Muslim.uz
92.4K subscribers
18.3K photos
5.13K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Устабоши сифатида иш топиб, келишувни ўзим амалга оширсам, ҳақни бошқалардан кўпроқ олишим мумкинми?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари:
Буюк зотларни ҳам она тарбиялаган

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

#дуо
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
САЛОВАТ

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

🌙 «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд»

Маъноси:
“Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 9 март куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 60-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 55-сураси бўлмиш 🌙 "АР-РОҲМАН" сурасиннинг 17-30 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 9 март куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Маҳамат Носир ҳожи” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Акбарали домла Маматов;

🕌 “Мирза Юсуф” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳасан домла Қодиров;
🌃 Хуфтонга Исоқжон домла Бегматов;

🕌 "Камолиддин Ориф ал-Бухорий” масжидига:
☀️ Пешинга Закариё домла Хафизуллаев;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 "Умар ибн Хаттоб” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Йўлдашали домла Каримов;

🕌 “Масжидул-хайр” масжидига:
☀️ Пешинга Абдурашид домла Усмонов;
🌃 Хуфтонга Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

🕌 “Кулол-қўрғон” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуллоҳ домла Ғуломов;
🌃 Хуфтонга Саҳобиддин домла Сатимов;

🕌 “Ҳасанбой” масжидига:
☀️ Пешинга Бахтиёр домла Саттаров;
🌃 Хуфтонга Аъзамхон домла Эргашевлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌧 ШАМОЛ БЎЛГАНДА ВА ЁМҒИР ЁҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Ёмғир раҳмат ёки бало бўлиб келиши мумкин
бўлгани сабабли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шамол бошланса, (ёмғир яқинлашиб келаётганининг аломати бўлгани учун) кайфиятлари ўзгариб, безовта бўла бошлардилар. «Нега хавотирга тушдингиз» деб сўрашса, ул зоти бобаракот: «Умматимга жазо келмадимикин деб қўрқаман», дея жавоб берардилар.

🤲 Ёмғир ёға бошлаганда ул зот қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ».

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман».

Шундан сўнг, агар ёмғир сокин бўлса, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил тортиб қолар эдилар, ёмғир остига чиқиб, кўкракларини очардилар. Шу тарзда ёмғир олиб келаётган раҳматдан баҳраманд бўлардилар. Бунинг сабаби ҳақида сўралганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ёмғир ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди», деб жавоб берардилар («Саҳиҳи Муслим»).

🤲 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир пайтида мана бу дуони ҳам ўқирдилар: «Аллоҳумма, ҳаваалайнаа ва лаа 'алайнаа».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, бу ёмғир атрофимизга ёғсин, устимизга ёғмасин» («Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим»).

🤲 Момоқалдироқ гумбурласа, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, лаа тақтулна би ғодобик, ва лаа туҳликнаа би 'азаабик, ва 'аафинаа қобла заалик» деб ҳам дуо қилардилар.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, бизларни ғазабинг ила ўлдирма, азобинг билан ҳалок қилма ва бундан аввал бизни авф қилгин» («Сунани Термизий», «Муснад Аҳмад» ва «Адабул муфрад». Имом Ҳаким, Заҳабий ( Мустадрак, 2-жилд, 286-саҳифа) ҳамда Ҳофиз Ибн Ҳажар ва аллома Жазарийлар ( Ал-Футуҳат ур-Раббония, 4- жилд, 284-саҳифа) бу ҳадисни саҳиҳ дейишган).

🤲 Шунингдек, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(«Саҳиҳи Бухорий»).

🤲 Ёмғир тингандан сўнг ўқиладиган дуо

«Мутирнаа бифазлил-лааҳи ва роҳматиҳ».

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғир ёғди» («Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»).

❗️Келтириб ўтилган ушбу дуолар ёмғир ёғаётганда ўқиладиган кўплаб дуолардан баъзилари, холос.

#ШАМОЛ #ЁМҒИР #ДУО
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: 📚 “ҚАЗО НАМОЗИГА ОИД МАСАЛАЛАР” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоевнинг “Қазо намозига оид масалалар” номли китоби нашрдан чиқди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлимига юртимиз мўмин-мусулмонлари томонидан йўлланаётган қазо намозларига оид сўровларнинг кўлами ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Аллоҳ таолонинг ёрдами билан ушбу рисолани ёзишга журъат қилинди.
Китобни тайёрлаш жараёнида сал кам икки йил давомида юртдошларимиздан келган мавзуга тегишли саволлар бир жойга тўпланди. Ушбу саволларга имкон қадар содда услубда, Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар ёзилди.

Китобхонлар ушбу рисоладан қазо намозини ўқиш тартиб-қоидалари ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа керакли маълумотларни оладилар, иншааллоҳ.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу рисолани юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

#КИТОБ #ҚАЗО #НАМОЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Руку ва саждада қай тарзда дуо қилинади?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🤲 Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир...

«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук»

Маъноси: “Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир”

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий фатво бериш зарурати

"Маърифий суҳбатлар” кўрсатувини тўлиқ
кўриш учун

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim
ШАЪБОННИНГ СЎНГГИ ЯРМИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Рамазон олдидан бир-икки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир киши бирор рўза тутиб юрган бўлса, ўшани тутсин», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар.

«Сунан» эгаларининг ривоятида: «Шаъбон ярмига етганда, рўза тутманглар», дейилган.

Шарҳ: Аҳли китоб бўлмиш кофир қавмлар ўзларига фарз қилинган рўзанинг қайси кун бошланишига шубҳа қилиб, бир-икки кун олдин тутишар, оқибатда нафл ибодат билан фарз ибодатни аралаштириб юборишар эди.

Исломда эса иккиланишга, нафл ва фарзларни аралаштириб юборишга рухсат йўқ. Мусулмонлар ҳар бир ибодатни жазм билан, азму қарор билан нафлни нафл ўрнида, фарзни фарз ўрнида адо этишлари лозим.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон киришидан олдин бир-икки кун қолганда рўза тутишдан қайтарганлар.

Аммо бир одам маълум кунларда, мисол учун, душанба ва пайшанба кунларда нафл рўза тутиб юришга одатланган бўлса-ю, ўша кун Рамазондан олдинги кунларга тўғри келиб қолса, тутса бўлаверади.

Шунингдек, баъзи бир кишилар назр рўза ният қилиб қўйган бўлсалар-у, ўша назр рўзани тутишлари Рамазондан бир-икки кун олдинги кунларга тўғри келиб қолса, улар ҳам тутсалар бўлаверади.

Юқорида зикр этилган сабабларга ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Шаъбон ярмига етганда, рўза тутманглар», деган ҳадисларига биноан, Шаъбон ойининг ўн олтинчи кунидан бошлаб, то Рамазони шариф киргунча нафл рўза тутиш макруҳ бўлади.

Ушбу тафсилотларни яхши тушунмаслик оқибатида Одамлар ичида Шаъбон ойида рўза тутиб бўлмас экан, деган тушунча юзага келган. Аслида эса гап Шаъбон ойининг иккинчи ярмида эканлигини билиб олдик. Шаъбон ойининг аввалида рўза тутиш масаласини эса келгуси ҳадисларни ўрганиш жараёнида билиб оламиз, иншааллоҳ.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
#ШАЪБОН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟢 ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

🔸Бугун, 10 март, пайшанба куни,
соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/c/Muslimuzz

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 10 МАРТ КУНИ СОАТ 17:30 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

3 март куни соат 17:30 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КАБУТАР БОҚИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ман кабутар боқаман. Эшитишимча, кабутарни фақат зийнат яъни чирой учун боқиш керак, учириш учун боқиб бўлмас экан. Мен эса фақат учишига қизиқиб боқаман. Шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ишқибозлик қилиб кетидан қувиб юрмаса кабутар боқиш жоиз. Уни учишига қизиқиб намозларнинг вақтини кечиктирмаслик, гаровлашиб қиморга айлантирмаслик шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

6 ёшар ўғлим таҳоратсиз мен билан
бирга намоз ўқиса бўлаверадими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ САВДОДА РИБО БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир танишимга минерал ўғит керак. Унга 600 қоп минерал ўғит олиб беришимни эвазига кузда ҳар бир қоп ўғит устига устама равишда 30 минг сўмдан қўшиб бермоқчи. Минерал ўғитнинг ҳозирги кундаги нархи 100 минг сўм. Бу савдода рибо борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинси ва миқдори бир хил маҳсулотнинг устига зиёда олиб бўлмайди.

Шунинг учун ўша ўғитларингизни қопини 130 мингдан кузда тўлаш шарти билан насияга сотинг. Шунда куз келганда пулингизни оласиз. Кейин хоҳласангиз ўғит сотиб олинг, хоҳласангиз бошқа нарсага ишлатинг, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar