳиҳ” китобини ўқиб хатм қилган эдилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидаЖомеъус саҳиҳ”ни хатм қилган талабаларга ижоза шаҳодатномалари топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсупов, мисрлик устозлар шайх Абдуллоҳ Абдурраҳмон, шайх Жамолиддин Ҳошим, Имом Бухорий жоме масжиди имом-хатиби Маҳмуджон домла Убайдуллаев, ректор Уйғун домла Ғафуров, ҳадис фани ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

4-курс талабаси Алимардон Мираҳмадов “Саҳиҳ”лардан охирги ҳадисни ўқиб, хатмни якунлади.

Сўнг шаҳодатномаларга имзо-муҳр қўйилди, устозлар шогирдларига ижоза насиҳатини қилдилар.

ТИИ устозлари диний таълимда узоқ йиллардан буён тўхтаб қолган хатми кутуб ва ижоза бериш анъанасини қайта тикладилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Зиёрат #Бухоро

▪️Илмий сафар: Бўлажак муҳаддислар Бухорода

▫️Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари Бухоро-Самарқанд вилоятларига 3 кунлик илмий сафар ташкил қилиб, дастлаб Абдулхолиқ Ғиждувоний, Саййид Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд, Абу Хафс Кабир, Чорбакр, Чашмаи Айюб, Шайх Ҳалвоий мақбараларини, Абдуллахон, Кўкалдош ва Мир Араб мадрасаларини зиёрат қилдилар.

▫️Илм сафаридан ўз юртига қайтиб, Масжиди Калонда 10 000дан ортиқ талабаларга ҳадисдан дарс берган Имом Бухорийнинг тариқини қилиб, Олий маъҳад устоз ва талабалари масжидда буюк муҳаддиснинг "Жомеъус саҳиҳ"даги бухоролик ровийлардан қилинган ҳадисларини ўқиб шарҳ қилдилар.

▫️Тасаввуф, Фиқҳ ва Ҳадис илмларига бағишланган зиёрат ва илм мажлисларида толиби илмлар Имом Бухорий ҳамда бухоролик шайх ва авлиёлар ҳаёти тўғрисидаги ноёб илмлар ва нодир ҳикматлардан баҳраманд бўлдилар.

Томоша қилинг: 🔻 https://youtu.be/vnejuaGyDww

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
БУ ҲАФТА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАККАИ МУКАРРАМА ВА МАДИНАИ МУНАВВАРАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛАДИЛАР

🔸Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов журналистлар учун навбатдаги брифинг ўтказди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида журналистларга маълумот берилди.

🕋Қайд этилишича, жорий йилнинг 17-18 август кунлари Президентимиз Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюради.

📑 Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАККА #МАДИНА #ЗИЁРАТ
🌙 ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШРИФНИ МАДИНАИ МУНАВВАРА ЗИЁРАТИДАН БОШЛАДИЛАР

Саудия Арабистони Подшоҳи
Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Юртбошимиз Мадина шаҳрида тантанали равишда кутиб олинди.

🇺🇿
Зиёрат давомида давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва ҳукумат вакиллари ҳамроҳлик қилмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТИМИЗ РАВЗАИ МУБОРАКНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИБ, ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА ХАЛҚИМИЗНИНГ САЛОМЛАРИНИ ЕТКАЗДИЛАР

🌙 Мадинаи мунаввара
зиёратида бўлиб турган муҳтарам Президентимиз Масжиду Набавийдаги равзаи муборакни зиёрат қилиб, Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга халқимизнинг саломларини йўлладилар.

🔹Зиёрат давомида давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, зиёлилар, ҳукумат вакиллари ва маҳаллий мутасаддилар ҳамроҳлик қилмоқдалар.

🌙 Маълумот ўрнида, Мадинаи мунавварадаги Масжидун Набавийда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида айтилган равза деган жой бор, зиёратга борган кишилар ўша равзада дуою илтижолар қилишга интиладилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор” дедилар (Имом Бухорий).

🌙 Равза — боғ деган маънони билдиради.
Уламолар ҳадисдаги “равза” сўзи ҳақида турли фикрларни айтганлар. Аксарлари, бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.

🤲 Аллоҳ таолодан ушбу жойда қилинган дуолар мустажоб бўлишини сўраймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди,  Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди.

Манба: https://t.iss.one/uza_uz/63583

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА  #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
Президентимиз Масжидун Набавийда намоз ўқиб, халқимиз ҳаққига дуо қилдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА  #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Саудия Арабистонига ташрифи тафсилотлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди. Икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида ҳамкорликка доир 15 та ҳужжат қабул қилинди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН