Forwarded from Hidoyat.uz
#Шамоили_Муҳаммадия
"Шамоил" арабча "шамила" сўзининг кўплиги бўлиб, "фазилат", "табиат", "хулқ-атвор"маъноларини англатади.
Шамоил икки хил хусусиятни ўз ичига олади:
1. Ташқи кўриниш.
2. Ички сурат.
Ташқи суратга тана ранги, бўйнинг баланд-пастлиги, соч ҳолати, юриш-туриш, аъзолар катта-кичиклиги ва шу кабилар.
Ички сурат эса феъл-атвор: мулойимлик, сабр-тоқат, авф, ҳаё, меҳрибонлик ва ҳоказолардир.
Шамоилнинг аҳамияти шундаки, киши унда Расулуллоҳ соллалҳу алаёҳи ва саллам сифатларини кўради, у зотнинг Аллоҳ билан муносабатлари, оила аъзолари, саҳобалари билан муомалалари қандай бўлганини билади, махфий ва ошкора ҳолатларидан, фаровон ва қийин дамларидаги аҳволларидан воқиф бўлади.
"Шамоили Муҳаммадия" китобидан.
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | Tik Tok

1 - Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жуда новча ҳам, пакана ҳам, ўта оппоқ ҳам, буғдойранг ҳам эмас эдилар. (Сочлари) жуда жингалак ҳам, ўта силлиқ ҳам эмасди. Қирқ ёшга етганларида Аллоҳ таоло у зотни пайғамбар қилиб юборди. Кейин Маккада ўн йил, Мадинада ўн йил турдилар. Аллоҳ таоло у зотни олтмиш ёшлари аввалида вафот эттирди. Ўшанда сочсоқолларида йигирмата ҳам оқ тола йўқ эди”.
Санади саҳиҳ.
Шарҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрта бўйли эдилар. Бироқ бўйлари ўртачадан сал узунроқ эди. Кўрган одам у зотни новча деб таърифламайдиган даражада узунликда, мўътадил ҳолатда бўлган.
У зот алайҳиссалом ўта оқ ҳам, жуда буғдойранг ҳам бўлмаганлар. Балки қизил аралашган оқ рангли
(нурли, чароғон юзли) инсон эдилар.
Давоми...👇

2 - Яна Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллалдоху алайҳи ва саллам мўътадил қоматли эдилар: (бўйлари) узун ҳам, калта ҳам эмасди. Таналари чиройли эди. Сочлари жингалак ҳам, силлиқ ҳам бўлмаган. У зот буғдойранг эдилар. Олдинга сал мойил бўлиб юрардилар.
Санади саҳиҳ.
Шарҳ. Юқоридаги ривоятдан билдик, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйлари ўртача, сочлари ўта жингалак ҳам, силлиқ ҳам эмас эди.
Аллоҳ таоло у зотга мўътадил қомат берганди. Муборак таналари кўркам, гавдалари келишган, аъзолари бир-бирига мутаносиб, ранглари чиройли эди.
Бу ерда Ҳабибимиз ранглари буғдойранг бўлгани айтилган. Аввалги ривоятда “ўта оппоқ ҳам, бугдойранг ҳам эмасди”, дейилганди. Буни қандай тушунамиз?
Баъзи аҳли илмлар бу лафз собит (- мустаҳкам, ишончли) эмаслигини айтишган. Уларга кўра, “буғдойранг” ўрнига “ранги тиниқ/нур сочиб турувчи” бўлади.
Давоми...👈

3 - Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйлари ўртача киши эдилар. Икки елкалари ораси кенг, сочлари кўп бўлиб, икки қулоқлари юмшоқ жойигача (етганди). Устларида қизил либос бор эди. Мен у зотдан гўзалроқ нарсани ҳечам кўрмаганман”.
Санади саҳиҳ
Шарҳ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйлари ўртача: калта ҳам, ҳаддан зиёд узун ҳам эмасди.
Бу кўз билан чамалаб қилинган васфдир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим: у зот ўртачадан бир оз узунроқ бўлганлари ҳақида ривоятлар бор.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўнг ва чап елкалари ораси кенг эди. Бундан чиқди, кўкраклари ҳам кенг бўлган. Бу аслзодалик, куч-қувват, улуғлик аломатидир.
Ривоятда айтилишича, сочлари - икки қулоқлари юмшоқ ерига тушиб турадиган даражада қалин ва кўп эди. У зотнинг сочлари тўрлича васф қилинган.

4 - Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра чиройлироқ сочи қулоғининг юмшоқ жойидан (пастга) тушиб турадиган, қизил либосдаги одамни кўрмаганман. У зотнинг сочлари елкаларига етарди. Икки елкалари ораси кенг эди. (Буйлари) калта ҳам, (жуда) узун ҳам эмасди".
Санади саҳиҳ.
Шарх,. Бундан чиқди, Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу сочи кўплигидан қулоғининг юмшоқ жойидан пастга тушиб турадиган - елкасигача етадиган, қизил либос кийган кишилар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўркамроғини кўрмаган экан. У зотнинг икки елкалари кенг, бўйлари ўртачадан бир оз узунроқ эди.

5 - Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам новча ҳам, пакана ҳам эмасдилар. Икки кафтлари, икки қадамлари йўғон эди. Бошлари катта, аъзолари бўғими йирик эди. Кўкракларидан киндикларигача узун мўйлар бор эди. Юрганда худди баландликдан тушиб келаётгандек олдинга мойил бўлардилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аввал ҳам, кейин ҳам у зотга ўхшашини кўрмадим ”.
Шарҳ. Ҳамма саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйларини бир хил васф қилишган. Яъни, ўта узун ҳам, калта ҳам эмас, ўртача эдилар, деб таърифлашган.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қўл ва оёқ панжалари йўғон, гўштли эди. Бу, қўл-оёқлари дағал бўлганини билдирмайди. Чунки Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расули акрамнинг кафтлари ипакдан ҳам майин эди. Демак, бир вақтнинг ўзида ҳам йўғон, бақувват, ҳам майин, юмшоқ бўлган.