Muslim.uz
92.6K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

Дунёнинг гўзаллиги – Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг гўзаллигидадир.

Агар гўзал ҳаётни истасанг, унда ҳаётингни Роббинг истагандек ўтказ!

Ўзинг истагандек эмас!

Унинг тоатига сабрли бўл!

Қайтариқларига рози бўл!

Тақдирнинг ёмонига ҳам рози бўл!

🤲 Шоядки жаннатда:
"سَلَامٌ عَلَيْكُم بِمَا صَبَرْتُمْ ۚ فَنِعْمَ عُقْبَى الدَّارِ" –
"Сабр қилганингиз учун
сизларга Салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!" (Раъд, 24), дейилганини эшитсанг!.

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№1
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

🤲 Қуръонни ғамимни кетказгувчи қил!

Мен ва ғам бутунлай бошқа бошқамиз, мен учун афзали оч қоринга ухлашдир.
Ғам учун эса, ҳар кеча уйқудан олдин нафсимни ейишга васваса қилишни яхши кўришидир (яъни, оч қоринга ухлашимга ҳеч рози бўлмайди).

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№2
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

Умринг сўнггида барибир ёлғиз қоласан...

Муҳими, ҳаётдаги қийинчиликларга қарамай, уни ўзгартириш учун қилган ҳаракатингдир. Ҳақиқий эҳтиромга сазовор инсонларнинг турмушида танглик бўлса-да, уларнинг фазилат ва улуғликлари давом этаверади!

Унутма:
“Мўминлар Аллоҳ (номи) зикр этилганда диллари қўрқувда бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганда имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина таваккул қиладиган, намозни мукаммал ўқийдиган ва ризқ қилиб берганимиздан эҳсон қиладиган кишилардир” (Анфол, 2–3).

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№3
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

Ҳамма ризқ ҳам мулк эмас!
Балки, ризқларнинг энг буюк ва чиройлилари иймоннинг борлиги, қалб хотиржамлиги, ақлнинг софлиги, жисмнинг саломатлиги, қалб поклиги, соғлом фикр, онанинг чорлови, отанинг меҳри, ака-уканинг борлиги, фарзанд кулгуси, дўстнинг эътибори, жуфтингни суҳбати, эр-хотиннинг ўзаро муҳаббати кабилардир!

Эсланг:
“Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир” (Наҳл сураси 18-оят)

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№4
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман
Руҳан толиқдингизми, унда Қуръон ўқинг ёки эшитинг!
Чунки ундан хотиржамлик, сокинлик ва ҳақиқий ваъдани топасиз!

Эслатма:
«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (Раъд сураси 28-оят).

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№5
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман
Эй мусулмон биродарим!
ЯРИМ ДАҚИҚА вақтингизни:

Уч марта Субҳаналлоҳ;
Уч марта Алҳамдулиллаҳ;
Уч марта Лаа илаҳа иллаллоҳ;
Уч марта Аллоҳу акбар;
Уч марта Лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ;
Уч марта Астағфируллоҳ, дейишга ажратинг!

Айтганингиздан сўнг яқинларингизга улашинг!

Зеро Аллоҳ таоло:
“Эслатинг. Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур”, деган (Зарийат сураси, 55-оят).

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№6
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман
Қайғурманг!

Аллоҳнинг иродаси келади ва сизнинг қийинчиликларингиз енгиллашиб қулфлар очилади, шунда у сизга Роббингизнинг гўзал инъомлари билан бирга энг мукаммал ҳолда келади.

Ҳозирги қийинчиликларнинг чалғитишига алданманг ва бу машаққатлардан чиқишнинг иложи йўқ, деб ўйлаб, қайғурманг! Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳнинг иродаси билан сизнинг ўртангизда қоронғу денгизлар ва баланд тоғларчалик масофа бўлса ҳам Аллоҳнинг иродаси албатта келади!

Чунки Аллоҳ таоло:
Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва ўта хабардор зотдир!”, (“Луқмон” сураси 16-оят), ҳамда “Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир...” (Шарҳ сураси 5-6 оятлар), деб марҳамат қилган.

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№7
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман
Эътироф этиш Пайғамбарлар ахлоқидир.

Мусо алайҳиссалом: “Биродар акам Ҳорун мендан кўра тили бурророқ,.. (дедилар) (Қасос сураси 34 оят).

❗️Шунингдек, бошқаларнинг фазилат ва улуғликларини инкор етиш шайтоннинг хулқидир.

У (Шайтон): "Мен ундан яхшиман...", деди..." (Сод сураси 76 оят).

🔸Мулоҳаза ўзингиздан.

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№8
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман
❗️ Ким илмларни ўзлаштирмасдан олдин устунликка шошилса, бир кун аниқ пушаймон бўлади.

Устоздан қанча узоқ вақт таълим олинса, шунча кўп фойда топилади.
Айниқса, унинг манфаати кейинроқ жуда кўп билинади.

🌙 Ўтган улуғларимиз илмда даража топган бўлишларига қарамай: “Биз ҳали ҳам билишимиз учун топилган нарсаларни ўрганмоқдамиз”, дейишарди.

Унитманг!
"...Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир" (Мужодала сураси, 11-оят).

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№9
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

🔸 Донишманд ва ақлли инсонлар қилган амаллларини гапирмайди ва мақтанмайди!

Инсонларнинг ақли кенгайса
- қалблари тиниқ бўлиб, амаллари юксак бўлади.

💤 Агар ақллари торайса - қалблари кичрайиб, амаллари заифлашади.

❗️Унутманг:
Aҳмоқ нима қилмоқчи
эканини гапиради ва мақтанади.
Мутакаббир эса қилган ишини гапиради ва мақтанади.

🌙 Эслатма:
Аллоҳ таоло: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар», деган.
(Зумар сураси 9-оят)

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№10
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман
Сизнинг ҳаракатингиз ички эътиқодингизни намоён қилади!

❗️ Унутманг!
Вафотингиздан кейин одамлар сизни қанчалик тез унутишларини билсангиз эди, сиз ҳаётингизда Аллоҳдан бошқа ҳеч кимни рози қилиш учун урунмай яшар эдингиз!
Агар сиз Аллоҳни рози қилиш учунгина яшаганингизда эди, одамлар сизни ҳеч қачон унутишмас эди!

Эслатма:
Аллоҳ таоло: «Агар Аллоҳ ва Унинг Расули уларга берган нарсаларидан рози бўлганларида ва Аллоҳ бизга кифоя қилур, бизга тезда Аллоҳ ва Унинг Расули ўз фазлидан беради, албатта, биз Аллоҳга рағбат қилувчилармиз, деганларида, яхши бўларди», деган («Тавба» сураси, 59-оят).

«Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар» («Баййина» сураси, 8-оят).

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№11
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

❗️ Бирор инсон устидан ҳукм чиқаришдан олдин уни ўзини ҳам эшитинг!
У ҳақида эшитганингиз бўйича ҳукм чиқарманг!

🤦‍♂️Инсон бирор хабарни эшитиб, уни текширмасдан ҳаракат қилсаю, кейинроқ хабарнинг ёлғон ёки хато экани маълум бўлса, ҳақиқатан ҳам қилган бу ҳаракати уни дунё ва охиратда афсусланиши ва надоматда қолишига сабабдир!

🌙 Унутманг!
Аллоҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар» деган (Ҳужурот сураси, 6-оят).

🔸Мўмин-мусулмонларнинг мазкур оятни ҳаётга татбиқ этмасликлари афсус ва надоматдга сабаб бўлади.

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№12
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

❗️ Қадрингизни билмаган кишидан ҳафа бўлманг!
Чунки, кўр инсон гавҳарни ушлаб турсада, унинг қадрини билмайди!

🌙 УНУТМАНГ!
Аллоҳ таоло: “Кўр билан кўрувчи баробар бўлмас. Иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар билан ёмонлик қилгувчи ҳам. Жуда ҳам кам эслайсизлар...”деган.
“Ғофир” сураси 58-оят.

ЭСЛАТМА
Дўстлар
сизни бошқа одамлар синган ва кўз ёш тўккан ҳолда кўришларига тўсқинлик қилиш учун турадиганлардир!!!

🔸Сизни қадрламайдиган ва йўқотишдан қўрқмайдиган одамни ушлаб қолишга уриниб, ўзингизни йўқотманг!

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№13
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

❗️ Аллоҳдан узоқлашишга олиб борадиган барча йўллардан йироқ бўлинг!
Чунки сиз икки марта яшайсиз – бири бу дунёда ва бири охиратда. Танлаган йўлингиз сизни Яратганнинг раҳмати, мағфирати ва розилигига эриштириши ёки Унинг ғазабига дучор қилиши ва зиёнда қолишга омил бўлади.

🌙 УНУТМАНГ!
«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эртанги кун учун нима қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир»
(«Ҳашр» сураси, 18-оят).

ЭСЛАТМА
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Назар сол, агар сен тақвода зиёда бўлмасанг, қизилдан ҳам, қорадан ҳам яхши эмассан», – дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№14
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar