Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🕌 #Бугунги_жума_мавъизаси:
ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ ЭНГ БУЮК ОЯТ

Ҳар бир фарз намоздан кейин Оятал курсини ўқиш
– кишини жаннатга киришига сабабдир. Бу ҳақда Расулимиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:

“Ким ҳар бир фарз намознинг ортидан Оятал курсини ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради” (Имом Насоий ривоятлари).

Намоздан кейин Оятал курсини ўқиш фазилати ҳақида бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилган:

“Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиса, кейинги намозгача Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади”
(Имом Табароний ривоятлари).

Демак, ҳар бир фарз намозидан кейин “Оятал курси”ни ўқишни одат қилган кишини жаннатга кириши умид қилинади. Шундай экан, намоздан кейин ўқиладиган Оятал курси ва тасбиҳларга алоҳида эътибор бериб, Уларга доимий амал қилиб юриш катта ажрлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 #Бугунги_жума_мавъизаси:
ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ – ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ

Аллоҳ таоло ер юзида жорий қилган одат шуки, одам болаларининг барчаси ота-онадан дунёга келади. Ота-онани танлаш имкони йўқ, бу – илоҳий бир тақдир. Бунинг устига Аллоҳ таоло ота-онага итоат қилишни фарз қилиб қўйган. Шундай экан, ҳар бир шахс Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, бу илоҳий қисматга рози бўлиб, ота-онасига чиройли муомала қилиши, уларнинг розилигини олиши ва итоат қилиши шартдир. Ота-онага яхшилик қилишнинг зарурлиги ва фазилати ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:

“Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт” (Исро сураси, 23‑оят).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 #Бугунги_жума_мавъизаси:
ИСЛОМДА АЁЛЛАРГА МУНОСАБАТ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёллардаги заифликни доим эътиборга олар ва уларни ҳимоя қилишга ҳарис эдилар. Ҳатто видолашув ҳажларидаги машҳур хутбада ҳам, аёлларга нисбатан яхши муносабатда бўлишни қайта-қайта васият қилдилар. У Зот алайҳиссалом бирорта аёлларига қўл кўтармадилар, уларга яхшилик қилишда умматга ибрат бўлдилар ва шу ишга тарғиб қилдилар:

خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ، وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْلِي
(رواه الامام الترمذي عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما)

яъни: “Яхшиларингиз – оила аҳлига яхши бўлганидир. Мен – аҳли аёлига энг яхшингизман” (Имом Термизий ривоятлари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бугунги_жума_мавъизаси:
🌙 ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

...Ойша разияллоҳу анҳо онамиз
“Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўраганларида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

🤲 “Сиз: “Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний”,
яъни, “Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин” деб айтинг”, – дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).

Шундай экан, бу кечада рўзадор бедор бўлиб, аҳли аёлини ҳам, ёру дўстларни ҳам савобли ишларга чорлаши мақсадга мувофиқ. Аллоҳ таоло ўша кечанинг баракотидан минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор бўлиши керак...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
#Рамазон #Қадр_кечаси
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar