Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#олтин_сўз
2. Ҳазрат Анас розийаллоҳу анҳудан:
“Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бир товоқни вақтинча ишлатиб туриш учун олдилар. Товоққа зарар етди.
У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам товоқ бадалини эгаларига тўладилар”. (Имом Термизий ривояти)

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз
3. Ҳазрат Абу Зарр розийаллоҳу анҳудан: “Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўралди:
– Қандай қулни озод этмоқ фазилатли ва савоблироқдир?
Жавобан марҳамат этдилар:
– Энг қадри баланди ва эгалари наздида энг аҳамиятлиси, энг яхши кўргани, энг қимматлиси” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Изоҳ: Қилинган эҳсонлар, садақалар нафс ёқтириб, хуш кўрадигани, афзали бўлиши фазилат ва мақбулият ўлчови сифатида кўрсатилмоқда. Шу тариқа нафс ёқтирмаган, қадрсиз нарсалар садақа қилинишининг олди олинмоқда.

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз
4. Фотима бинти Қайс розийаллоҳу анҳодан: “Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадим:
– Муовия билан Абу Жаҳм менга уйланмоқчи (қайси бири
афзал?) – дедим.
Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат этдилар:
– Абу Жаҳм калтагини елкасидан қўймайди, (у хотинини уради, азоблайди). Муовиянинг эса (оила тебратадиган) бир даромади йўқ. Сен Усома ибн Зайдга турмушга чиқ” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имои Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

5. Самура розияллоҳу анҳудан: Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат этдилар: “Олган қўл олган нарсасига, қайтаргунича жавобгар
(масъул)дир”.
(Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти)

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

6. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни
саҳобаларидан сўрадилар:
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз?
– Ҳа, – дейишди саҳобалар.
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз?
– Ҳа…
–Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз?
– Ҳа…
Ҳазрати Пайғамбаримиз марҳамат қилдилар:
– Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир” (Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган).

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

7. Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан:
“Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд куни устма-­уст кийилган икки зирҳдан фойда топдилар” (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Изоҳ:
Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни инсонлар ёмонлигидан ҳимоя қилиш хабарини берган бўлса-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жангда ҳимоя тадбирларини қўллаб, умматига бу соҳада ҳам раҳбар ва ўрнак бўлдилар.

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

8. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан: Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Хола она мақомидадир” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

9. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Миҳвал ибн Рошиддан, у Муслим Биттиндан, у Саид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббос
(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат этдилар: “Аллоҳ таоло наздида Зулҳижжа
ойининг илк ўн кунидан хайрли кун йўқ. Бу кунларда Аллоҳни кўп зикр қилингиз” (Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган).

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

10. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Али ибн Ақмардан, у Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Абу Жуҳайфа
розияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Мен суяниб (ёнбошлаб) овқат емайман, балки қул егани каби ейман ва қул ичгани каби
ичаман. Ажалим етиб, вафот этгунимга қадар Раббимга ибодат қиламан” (Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган).

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

11. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ҳар пайғамбарга фақат инсонлар ишона оладиган нарсалар жинсидан мўъжизалар берилди. Менга берилган мўъжиза эса Қуръондир. Менга Аллоҳ уни ваҳий этди. Шу сабабли Қиёмат куни бошқа пайғамбарлардан кўра эргашувчилари энг кўп пайғамбар бўлишимга умид қиламан” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

12. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Қул хайрли ишлар қилаётганида хасталаниб қолса, Аллоҳ таборака ва таоло фаришталарига: “Қулимга соғлигида қиладиган амалларининг савобини ёзинг”, дейди».
Бир ривоятда бунга қуйидаги лафз қўшилган: “Йўлиққан касаллигининг савоби билан бирга ёзинг”.
(Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган)

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

13. Жумай ибн Умайр Таймийдан:
“Ҳазрат Ойша розияллоҳу анҳодан:
– Қайси аёл Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ севимли эди? – дея сўралди.
– (Қизи) Фотима, – дедилар.
– Эркаклардан­чи? – дейилди.
– Фотиманинг эри (Али).
Зеро, билишимча, у кўп рўза тутар, кўп намоз ўқирди”.
(Термизий ривояти)

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

14. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан: Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат этдилар:
“Кишининг амакиси отаси ўрнидадир”. (Термизий ривояти)


Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#олтин_сўз

15. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоби бўлган бизларга ҳар қачон ҳадис изоҳи қийин келса, дарҳол ҳазрат Ойша розияллоҳу анҳодан сўрардик. У эса бизга бу хусусда аниқ бир маълумот берарди”. ( Имом Термизий ривояти)


Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram