Muslim.uz
92.4K subscribers
18.3K photos
5.13K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
119 Xotamtoyning xulqi
mp3muslim.uz
📗 Хотамтойнинг хулқи (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️119

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари:
Солиҳа қиз тарбиялаган ота-онага жаннат ваъда қилинган!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).

Абу Довуд ривоятлари.

#ДУО
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Инсон касал ҳолида ҳам намозларни ўтириб ўқиб бўлмайдими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
КАБУТАР БОҚИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ман кабутар боқаман. Эшитишимча, кабутарни фақат зийнат яъни чирой учун боқиш керак, учириш учун боқиб бўлмас экан. Мен эса фақат учишига қизиқиб боқаман. Шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ишқибозлик қилиб кетидан қувиб юрмаса кабутар боқиш жоиз. Уни учишига қизиқиб намозларнинг вақтини кечиктирмаслик, гаровлашиб қиморга айлантирмаслик шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТЕЛЕФОНДА ЭШИТИЛГАН АЗОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Телефондан эшитилган Азон билан намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Телефондаги Азон намоз ўқишга кифоя қилмайди. Чунки уламолар телефондаги Азон, Қуръони карим қироатини акс садо дейишган ва бу Азон ва қироатларга ҳақиқий Азон ва қироатнинг ҳукми берилмайди дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари:
Маҳр бериш – йигитнинг ғурури

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман
Эътироф этиш Пайғамбарлар ахлоқидир.

Мусо алайҳиссалом: “Биродар акам Ҳорун мендан кўра тили бурророқ,.. (дедилар) (Қасос сураси 34 оят).

❗️Шунингдек, бошқаларнинг фазилат ва улуғликларини инкор етиш шайтоннинг хулқидир.

У (Шайтон): "Мен ундан яхшиман...", деди..." (Сод сураси 76 оят).

🔸Мулоҳаза ўзингиздан.

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№8
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ижтимоий тармоқлардан фатво олиш қанчалик тўғри бўлади?"

"Маърифий суҳбатлар” кўрсатувини тўлиқ
кўриш учун

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim
🕋 “Умра – 2022” мавсуми учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Умра – 2022” зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мазкур маҳсулотларга алоҳида-алоҳида очиқ танлов эълон қилади.

Танловда қатнашиш учун қуйидагилар тақдим этилади:
1. Ташкилот гувоҳномаси, раҳбар шахснинг паспорт нусхаси.
2. Тижорат банклардан К-2 маълумотнома.
3. Нимча (камзул) ва сумка намуналари.
4. Тижорат таклифи.
5. Корхонанинг банкдаги сўнгги бир йиллик пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумотнома.
6. Боғланиш маълумотлари.
7. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

❗️Танловда иштирок этмоқчи бўлган корхона ва ташкилотлар 2022 йил 6 апрель кунига қадар мазкур ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этишлари зарур.

🔸Манзил:
Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефонлар: 78-150-53-35, 99-786-07-77.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🇸🇦 Муфтий ҳазратлари Саудия элчисини қабул қилдилар

🕌 Бугун, 7 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ ал-Утайбийни қабул қилдилар.

Мулоқот аввалида муфтий Нуриддин домла ҳазратлари сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада катта ўзгаришлар амалга оширилаётганини ҳаётий мисоллар ила сўзлаб бердилар. ➡️Батафсил⬅️

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАҚСИТ САВДОСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Тақсит» сўзи луғатда бўлиб-бўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси нақд тўлашга нисбатан қимматроқ ёки баробар ёхуд пастроқ бўлишининг эътибори йўқ.

Ислом Фиқҳи Академиясининг еттинчи мажлисида ушбу савдо тўғрисидаги уламолар муноқашаларини тинглангач, унинг жоизлиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Албатта, ушбу савдо турининг ҳам тўғри бўлиши учун маълум шартлар амалга оширилиши керак.

Тақсит савдосининг шартлари:

1. Сотилаётган савдо молининг мубоҳ нарса бўлиши.

2. Савдо моли сотувчи ёки вакилининг мулкида бўлиши.

3. Бўлиб бериладиган маблағ бўлакларининг қиймати маълум бўлиши.

4. Муддатнинг аниқ тайинланган бўлиши.

5. Икки тараф насия ва муддат орасида иттифоққа келишмай, ажралиб кетмаслиги...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАВОФНИНГ БИТТА АЙЛАНИШИНИ ТАРК ҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Умрага эҳром боғлаган киши тавофнинг битта айланишини тарк қилса, нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тавофнинг камроқ (битта, иккита ёки учта, яъни, ярмидан кам) айланишини тарк қилиб, умрасини тугатса ва эҳромдан чиқиб кетса, умраси дуруст бўлади. Лекин тавофнинг кам қисмини тарк қилгани сабабли қўй сўйиб қон чиқаради. Агар эҳромдан чиқмаган бўлса ва ўша тарк қилган кам қисмини тўлдирса, қон чиқариш соқит бўлади ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УМРАДА ТАВОФИ ҚУДУМ ВА ТАВОФИ СОДР ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳаждаги каби умрада ҳам узоқдан борган кишилар тавофи қудум ва тавофи содр қилиши шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаждан фарқли равишда умрада тавофи қудум ҳам, тавофи содр (хайрлашув тавофи) ҳам бўлмайди ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar