Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Муфтий ҳазратлари Ўмон ва Эрон элчиларини қабул қилдилар

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Ўмон Султонлиги ва Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиларини қабул қилдилар. Ўзаро мулоқотда кўп асрлик тарихий яқинлик ва халқларимизнинг дўстлик ришталарига асосланган икки томонлама муносабатлар ривожланиб бораётганини мамнуният ила қайд этилди.

БАТАФСИЛ...
https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/31196

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 3 МАРТ КУНИ СОАТ 17:30 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

3 март куни соат 17:30 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 3 март куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Олмазор, Янгиҳаёт ва Учтепа туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин, Аср ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Тўхтабой” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳомиджон домла Ишматбеков;
🌆 Асрга Бахтиёр домла Сатторов;
🌃 Хуфтонга Абдуллоҳ домла Ғуломов;

🕌 "Ҳофиз Кўҳакий” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов ;
🌆 Асрга Абдуллоҳ домла Ғуломов;
🌃 Хуфтонга Саҳобиддин домла Сатимов;

🕌 "Бердиёр ота” масжидига:
☀️ Пешинга Шайх Алижон қори Ҳайдаров;
🌆 Асрга Раббимқул домла Муҳаммадиев;
🌃 Хуфтонга Йўлдошали домла Каримов;

🕌 “Салом” масжидига:
☀️ Пешинга Исҳоқжон домла Бегматов
🌆 Асрга Муҳаммадбобур домла Йўлдошев;
🌃 Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;

🕌 “Чўпон ота” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуллоҳ домла Юлдошев;
🌆 Асрга Илҳом домла Мадалиев;
🌃 Хуфтонга Собиржон домла Рустамов;

🕌 “Ҳазрати Али” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуқаҳҳор домла Юнусов;
🌆 Асрга Ҳасанхон қори Абдулмажидов;;
🌃 Хуфтонга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодировлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟢 ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

🔸Бугун, 03 март, пайшанба куни,
соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/c/Muslimuzz

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 "МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР" КЎРСАТУВНИНГ БУГУНГИ СОНИ "АҚИДА" МАВЗУСИДА БЎЛИБ ЎТАДИ

"Маданият ва маърифат" телеканалида намойиш этиладиган ушбу кўрсатувда уламоларимизнинг динимизда ақида, имон ва унинг шартлари, киши имонининг бузилишига олиб борадиган амал ва лафзлар ҳақидаги суҳбатларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Ушбу теледастурнинг навбатдаги сонини бугун, 3 март, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб томоша қилишни тавсия этамиз.

#Маърифий_суҳбатлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Муфтий ҳазратлари: “Кўчат экиш садақаи жориядир”

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги “Кўкча Оқ-тепа” масжидига ташриф буюрдилар. У ерда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишиб, масжид ҳовлисига манзарали кўчатлар ўтқаздилар.
Айни кунларда ушбу лойиҳа асосида юртимизда яшил маконларни кўпайтириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Хусусан, бундай хайрли ишлар юртимиздаги барча жоме масжидлар, мадрасалар ва зиёратгоҳларда кенг кўламда амалга оширилиб, имом-домлалар томонидан яшил ҳудудлар барпо этилмоқда.

БАТАФСИЛ...
https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/31217

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари: “Кўчат экиш садақаи жориядир”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Кулол Қўрғон" масжидига жума намозига ташриф буюрадилар

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги қайтадан бунёд этилган 🕌 "Кулол Қўрғон" жоме масжидида маъруза қилиш ва жума намозини қавм билан бирга адо этиш учун ташриф қиладилар.

🕌 Жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз, инша Аллоҳ.

Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

▶️ Ушбу ташриф сайт ва ижтимоий тармоқларда онлайн эфирга узатилади.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Муфтий #ташриф #жума
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 4 март куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Жума, Аср ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Кулол Қўрғон” масжидига:
☀️ Жумага муфтий Нуриддин домла ҳазратлари;

🕌 “Имом ат-Термизий” масжидига:
☀️ Жумага Ҳомиджон домла Ишматбеков;
🌆 Асрга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;
🌃 Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторов;

🕌 "Саид Ваққос ота” масжидига:
☀️ Жумага Иброҳимжон домла Иномов ;
🌆 Асрга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Саҳобиддин домла Сатимов;

🕌 "Фотимаи Заҳро” масжидига:
☀️ Жумага Шайх Алижон қори Ҳайдаров;
🌆 Асрга Ҳасанхон қори Абдулмажидов;
🌃 Хуфтонга Илҳом домла Мадалиев;

🕌 “Баланд” масжидига:
☀️ Жумага Абдуллоҳ домла Ғуломов;
🌆 Асрга Аъзамхон домла Эргашев;
🌃 Хуфтонга Исҳоқжон домла Бегматов;

🕌 “Масжидул-хайр” масжидига:
☀️ Жумага Исҳоқжон домла Бегматов;
🌆 Асрга Мансур домла Даминов;
🌃 Хуфтонга Собиржон домла Рустамов;

🕌 “Раҳимжон ота” масжидига:
☀️ Жумага Раббимқул домла Муҳаммадиев;
🌆 Асрга Акбарали домла Маматов;
🌃 Хуфтонга Йўлдошали домла Каримовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muslim.uz pinned a photo
🕌 #Бугунги_жума_мавъизаси:
ИСЛОМДА АЁЛЛАРГА МУНОСАБАТ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёллардаги заифликни доим эътиборга олар ва уларни ҳимоя қилишга ҳарис эдилар. Ҳатто видолашув ҳажларидаги машҳур хутбада ҳам, аёлларга нисбатан яхши муносабатда бўлишни қайта-қайта васият қилдилар. У Зот алайҳиссалом бирорта аёлларига қўл кўтармадилар, уларга яхшилик қилишда умматга ибрат бўлдилар ва шу ишга тарғиб қилдилар:

خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ، وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْلِي
(رواه الامام الترمذي عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما)

яъни: “Яхшиларингиз – оила аҳлига яхши бўлганидир. Мен – аҳли аёлига энг яхшингизман” (Имом Термизий ривоятлари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 ЖОНЛИ: Муфтий ҳазратларининг “Кулол Қўрғон” масжидидаги жума мавъизалари (04.03.22)

You tube
https://youtu.be/kb8lgTTdvpU

Facebook https://fb.me/e/2TNg66AGB

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali

ITV (tas-ix) https://itv.uz/#!/concert/34

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar