#Динда_саволим_бор:
Йўлни беркитганга гуноҳ ёзилади-ми?
❓ Қўшним ҳамма фойдаланадиган йўлни тўсиб, ўзининг уйи ҳудудига қўшиб олди. Атрофида 5-6 оила яшаймиз, ўтишимизга йўл йўқ. Бошқа бир қўшни ўз уйининг деворини йиқитиб, йўл очишга мажбур бўлди. Айтингчи, динимизда йўлни беркитганга гуноҳ ёзилади-ми?
❗️ Ибн Умардан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ноҳақ бирон ерни олиб олса, қиёмат куни етти қават ер остида қолдирилади” (Имом Бухорий ривояти).
Динимизда қўни-қўшниларга озор бермаслик, уларни беҳурмат қилмаслик нақадар зарур иш экани таъкидланади. Қўни-қўшниларга ёмон муносабатда бўлиш, уларга озор бериш ўқилган нафл намозлар, тутилган нафл рўзаларни ҳам ювиб кетиб, уларни фойдасиз ҳолга келтириб қўяди. Аксинча, қўшнилари билан тинч-тотув яшаган, уларга озор бермаган одам катта бахт-саодатга эришади ва аҳли жаннатдан бўлади.
Қўшниларнинг йўлини тўсиш ҳам уларга озор бериш ҳисобланади. Бундай ишлардан тийилиш, тавба қилиш, қўшнилардан узр сўраш лозимдир.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Динда_саволим_бор: Динимизда қарзни қайтармаганга ва қарздан воз кечганга қандай қаралади?
❓ Мен деҳқончилик билан шуғулланаман. Бундан 7-8 йил аввал деҳқончилигимдан олган йиллик даромадимни бир одамга қарз бергандим. Ҳалигача шу пулимни қайтиб ололмаяпман. Ҳар сўраганимда “ана бераман, мана бераман”, деб алдаб келади. Динимизда қарзни қайтармаганга ва қарздан воз кечганга қандай қаралади?
❗️ Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ﴾
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси, 29-оят).
Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзни инкор қилиш каби ишлар киради. Бир-бирининг молини ботил йўл билан ейиш одати бор жамиятлар ўзини ўзи ҳалокатга олиб борганини ва бораётганини ҳамма кўриб-билиб турибди. Шу билан бирга, қарздан тонаётган тараф билиб қўйсинки, охиратдаги ашаддий азобларнинг устига бошқа нарсалар ҳам мавжуд.
Муовиянинг мавлоси Қосимдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким адо қилиш нияти билан қарз олса, уни адо қилишга қатъиятли бўлиб туриб, қарзни адо қилмасидан олдин ўлса, албатта, Аллоҳ таоло унинг талабгорини Ўз ҳузуридаги истаган нарса билан рози қилишга қодирдир. Вафот этганни ҳам мағфират қилади. Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олса ва ўша ҳолида, қарзини адо қилмай ўлиб қолса, унга “Сен фалончининг ҳақини сендан тўлиқ олиб бермаслигимизни гумон қилганмидинг?” дейилади. Унинг яхшиликларидан олиниб, қарз эгасининг яхшиликларига зиёда ўлароқ қўшилади. Агар унинг яхшиликлари бўлмаса, қарз эгасининг ёмонликларидан олинади ва қарздорнинг ёмонликларига қўшилади” (Имом Байҳақий ривояти).
Нияти бузуқнинг ҳоли шу бўлса, қарздан тониб ўтиб кетганнинг ҳоли қандай бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.
Ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзни узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунча, Аллоҳ таоло кечмайди.
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилган:
﴿وَإِن كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ وَأَن تَصَدَّقُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ﴾
“Агар ночор бўлса, бойигунича кутишдир. Садақа қилмоғингиз, агар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир” (Бақара сураси, 280-оят).
Агар қарздор ночор бўлса, Аллоҳ таоло қарз берувчини сабр қилишга, қарздорни қийин-қистовга олмасликка, у ўзини ўнглаб олгунича кутиб туришга чақиради. Агар қайтаришнинг асло иложи бўлмаса, қарздорнинг камбағаллиги кундан-кунга ошиб кетаётган бўлса, берилган қарздан кечиб юбориш афзал экан. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам кўплаб иршод (кўрсатма)лар бор. Қарзнинг муддатини узайтириш олий фазилат бўлса, уни кечиб юбориш ундан ҳам каттароқ фазлдир.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Muslim.uz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор: Иш топишда ўртакашлик қиладиганларнинг иши жоизми?
❓ Ҳозирда ўртакашлик қиладиганлар кўпайган, яъни бир иш берувчи билан шартнома тузади, унга ишловчи одамларни топиб бериб, эвазига пул олади. Ишловчи одамларга эса кам маош беради. Бундай ишлар шариатимизда мумкин-ми?
❗️ Шуни айтиш лозимки, одамларга иш топиб бериб, шу орқали тирикчилик қилиш – жоиз. Бунинг шарти топилган иш – шариат томонидан ҳаром ёки шубҳали, деб ҳукм қилинмаган покиза иш бўлиши керак. Яна бажариладиган ишнинг ва тўланадиган ҳақнинг тафсилотлари низога ўрин қолдирмайдиган даражада аниқ бўлиши шарт. Иш берувчи томон билан шартномани тузган одам, кўрсатилган хизмат учун бериладиган ҳақни олиши ва ишчилар орасида тақсимлаши жоиз. Келишувдан ортиқча тўланган пулларнинг учдан бир қисмини ўзига олиб қолиб, қолган қисмини ишчиларга бергани тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВMuslim.uz

#Динда_саволим_бор: Майитни қабрга қўйгандан кейин, қўлга тупроқ олиб сочиш шариатда борми?
❓ Бизда майитни қабрга қўйгандан кейин ёшми-қарими, ҳамма одамлар қўлига тупроқ олади-да қабр атрофида 3 марта айланиб, майит устидан тупроқ сочишади. Ўзимча бу ишлар инсон тупроқдан яратилган, яна тупроққа қайтади, деган маънода қилинса керак, деб ўйлардим. Аммо шариатда бу борми-йўқми, билмас эканман, шунга аниқлик киритиб берсангиз...
❗️ Маййит қабрининг бош томонидан уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга намоз ўқидилар. Сўнгра қабрига келиб, боши томонидан уч сиқим тупроқ ташладилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Аввалгисида (минҳаа халақнаакум), яъни “Биз сизларни ундан яратдик”, иккинчисида (ва фийҳаа нуъийдукум) - “Унга қайтарурмиз”, учинчисида эса (ва минҳаа нухрижукум тааратан ухро) - “Ва сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”, дейди. Бу “Тоҳа” сурасининг 55-оятидаги жумлалар бўлиб, оятнинг тўлиғи қуйидагича:
﴿مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى﴾
“Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”. Валлоҳу аълам!

#Динда_саволим_бор: Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?
❓ Менга, фарзандимга ноҳақ туҳмат қилишди. Туҳмат ҳақида динимизда нима дейилган? Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?
❗️ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир одамни айблаб, унда йўқ нарсани айтган бўлса, Аллоҳ таоло уни айтган нарсасидан халос бўлгунча жаҳаннам оловида куйдириб туради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).
Бошқа бир ривоятда эса “Қандоқ қилиб ҳам халос бўлар эди”, дейилган.
Туҳматни гуноҳи улкандир. Сиз Аллоҳ ва виждонингиз олдида тўғри бўлсангиз, ҳеч хавотирланманг. Ўша туҳмат қилганлар сиз рози бўлмагунингизча бу ҳақдан қутула олишмайди. Шунинг учун, сиз Аллоҳни ҳузуридаги ажрлардан умидворликда давомли бўлинг. Валлоҳу аълам!

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar#Динда_саволим_бор: Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?
❓ Менга, фарзандимга ноҳақ туҳмат қилишди. Туҳмат ҳақида динимизда нима дейилган? Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?
❗️ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир одамни айблаб, унда йўқ нарсани айтган бўлса, Аллоҳ таоло уни айтган нарсасидан халос бўлгунча жаҳаннам оловида куйдириб туради”, дедилар
Туҳматни гуноҳи улкандир. Сиз Аллоҳ ва виждонингиз олдида тўғри бўлсангиз, ҳеч хавотирланманг. Ўша туҳмат қилганлар сиз рози бўлмагунингизча бу ҳақдан қутула олишмайди. Шунинг учун, сиз Аллоҳни ҳузуридаги ажрлардан умидворликда давомли бўлинг. Валлоҳу аълам!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
❓ Менга, фарзандимга ноҳақ туҳмат қилишди. Туҳмат ҳақида динимизда нима дейилган? Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?
❗️ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир одамни айблаб, унда йўқ нарсани айтган бўлса, Аллоҳ таоло уни айтган нарсасидан халос бўлгунча жаҳаннам оловида куйдириб туради”, дедилар
(Имом Табароний ривояти).
Бошқа бир ривоятда эса “Қандоқ қилиб ҳам халос бўлар эди”, дейилган.Туҳматни гуноҳи улкандир. Сиз Аллоҳ ва виждонингиз олдида тўғри бўлсангиз, ҳеч хавотирланманг. Ўша туҳмат қилганлар сиз рози бўлмагунингизча бу ҳақдан қутула олишмайди. Шунинг учун, сиз Аллоҳни ҳузуридаги ажрлардан умидворликда давомли бўлинг. Валлоҳу аълам!
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВMuslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор: Тўйдан бир кун олдинги хатм маросими
❓ Кўпчилик тўйдан бир кун олдин хатм маросимини ўтказишади, унда қўй сўйилиб, қариндошлар, маҳалла-кўйга ош дамланади. Баъзиларнинг бунга қурби етмайди, бунга ҳам сарф-харажат қилинади. Хатм қилиш деганда нима тушунилади ва бу маросим шариатимизда бор-ми?
❗️ Шариатимизда тўйдан бир кун олдин хатм қилсин, дейилмаган. Бу одат кейин пайдо бўлган. Қуръонни хатм қилишда қўй сўйиш шарт қилинмаган. Мусулмон одам фақат тўйдан олдин эмас, доим Қуръонни ўқиб, хатм қилишга одатланиши керак. Албатта, тўй каби муборак ишда Қуръон ўқилиши, хатм қилинишида яхшилик ва баракотлар бор.

#Динда_саволим_бор: Дуонинг бирор ҳарфини нотўғри талаффуз қилиб ўқисак, намоз бузилган бўлади-ми?
❓ Намоздаги дуоларнинг битта сўзини ёки бирор ҳарфини нотўғри ўқиса ёки талаффуз қилса ҳам маъноси ўзгариб кетади, дейишади. Агар шундай хатолар билан намоз ўқисак, намоз бузилган бўлади-ми? Қабул бўлмайди-ми? Кўнглимизда шундай шубҳа бўлса, нима қилиш керак? Бировлар саҳв саждасини ўқиш керак дейди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
❗️ Мусулмон шахс ҳаётининг барча соҳаларида доимий равишда баркамолликка эришиш ҳаракатида бўлади. Шунингдек, намоз каби амалларда ҳам кечасидан бугуни яхши бўлишига уринади. Сиз айтган ҳолатларда ҳам намознинг қироати, дуолари ва амалларини тўлиқ қилишга интилади.
Демак, имкон борича тўғри ўқишга ҳаракат қилиши лозим бўлади. Аммо бир ҳарфини қолдирса, намози дуруст бўлмайди, дейилгани қироат ҳақидадир, дуолар борасида бунчалик эмас. Нима бўлганда ҳам, хатоларни тўғрилашга ва хатосиз ўқишга интилиш даркор. Ибодатни албатта, меники қабул бўлади, деган ишонч билан қилиш керак. Саҳв саждаси шарт бўлмайди.

#Динда_саволим_бор: Ичкиликка ружу қўйган отага фарзанд танбеҳ бериши мумкинми?
❓ Ота ичкиликка ружу қўйган, шариатимизни ҳурмат қилмайдиган бўлса, фарзандлар танбеҳ бериши мумкин-ми?
❗️ Отага фарзандлар ҳеч қандай ҳолатда ҳам танбеҳ бериши, унга қаттиқ тегиши мутлақо мумкин эмас. Ҳаттоки, насиҳат қилиш борасида ҳам фарзанд қилмасин, балки отага гапи ўтадиган бошқа катта кишилар қилиши керак дейилган. Фарзандларнинг бу борадаги вазифалари ўзларининг гўзал ахлоқлари, чиройли одоблари ҳамда динимиз кўрсатмаларига амал қилишлари билан уларга муомала қилишларидир. Энг муҳими, ота-оналар ҳақларида намозлардан кейин тинимсиз дуо қилишлари жоиз.
@muslimuzportal | @diniysavollar

Muslim.uz@muslimuzportal | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор: Нопок жойларга кирилган кийим билан намоз ўқиш мумкинми?
❓ Уйда намоз ўқишдан аввал таҳорат олиб, кийимларни тозасига алмаштириб ўқиймиз. Жума намозини ўқиш учун масжидларга чиқишдан олдин ҳам шундай қиламиз. Лекин баъзилар масжидга ишдан чиқиб ёки узоқ йўлдан келиб ўқиб кетаверишади. Уларнинг уст-бошини алмаштиришларига имкон бўлмайди. Шу кийимида тоза бўлмаган жойларга кирган бўлиши ҳам мумкин. Мана шундай ҳолатда намоз ўқишлари жоиз-ми?
❗️Бадан, либос ва намоз жойининг пок бўлиши барча мазҳаб уламолари наздида шарт ҳисобланади. Қуръони каримда:
﴿وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ﴾
“...ва либосингни покла” (Муддассир сураси, 4-оят) деб буюрилган.
Демак, тоза ва нажосатдан пок либосда намоз ўқиш шарт. Борди-ю, бадани ёки либосида нажосат бўлса, уни кетказиш имкони бўлса, у билан ўқилган намоз дуруст бўлмайди. Аммо бизнинг мазҳабимизда нажосатни кетказиш имкони мавжуд бўлмаса, у билан намоз ўқийверади ва кейин ўша намозни қайтариб ўқимайди. Саволда сўралганидек, аниқ нажосат ва нопок бўлмаган либосда намоз ўқилаверади.
Гумон билан масалага ҳукм қилинмайди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: “Агар бирингиз намозда шак қилса, тўғрисини қасд қилсин”, деганлар.

#Динда_саволим_бор: "Таомнинг аввалидан олиб қўйиш" деган гап ҳақида
❓Овқат пишгандан кейин бошини уйнинг каттасига олиб қўйиш керак, деган гап бор. Шундай қилиш шарт-ми?
❗️ Таомланишни ҳам ўзига яраша одоблари ва қоидалари бор. Шулардан бири дастурхон устида ёши катталар бўлса, улар таомни бошлагунича қўл узатмасликдир.
Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган ва ёши улуғларимизни ҳурматини билмаган биздан эмас”, деганлар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).
Демак, ёши катталарнинг ҳақлари бор. Унга риоя қилиш энг буюк ахлоқ ва суннат ҳамдир.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
❓Овқат пишгандан кейин бошини уйнинг каттасига олиб қўйиш керак, деган гап бор. Шундай қилиш шарт-ми?
❗️ Таомланишни ҳам ўзига яраша одоблари ва қоидалари бор. Шулардан бири дастурхон устида ёши катталар бўлса, улар таомни бошлагунича қўл узатмасликдир.
Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган ва ёши улуғларимизни ҳурматини билмаган биздан эмас”, деганлар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).
Демак, ёши катталарнинг ҳақлари бор. Унга риоя қилиш энг буюк ахлоқ ва суннат ҳамдир.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Muslim.uz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор: Қуёш қайси томонга ботса, шу томон қиблага тўғри келадими?
❓ Қуёш қайси томонга ботса, шу томон қиблага тўғри келади, деб эшитганман. Бу гап қанчалик тўғри ё нотўғрилигини билмайман. Ўзи қибла қандай аниқланади?
❗️Бизнинг диёрларда одатда қибла қуёш ботиш тарафда бўлади. Географик жойлашувимиз шуни тақозо қилади. Ўзбекистонга нисбатан қибла жануби-ғарб томондадир. Қуръони карим ҳукми билан Каъба тарафга юзланиб ўқишга амр бўлди. Масжидул Ҳаромдаги кишилар Каъбанинг ўзига, бошқа жойдагилар эса Каъба бор тарафга юзланиб намоз ўқийдилар. Шунинг учун тўрт томондан Каъба жойлашган томонга қараб ўқилса, намоз адо бўлади. Агар меҳроб Каъба томондан 45 градусгача ўнг ё чап томонга бурилган бўлса, билатуриб ўша томонга қараб намоз ўқиш жоиз. Агар 45 градус ёки ундан ошиб кетса, Каъба томонига юзланмагани учун намоз жоиз бўлмайди. Бизнинг мазҳабимизда қибла томонга қараб ўқиш фарз, айнан Каъбага қараш шарт эмас. Баъзилар кеч кузда қуёш ботишини ҳисобини ҳам қилишган.

#Динда_саволим_бор: Мен аввал ўқимаган намозларим қазосини қандай ўқишим керак?
❓Ёшим 60 га яқинлашяпти. Намоз ўқий бошлаганимга 20 йиллар бўлди. Мен аввал ўқимаган намозларим қазосини қандай ўқишим керак? Ҳозирги намозларга қўшиб ўқийманми ёки фақат фарзини ўқисам етадими?
❗️ Намознинг фақат фарзлари ва Витр вожиб намози қазо қилинади. Суннат намозлар қазо қилинмайди. Қазо ўқимоқчи бўлган инсон ҳар бир кундалик фарз намозидан олдин ўша намознинг қазосидан ҳам ўқиб борса, ҳар куни бир кунлик қазо бажарган бўлади. Ёки куннинг ё кечанинг маълум бир вақтини ажратиб олиб, бир йўла тартиб билан: Бомдод, Пешин, Аср, Шом, сўнгра Хуфтон ва Витрни қазо қилса ҳам бўлади. Бунда агар иккитадан қазо намоз ўқиса, икки кунлик қазо намози соқит бўлади. Мана шу зайлда, ойлар, йиллар давомида бир неча йиллик қолдирилган намозларни қазо қилиш мумкин.
Сизга ўхшаб ўн йил, ундан ортиқ ёки кам муддатдаги кўплаб намозларни тарк қилган кишилар ушбу тартибга амал қилишлари керак.
Ҳар намознинг вақтида бир-иккита қазони ўқиб борсангиз ҳам бўлади. Бунда ўзингизга осон бўлиши учун, ҳар намозда уни “охирги ёки биринчи қолдирилган намоз” деб қасд қиласиз. Масалан, “биринчи қолдирган Бомдодим” ёки “охирги қолдирган Бомдодим”, деб ният қиласиз. Аср ва Шом намозлари орасида қазо намоз ўқиш жоиз.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Динда_саволим_бор: Таҳорат устига таҳорат олса, 10 та савоб ёзиладими?
❓ Таҳорат устига таҳорат олса, 10 та савоб ёзиладими?
❗️ Таҳорати йўқ киши намоз ўқишдан олдин таҳорат олиши фарз. Агар таҳорати бўлса, таҳоратини янгилаши мустаҳабдир.
Абу Ғутайф ал-Ҳузалий ривоят қилади: “Мен Абдуллоҳ ибн Умарнинг олдида эдим. Пешинга азон айтилганда, таҳорат қилиб намоз ўқиди. Асрга азон айтилганда ҳам таҳорат қилди. Мен ундан бунинг сабабини сўраганимда, у: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта ҳасана (савоб, яхшилик) ёзади”, деганлар”, деб жавоб берди” (Абу Довуд ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади заиф).
Кимнинг таҳорати бўла туриб, яна таҳорат қилса, Аллоҳ таоло унга ўнта яхшилик ёзади. Буни уламолар турлича талқин қилишган. Баъзилар: “Унга ўн марта таҳорат қилганлик савоби ёзилади”, деса, бошқалар бу ишни қилганларга ўнта савоб ёзилишини айтишган. Нима бўлганда ҳам, таҳорат устига таҳорат қилиш билан банда мақоми кўтарилиши ва ажр-савоби кўпайиши шубҳасиз.

Муҳаммад Айюб домла ҲомидовMuslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор:
❓Овқатланишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтиш эсдан чиқиб қолса нима қилиш керак?
❗️ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу” десин”, дедилар” (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).
Шарҳ: Баъзан таом тановул қилиш пайтида инсон шошилиб, “Бисмиллаҳ”ни айтиш эсидан чиқиб қолади. Бироз еганидан кейин “Бисмиллаҳ”ни айтмагани эсига тушиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларига биноан, ана шундай вақтда “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу”демоғи лозим. Бу жумланинг маъноси “аввалида ҳам, охирида ҳам Бисмиллаҳ” дегани бўлиб, таомнинг баракасини қайтаради ва унга шайтон шерик бўлишини қирқади (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов
Muslim.uz