#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 226–227 ОЯТЛАР
لِّلَّذِينَ يُؤۡلُونَ مِن نِّسَآئِهِمۡ تَرَبُّصُ أَرۡبَعَةِ أَشۡهُرٖۖ فَإِن فَآءُو فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ٢٢٦
226. Хотинларига яқинлашмасликка қасам ичганларга кутиш тўрт ойдир. Агар қайтишса, Аллоҳ албатта кечирувчи, раҳмлидир.
Яъни, ким "хотинимга яқинлашмайман" деб қасам ичса (яъни ийло қилса), тўрт ой ичида хотинига яқинлашса, ичган қасамига каффорат беради ва хотини никоҳида қолаверади. Лекин қасамдан кейин тўрт ой ўтиб кетса, бу ҳолатда хотини талоқ қилинган бўлади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларини ийло қилдилар, яъни бир ой бирга турмайман, деб қасам ичдилар. Оёқлари ёрилиб (синиб) кетган бўлиб, хоналарида ёлғиз ўзлари йигирма тўққиз кун турдилар. Кейин аёлларининг ҳузурига кирдилар. Шунда улар: "Эй Аллоҳнинг Расули, бир ойга қасам ичган эдингиз-ку!" дейишди. У зот: "(Бу) ой йигирма тўққиз кундир", дедилар". Нофеъдан бундай ривоят қилинади: "Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ийло ҳақида сўзлаб: "Эрлар Аллоҳ таоло амрига мувофиқ хотинларини идда муҳлати тугаганидан сўнг яхшилик билан никоҳларида сақлаб туришлари ёки талоқ қилишга азм қилишлари лозим бўлади", деган" (Бухорий ривояти)...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
2. БАҚАРА СУРАСИ, 226–227 ОЯТЛАР
لِّلَّذِينَ يُؤۡلُونَ مِن نِّسَآئِهِمۡ تَرَبُّصُ أَرۡبَعَةِ أَشۡهُرٖۖ فَإِن فَآءُو فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ٢٢٦ 226. Хотинларига яқинлашмасли...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 231–232 ОЯТЛАР
وَإِذَا طَلَّقۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَبَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمۡسِكُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٍ أَوۡ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٖۚ وَلَا تُمۡسِكُوهُنَّ ضِرَارٗا لِّتَعۡتَدُواْۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَقَدۡ ظَلَمَ نَفۡسَهُۥۚ وَلَا تَتَّخِذُوٓاْ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ هُزُوٗاۚ وَٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ وَمَآ أَنزَلَ عَلَيۡكُم مِّنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَٱلۡحِكۡمَةِ يَعِظُكُم بِهِۦۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ٢٣١
231. Хотинларингизни талоқ қилганингизда иддалари тугаса, уларни яхшилик билан ушлаб қолинглар ёки яхшиликча жавобини беринглар. Уларга зулм билан зарар етказиш ниятида ушлаб қолманглар. Ким шундай қилса, ўзига зулм қилган бўлади. Аллоҳнинг оятларини ҳазил санаманглар. Аллоҳнинг сизларга берган неъматини, насиҳат учун туширган Китобини ва ҳикматини ёдда тутинглар. Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, Аллоҳ албатта ҳамма нарсани билувчидир!
Яъни, эрлар хотинларини талоқ қилишганида идда муддати тугагач, яна уни қайтариб олиши ёки яхшиликча, маҳрини бериб, жавобини беришлари керак. Исломнинг илк даврида баъзи жоҳил кимсалар хотинларига маҳрини қайтармаслик учун у билан яшашмас, аммо жавобини ҳам беришмас эди. Бундай ҳолат аёлларга нисбатан зулмдир, Аллоҳнинг амрларига қарши чиқишдир. Ким Аллоҳ чегараларини бузгудай бўлса, ўз жонига жабр қилган бўлади. Аллоҳ таоло бундай деган: "Эй мўминлар, сизлар мўминаларни никоҳингизга олсангизу, сўнгра уларга "тегиниш"дан олдин уларни талоқ қилсангиз, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда йўқдир. Сизлар уларни (озгина моддий) баҳраманд этиб, чиройли кузатиш билан кузатингиз" (Аҳзоб, 49).
Мусулмон эр иложи борича талоқ қилмаслик руҳида тарбия топган бўлади, чунки Ислом шариатида талоққа энг нохуш нарса сифатида қаралади. Талоқ қилишдан Аллоҳнинг арши ларзага келади, деган тушунчага эга мусулмон эр ўзининг бу ҳуқуқини энг охирги чора сифатидагина қўллайди. Чунки ҳадиси шарифда: «Аллоҳ азза ва жалла энг ёмон кўрган ҳалол – талоқдир», дейилган. Шунинг учун аёллар иложи борича эрларидан талоқ талаб қилмасликлари керак. Эрлар ҳам ўзларини бу сўзни айтишдан сақлашлари лозим. Оиланинг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида шариатда талоқ қилишдан бошқа иложи қолмаганида ҳам бу ишни бирдан содир этмасдан, одобларни йўлга қўйиш тавсия этилган. Бу тавсияда ҳам шояд эр ўйлаб кўриб, талоқ қилиш фикридан қайтса, деган ҳикмат ётади...ᅠ

وَإِذَا طَلَّقۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَبَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمۡسِكُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٍ أَوۡ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٖۚ وَلَا تُمۡسِكُوهُنَّ ضِرَارٗا لِّت...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 233 ОЯТ
۞وَٱلۡوَٰلِدَٰتُ يُرۡضِعۡنَ أَوۡلَٰدَهُنَّ حَوۡلَيۡنِ كَامِلَيۡنِۖ لِمَنۡ أَرَادَ أَن يُتِمَّ ٱلرَّضَاعَةَۚ وَعَلَى ٱلۡمَوۡلُودِ لَهُۥ رِزۡقُهُنَّ وَكِسۡوَتُهُنَّ بِٱلۡمَعۡرُوفِۚ لَا تُكَلَّفُ نَفۡسٌ إِلَّا وُسۡعَهَاۚ لَا تُضَآرَّ وَٰلِدَةُۢ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوۡلُودٞ لَّهُۥ بِوَلَدِهِۦۚ وَعَلَى ٱلۡوَارِثِ مِثۡلُ ذَٰلِكَۗ فَإِنۡ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٖ مِّنۡهُمَا وَتَشَاوُرٖ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِمَاۗ وَإِنۡ أَرَدتُّمۡ أَن تَسۡتَرۡضِعُوٓاْ أَوۡلَٰدَكُمۡ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ إِذَا سَلَّمۡتُم مَّآ ءَاتَيۡتُم بِٱلۡمَعۡرُوفِۗ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٞ٢٣٣
233. Эмизишнинг тўла-тўкис бўлишини истаган оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизишади. Уларни меъёрида едириш-ичириш ота зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ортиғи юкланмайди. Боласи туфайли она ҳам, ота ҳам зарар кўрмасин. Меросхўр ҳам шундай. Агар ўзаро келишиб ва маслаҳатлашиб сутдан ажратишни исташса, гуноҳкор бўлишмайди. Агар болаларингизни эмиздирмоқчи бўлсангиз, берадиганингизни яхшиликча тўласангиз, гуноҳ бўлмайди. Аллоҳдан қўрқинглар, билингларки, Аллоҳ нима иш қилаётганларингизни албатта кўриб турувчидир.
Шаръий истилоҳда боланинг бошқа аёл кўкрагидан икки ёшгача бўлган пайтида сут эмиши ва унинг ҳукмлари билан боғлиқ масалалар «разоъ» дейилади. Икки ёшга тўлмаган боланинг қорнига аёл киши сутининг етиб бориши разоъдир. Агар боланинг қорнига бир томчи бўлса ҳам сут етиб борса, разоъ ҳисобланади. Гўдакни мукаммал эмизиш муддати икки йилдир. Агар онаси болани эмизишга қодир бўлмаса, эр бошқа аёлни ёллаб эмиздиради.
Янги туғилган фарзанд озиқланишга муҳтож бўлади. Чақалоғини эмизиш онанинг вазифасидир, она сути гўдак ҳақларидан биридир. Она шаръий узр билан эмиза олмаса, бир эмизувчи топиш ва унга ҳақ тўлаб рози қилиш ота зиммасига тушади. Боланинг суяги она сути билан шаклланади, унинг руҳий жиҳатдан камолга етишида ҳам она сутининг аҳамияти катта. Бола улғайишида она сутига бошқа ҳеч нарса тенг келолмаслигини замонавий илмий изланишлар ҳам исботлаган. Боланинг онасига уни икки йил эмизиш ҳукми бор. Бу ҳукм эмизиш муддатини тўкис қилмоқчи бўлганлар учун, бундан оз муддатда ҳам сутдан чиқариш мумкин. Бу ҳукм никоҳда турган онага ҳам, талоқ қилиниб иддада ўтирган онага ҳам, иддаси чиққанга ҳам баробардир. Эмизиш чоғида ва ундан кейин ҳам она-боланинг нафақаси, яъни унинг таоми ва кийим-кечаги, уй-жой билан таъминлаш каби эҳтиёжларини қондириш отанинг асосий вазифаларидандир. Агар ота ўтиб кетса, яъни вафот этса, меросхўри болани эмизувчи онанинг таом ва кийимини таъминлайди. Бошқа эмизувчи топилганида ҳам бола онасининг ҳаққига нуқсон етказилмайди.
ТАФСИРИ ИРФОН

2. БАҚАРА СУРАСИ, 238–239 ОЯТЛАР
حَٰفِظُواْ عَلَى ٱلصَّلَوَٰتِ وَٱلصَّلَوٰةِ ٱلۡوُسۡطَىٰ وَقُومُواْ لِلَّهِ قَٰنِتِينَ٢٣٨
238. Намозларни, хусусан ўрта намозни эҳтиётланглар. Аллоҳ ҳузурида хушуъ билан туринглар.
"Намозларни эҳтиётлаш" деганда беш вақт фарз қилинган намозларни ўз вақтида, барча рукнларини камчиликсиз, тўла-тўкис адо этиш тушунилади. Кўпгина муфассирлар "ўрта намоз" аср намозидир, дейишган, чунки туш пайтидаги истироҳатдан сўнг уни кечиктириб юбориш хавфи кўпроқ бўлади. Ҳазрати Алий каррамаллоҳу важҳаҳудан ривоят қилинган ҳадисда келишича, "Пайғамбар алайҳиссалом Хандақ куни: "(Мушриклар) бизни вусто намозидан қолдирди, кун ботиб қолди, Аллоҳ таоло уларнинг қабрлари билан уйларини (ёки қоринларини) ўтга тўлдирсин!" дедилар" (Бухорий ривояти).
Мусулмонлар намоз ўқишаётганида Аллоҳ таоло ҳузурида турганларини эслаб, фақат Уни ёдлашлари, барча дунёвий нарсалардан батамом узилишлари, хушуъ ва хузуъ билан ибодат қилишлари лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саждада пешонага ботмаслиги учун тупроқни текислаш ҳақида сўрашганида: "Намоз ўқиётганингда тупроқларни сурма, агар иложи бўлмаса, фақат бир марта майда тошларни текисла" деб, намозда ёт ишларни қилишдан қайтарганлар. Зеро, кетма-кет ҳар хил ҳаракат қилиш (амали касир) намозни бузади. Таассуфки, намозхонлар орасида бу муҳим ишга бепарволар кўп: баъзилари намозда туриб соатига қарайди, кийимларини тўғрилайди, бурун ё қулоғини қашийди, намозда туриб ўнгга, чапга ёки осмонга қарйдиганлар ҳам бор. Намоз ўқишдан мақсад Аллоҳга қуллик изҳори экан, намозхонлар намозни хушуъ ва хузуъ билан адо этишга буюрилишган. Мўминлар бу амрга итоат этишса, албатта нажот топишади...ᅠ

حَٰفِظُواْ عَلَى ٱلصَّلَوَٰتِ وَٱلصَّلَوٰةِ ٱلۡوُسۡطَىٰ وَقُومُواْ لِلَّهِ قَٰنِتِينَ٢٣٨ 238. Намозларни, хусусан ўрта намозни эҳтиётланглар. Аллоҳ ҳу...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 240–242 ОЯТЛАР
وَٱلَّذِينَ يُتَوَفَّوۡنَ مِنكُمۡ وَيَذَرُونَ أَزۡوَٰجٗا وَصِيَّةٗ لِّأَزۡوَٰجِهِم مَّتَٰعًا إِلَى ٱلۡحَوۡلِ غَيۡرَ إِخۡرَاجٖۚ فَإِنۡ خَرَجۡنَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ فِي مَا فَعَلۡنَ فِيٓ أَنفُسِهِنَّ مِن مَّعۡرُوفٖۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٞ٢٤٠
240. Вафот этиб, хотинлари қолганларингиз уларга бир йилгача кетмай фойдаланадиган нарсани васият қилишсин. Агар улар чиқиб кетишса ҳам хотинлар ўзларича қилган яхши ишларда сизларга гуноҳ йўқ. Аллоҳ албатта қудрат ва ҳикмат эгасидир.
Исломнинг илк даврида жамиятда юқоридаги одат ҳукмрон эди. Мерос ояти туширилиб, хотинларга ҳам мерос бериладиган бўлгач, уларнинг идда муддатлари тўрт ойу ўн кун қилинди ва бу ояти карима ҳукми мансух (бекор) бўлди. Мужоҳид розияллоҳу анҳу бундай деган: "Вафот этиб, жуфтларини қолдирганларингизнинг хотинлари..." оятида айтилишича, хотин иддани марҳум эр уйида ўтказиши вожиб эди, кейин Аллоҳ таоло тўрт ойу ўн кун идда муддатига етти ойу йигирма кунни васият маъносида қўшиб, тўла бир йил қилди ва хотинга ихтиёр бердики, агар у хоҳласа, бир йил марҳум эри уйида туради, хоҳламаса, чиқиб кетаверади. Бу маънони Аллоҳнинг: "Агар улар чиқиб кетишса ҳам хотинлар ўзларича қилган ишларда сизларга гуноҳ йўқ" деган каломи қувватлайди" (Бухорий ривояти)...ᅠ

وَٱلَّذِينَ يُتَوَفَّوۡنَ مِنكُمۡ وَيَذَرُونَ أَزۡوَٰجٗا وَصِيَّةٗ لِّأَزۡوَٰجِهِم مَّتَٰعًا إِلَى ٱلۡحَوۡلِ غَيۡرَ إِخۡرَاجٖۚ فَإِنۡ خَرَجۡنَ فَلَا ج...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 243–245 ОЯТЛАР
۞أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ خَرَجُواْ مِن دِيَٰرِهِمۡ وَهُمۡ أُلُوفٌ حَذَرَ ٱلۡمَوۡتِ فَقَالَ لَهُمُ ٱللَّهُ مُوتُواْ ثُمَّ أَحۡيَٰهُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَذُو فَضۡلٍ عَلَى ٱلنَّاسِ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَشۡكُرُونَ٢٤٣
243. (Эй Муҳаммад), ўлимдан қўрқиб, диёрларидан қочиб чиққан минглаб одамларни кўрмадингизми? Аллоҳ уларга "Ўлинглар!" деди, сўнг уларни тирилтирди. Аллоҳ албатта одамларга фазлу карам қилувчидир, лекин уларнинг кўпчилиги шукр қилмайди.
Қуръони каримнинг мазкур оятида ўтмишда яшаб ўтган бир қавм қиссасини баён этиш орқали ҳаёт ва ўлим, ўлгандан кейин тирилиш масалалари ўзига хос бир йўсинда зикр этилади. Қадимда бир қавм ўтган экан (унинг қайси қавмлиги ҳақида тарихчилар бир қарорга келишмаган). Ўша қавмга қайсидир бир кўринишда ялпи ўлим келади. Эҳтимол, у вабо ёки тузалмас бир касаллик бўлгандир ёхуд душман бостириб киргандир ё бошларига бирор табиий офат келгандир. Хулласи, ўша қавм ўлимдан қутилиб қолиш учун яшаб турган жойларини ташлаб, бир хавфсиз жой қидириб кетаётганида Аллоҳ таолонинг "Ўлинглар!" деган амри келиб, барчалари бир сония ичида ҳалок бўлишди. Кейин эса Аллоҳ уларни тирилтиришни истади ва барчалари қайта ҳаётга қайтишди. Оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ қазои қадаридан қочишнинг асло иложи йўқ, У бир бандага ўлимни ирода қилса, энг бехатар жойда ҳам ҳалок бўлиши мумкин. Шу ўринда ибратли бир ривоятни келтириб ўтсак: "Бир қўрқоқ киши бор эди, уруш пайтида доим лашкарнинг орқа тарафида беркиниб юрар, қилич-ўқдан қочишга ҳаракат қилар эди. Бир куни қарашса, ўша киши қўшиннинг энг олдинги сафида жанг қилаётган эмиш. Шунда бунинг сабабини сўрашибди. Бояги киши бундай жавоб қилибди: "Ўтган куни жанг пайти бир камон ўқи келиб олдимга тушди. Назаримда ўқ қимирлаётгандай туюлди. Эътибор бериб қарасам, ўқ тупроқ остида яшириниб ётган илонга келиб санчилган экан. Шундан хулоса қилдимки, қаёққа қочсам ҳам ажал етса, қутилиш йўқ, ўша жойда тутиб оларкан. Шунинг учун қўрқувни бир четга улоқтириб, жангда олдинги сафга ўтдим..."...ᅠ

۞أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ خَرَجُواْ مِن دِيَٰرِهِمۡ وَهُمۡ أُلُوفٌ حَذَرَ ٱلۡمَوۡتِ فَقَالَ لَهُمُ ٱللَّهُ مُوتُواْ ثُمَّ أَحۡيَٰهُمۡۚ إِنَّ ٱللَّه...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 247–248 ОЯТЛАР
وَقَالَ لَهُمۡ نَبِيُّهُمۡ إِنَّ ٱللَّهَ قَدۡ بَعَثَ لَكُمۡ طَالُوتَ مَلِكٗاۚ قَالُوٓاْ أَنَّىٰ يَكُونُ لَهُ ٱلۡمُلۡكُ عَلَيۡنَا وَنَحۡنُ أَحَقُّ بِٱلۡمُلۡكِ مِنۡهُ وَلَمۡ يُؤۡتَ سَعَةٗ مِّنَ ٱلۡمَالِۚ قَالَ إِنَّ ٱللَّهَ ٱصۡطَفَىٰهُ عَلَيۡكُمۡ وَزَادَهُۥ بَسۡطَةٗ فِي ٱلۡعِلۡمِ وَٱلۡجِسۡمِۖ وَٱللَّهُ يُؤۡتِي مُلۡكَهُۥ مَن يَشَآءُۚ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٞ٢٤٧
247. Пайғамбарлари уларга: "Мана, Аллоҳ Толутни сизларга подшоҳ этиб тайинлади", деди. Улар: "Биз ундан кўра подшоҳликка ҳақлироқ бўлсак, унинг моли ҳам кўп эмас, қандай қилиб у бизга ҳукмдор бўлсин?!" дейишди. У: "Аллоҳ уни сизларга муносиб билди, илмини ва жисмоний қувватини зиёда қилди, Аллоҳ ҳукмронликни хоҳлаганига беради, Аллоҳ кенг қамровли ва билувчидир", деди.
Мусо алайҳиссаломдан кейин Бани Исроил жамоалари бир оз вақт яхши юришди. Улар нияти бузилганидан сўнг устларига Жолут исмли бир кофир подшоҳ ҳукмрон бўлди. Подшоҳ уларни яшаб турган шаҳарларидан қувиб чиқарди, мол-мулкларини тортиб олди ва ўзларини қул қилиб ишлатди. Бани Исроил охири у ердан қочиб чиқиб, Байтил-Мақдисда (Қуддусда) тўпланди. Ўша замонда Юшаъ алайҳиссалом пайғамбар эди. Бани Исроил пайғамбарларига арз қилиб: "Бизга бир подшоҳни тайин қилиб беринг, Аллоҳ йўлида Жолутга қарши жанг қиламиз", дейишди. Пайғамбарлари уларнинг берган ваъдаларида сира собит турмасликларини эслатди, лекин улар турли далил ва баҳоналарни рўкач қилиб, пайғамбарларининг сўзини қабул қилишмади. Охири пайғамбар: "Аллоҳ сизларга Толутнинг подшоҳликка муносиблигини билдирди", деди. Чунки у жисмоний жиҳатдан ҳам, илмда ҳам бошқалардан устун эди. Толут подшоҳ бўлганидан кейин ҳам Бани Исроил тинчимади, энди самовий бир нишон (мўъжиза) ҳам бўлса эди, деди. Пайғамбарлари дуо қилгач, зафар ва нусрат сандиғи етиб келди...ᅠ

وَقَالَ لَهُمۡ نَبِيُّهُمۡ إِنَّ ٱللَّهَ قَدۡ بَعَثَ لَكُمۡ طَالُوتَ مَلِكٗاۚ قَالُوٓاْ أَنَّىٰ يَكُونُ لَهُ ٱلۡمُلۡكُ عَلَيۡنَا وَنَحۡنُ أَحَقُّ بِٱل...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 249–252 ОЯТЛАР
فَلَمَّا فَصَلَ طَالُوتُ بِٱلۡجُنُودِ قَالَ إِنَّ ٱللَّهَ مُبۡتَلِيكُم بِنَهَرٖ فَمَن شَرِبَ مِنۡهُ فَلَيۡسَ مِنِّي وَمَن لَّمۡ يَطۡعَمۡهُ فَإِنَّهُۥ مِنِّيٓ إِلَّا مَنِ ٱغۡتَرَفَ غُرۡفَةَۢ بِيَدِهِۦۚ فَشَرِبُواْ مِنۡهُ إِلَّا قَلِيلٗا مِّنۡهُمۡۚ فَلَمَّا جَاوَزَهُۥ هُوَ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ قَالُواْ لَا طَاقَةَ لَنَا ٱلۡيَوۡمَ بِجَالُوتَ وَجُنُودِهِۦۚ قَالَ ٱلَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُم مُّلَٰقُواْ ٱللَّهِ كَم مِّن فِئَةٖ قَلِيلَةٍ غَلَبَتۡ فِئَةٗ كَثِيرَةَۢ بِإِذۡنِ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ مَعَ ٱلصَّبِرِينَ٢٤٩
249. Толут аскарлари билан чиққач: "Аллоҳ албатта сизларни бир дарё билан имтиҳон қилади, ким ундан сув ичса, у мендан эмас, қўли билан ҳовучлаб олганлардан ташқари ким ундан тотинмаса, у мендандир", деди. Озчиликдан бошқа ҳаммалари ичишди. У ҳамда у билан имон келтирганлар дарёдан ўтиб олишганидан кейин: "Жолут ва унинг аскарлари билан жанг қилишга қудратимиз етмайди", дейишди. Аллоҳга рўпара бўлишларига ишонганлар: "Аллоҳнинг иродаси билан қанча-қанча озчилик гуруҳлар кўп сонли гуруҳларни енгишган, Аллоҳ албатта сабрлилар биландир", дейишди.
Бани Исроилнинг урушдан қочмай қолган бир гуруҳлари Толутнинг Аллоҳ таоло томонидан тайинланган подшоҳ эканига ишонишди. Толут эса улардан бир қўшин тузди. Сўнгра қўшинни душманга қарши жанг қилиш учун бошлаб кетди. Ана шу урушда Толутнинг кучли саркарда экани намоён бўлди. Ҳозиргача Бани Исроилнинг аскарлари кетма-кет мағлубиятга учрайвериб, ўзларига ишончи қолмаган, иродаси сусайиб кетган эди. Улар қаршисида турган душман эса кучли, иродали, ғалабага ишончи зўр эди. Толут аскарларини синаб кўриш учун шаҳардан чиқилгач, уларга бундай маслаҳат берди: "Кимнинг иродаси кучли бўлса, сабр-бардошли ҳам бўлади, йўлда дарё учраганида чанқоқни босиш учун унинг сувидан ичмаса, ўша одам имтиҳондан ўтган бўлади ва менинг ҳақиқий аскаримга айланади. Ким иродасизлик кўрсатиб, дарё сувидан ҳовучлаб ича бошласа, демак, у аскарликка ярамайди". Толут аскарларидан жуда озчиликкина бу синовдан шараф билан ўта олди. Кўплари машаққатли сафарда ташналикка сабр қила олмай, кўп сув ичиб қўйишди ва жангга ярай олмади.
Бундан инсонлар бошларига машаққат ва қийинчиликлар келганида сабр-матонат билан уни енгишлари, сабр кўрсатишлари керак, деган хулоса чиқади. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: "Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Бадр урушида қатнашганлар сони уч юз ўн неча кишидир бўлгани, бу Толут билан дарёдан ўтган шерикларининг сонича келгани ҳақида гаплашар эдик, у билан дарёдан фақат мўминлар ўтишган, холос" (Бухорий ривояти)...ᅠ

فَلَمَّا فَصَلَ طَالُوتُ بِٱلۡجُنُودِ قَالَ إِنَّ ٱللَّهَ مُبۡتَلِيكُم بِنَهَرٖ فَمَن شَرِبَ مِنۡهُ فَلَيۡسَ مِنِّي وَمَن لَّمۡ يَطۡعَمۡهُ فَإِنَّهُۥ...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #УЧИНЧИ_ЖУЗ
БАҚАРА СУРАСИ, 253–254 ОЯТЛАР
۞تِلۡكَ ٱلرُّسُلُ فَضَّلۡنَا بَعۡضَهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖۘ مِّنۡهُم مَّن كَلَّمَ ٱللَّهُۖ وَرَفَعَ بَعۡضَهُمۡ دَرَجَٰتٖۚ وَءَاتَيۡنَا عِيسَى ٱبۡنَ مَرۡيَمَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَأَيَّدۡنَٰهُ بِرُوحِ ٱلۡقُدُسِۗ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا ٱقۡتَتَلَ ٱلَّذِينَ مِنۢ بَعۡدِهِم مِّنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَٰتُ وَلَٰكِنِ ٱخۡتَلَفُواْ فَمِنۡهُم مَّنۡ ءَامَنَ وَمِنۡهُم مَّن كَفَرَۚ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا ٱقۡتَتَلُواْ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَفۡعَلُ مَا يُرِيدُ٢٥٣
253. Булар – пайғамбарлар, улардан баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ сўзлашганлари ҳам, мартабаларини баланд кўтарганлари ҳам бор. Исо ибн Марямга очиқ мўъжизалар бердик ва уни Муқаддас руҳ билан мададлантирдик. Аллоҳ хоҳлаганида эди, улардан кейингилар ўзларига равшан ҳукмлар келганидан сўнг урушишмас эди. Лекин уларда ихтилоф пайдо бўлди: кимдир имон келтирди, кимдир куфр келтирди. Аллоҳ хоҳлаганида эди, улар урушишмасди, аммо Аллоҳ нимани хоҳласа, шуни қилади.
Пайғамбарлардан Одам ва Мусо алайҳиссаломлар билан Аллоҳ таоло сўзлашган. Набийлардан баъзилари бир қавмга, айримлари бир қишлоқ ёки шаҳар аҳлига пайғамбар этиб юборилгани ҳолда Ислом уммати пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом қиёматгача барча асрлар ва бутун инсониятга расул ўлароқ тайин этилганлар. Исо алайҳиссаломга эса ўликларни тирилтириш, кўрлар ва песларни даволаш, оғир хасталарни тузатиш, ҳамиша Жаброил алайҳиссаломдан мададланиш каби очиқ мўъжизалар ато қилинган эди.
Аллоҳ таолонинг ҳамма пайғамбарларига истисносиз ишониш имон шартларидан биридир. Пайғамбарларнинг вазифаси имон келтириб, тоат-ибодат қилган инсонларга жаннат башоратини қилиш, куфр ва исёнда бўлган инсонларни дўзах азобидан огоҳ этиш, инсонларга дунё ва дин ишларида улар муҳтож бўлган нарсаларни баён этишдир.
Пайғамбарларнинг барчаси Одам наслидан, гуноҳ, куфр, туғёндан асралган, покдир. Ақл ва ибодатда комилдирлар. Уларнинг барчаси бир динда, Ислом динидадир. Зеро, уларнинг барчаси ўз қавмларини фақат Аллоҳ таолога ибодат қилишга, Унинг улуҳиятига, рубубиятига, исм ва сифатларига ширк келтирмасликка даъват қилишган. Улар зиммаларига юкланган вазифаларни тўла адо этишган.
Пайғамбарлардан кимларга Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтирган бўлсалар, улар "расул" дейилади. Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтирмаган, ўзга воситалар орқали ваҳий келган пайғамбарлар "набий" дейилади. Расул набий деб ҳам аталади, аммо набий расул дейилмайди. Расуллар фазилатда набийлардан ортиқдир. Китоб келган расулларнинг фазилати китоб келмаган расулларнинг фазилатидан баланддир. Улул-азм расуллар барча расуллардан фазилатлидир. Улул-азм расулларнинг афзали Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَنفِقُواْ مِمَّا رَزَقۡنَٰكُم مِّن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَ يَوۡمٞ لَّا بَيۡعٞ فِيهِ وَلَا خُلَّةٞ وَلَا شَفَٰعَةٞۗ وَٱلۡكَٰفِرُونَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ٢٥٤
254. Эй имон келтирганлар, савдо-сотиқ ҳам, дўстлик ва шафоат ҳам бўлмайдиган Кун келмай туриб сизларга ризқ этиб берганимиздан эҳсон қилинглар. Кофирларгина ўзларига зулмкордирлар.
Имон келтирган саодатли кишилар Аллоҳ ўзларига ризқ қилиб берган нарсалардан Унинг йўлида инфоқ-эҳсон қилиб, охиратда катта мукофот ва улуғ даражаларга эришишади. Чунки бу нарса фақат дунё ҳаётидагина мумкин, холос. Бу дунёда мол-мулкини Аллоҳ таоло розилиги йўлида сарфламаган бадбахт кимсаларга охиратда на савоб-мукофот, на ошна-оғайнилари ёрдами, на шафоат қилувчиларнинг қўллаши бўлади.

#ТАФСИРИ_ИРФОН
2. БАҚАРА СУРАСИ, 258 ОЯТ
أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِي حَآجَّ إِبۡرَٰهِۧمَ فِي رَبِّهِۦٓ أَنۡ ءَاتَىٰهُ ٱللَّهُ ٱلۡمُلۡكَ إِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِۧمُ رَبِّيَ ٱلَّذِي يُحۡيِۦ وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا۠ أُحۡيِۦ وَأُمِيتُۖ قَالَ إِبۡرَٰهِۧمُ فَإِنَّ ٱللَّهَ يَأۡتِي بِٱلشَّمۡسِ مِنَ ٱلۡمَشۡرِقِ فَأۡتِ بِهَا مِنَ ٱلۡمَغۡرِبِ فَبُهِتَ ٱلَّذِي كَفَرَۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ٢٥٨
(Эй Муҳаммад), Аллоҳ подшоҳлик бергани сабабли Иброҳим билан Парвардигори ҳақида тортишган кимсани кўрмадингизми? Иброҳим: "Менинг Парвардигорим тирилтиради ва ўлдиради" деганида у: "Мен ҳам тирилтираман ва ўлдираман", деди. Иброҳим: "Аллоҳ қуёшни албатта шарқдан чиқаради, сен уни ғарбдан чиқар-чи!" деди. Шунда кофир довдираб қолди. Аллоҳ золимларни ҳидоятга бошламайди.
Иброҳим алайҳиссалом замонларида подшоҳлик қилган Намруд ибн Канъон ўз салтанатига мағрурланиб, келганларни ўзига сажда қилдирар эди. Иброҳим алайҳиссалом келганларида сажда қилмадилар. Намруд: "Нега менга сажда қилмадинг?" деб сўраганида: "Мен Парвардигоримдан бошқага сажда қилмайман", деб жавоб бердилар. У: "Мен ҳам парвардигорман", деди. Ҳазрати Иброҳим: "Бир томчи сувдан пайдо бўлган инсонни парвардигор санамайман, менинг Парвардигорим ўлдиради ва жон ато қилади", дедилар. Шунда Намруд зиндонда ётган икки маҳбусни олдириб келиб, ҳамманинг олдида бегуноҳини ўлдирди, гуноҳкорини озод қилиб юборгач: "Кўрдингми, мен кимни хоҳласам ўлдираман, кимни хоҳласам омон қолдираман", деди. Кейин ҳазрати Иброҳим подшоҳ агар шунчалик қудратли бўлса, унда Парвардигор шарқдан чиқараётган қуёшни ғарбдан чиқаришни буюрдилар. Кофир подшоҳ бунга қодир бўлмагани учун довдираб, саросимага тушиб шармандаси чиқди.

БАҚАРА СУРАСИ, 259 ОЯТ
أَوۡ كَٱلَّذِي مَرَّ عَلَىٰ قَرۡيَةٖ وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَىٰ عُرُوشِهَا قَالَ أَنَّىٰ يُحۡيِۦ هَٰذِهِ ٱللَّهُ بَعۡدَ مَوۡتِهَاۖ فَأَمَاتَهُ ٱللَّهُ مِاْئَةَ عَامٖ ثُمَّ بَعَثَهُۥۖ قَالَ كَمۡ لَبِثۡتَۖ قَالَ لَبِثۡتُ يَوۡمًا أَوۡ بَعۡضَ يَوۡمٖۖ قَالَ بَل لَّبِثۡتَ مِاْئَةَ عَامٖ فَٱنظُرۡ إِلَىٰ طَعَامِكَ وَشَرَابِكَ لَمۡ يَتَسَنَّهۡۖ وَٱنظُرۡ إِلَىٰ حِمَارِكَ وَلِنَجۡعَلَكَ ءَايَةٗ لِّلنَّاسِۖ وَٱنظُرۡ إِلَى ٱلۡعِظَامِ كَيۡفَ نُنشِزُهَا ثُمَّ نَكۡسُوهَا لَحۡمٗاۚ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُۥ قَالَ أَعۡلَمُ أَنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ٢٥٩
259.Ёки таг-туги билан вайрон бўлган қишлоқдан ўтаётганни кўрмадингизми? У: "Аллоҳ бу харобани қандай жонлантираркин?" деди. Шунда Аллоҳ уни юз йилга ўлдирди, сўнг тирилтириб: "Қанча ётдинг?" деди. У: "Бир кун ё ундан ҳам озроқ ётдим", деди. "Йўқ, юз йил ётдинг, таом ва ичимлигингга қара, бузилмаган, энди эшагингни кўр. Бу сени одамларга ибрат қилиш учун. Суякларни қандай тиклаб, уларга гўшт қоплашимизни кўр", деди. Булар аниқ бўлгач: "Аллоҳ ҳамма нарсага қодирлигини билдим", деди.
Бу воқеа Узайр алайҳиссалом билан содир бўлган эди. Аллоҳ таоло Ўз қудратини кўрсатиш учун унинг жонини олди ва эшагини ҳам ўлдирди. Кейин юз йил ўтказиб тирилтирди. Узайр алайҳиссалом анжир ва шароби бузилмай турганини, лекин миниб келган эшаги ўлиб, чириб кетганини кўрди. Аллоҳ таоло Узайр алайҳиссалом кўз ўнгида эшагига жон ато этди, уни миниб янги тикланган шаҳарга кирди. Бу воқеани кўриб, ҳамма ҳайратда қолди. Узайрнинг ўзида ҳам мушоҳада илми пайдо бўлиб, Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсага қодирлигига яна бир бор имон келтирди.
📎 ТАФСИРИ ИРФОН
Muslim.uz