Muslim.uz
91.9K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ДИНИЙ ИДОРА ТЕЛЕГРАМДА ТЕЗКОР ОНЛАЙН САВОЛ-ЖАВОБНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ
#эълон #диққат #саволлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан илк маротаба онлайн савол-жавоб йўлга қўйилди.

Энди сиз ўзингизни қизиқтирган диний мазмундаги ҳар қандай саволни savollar.muslim.uz сайтининг телеграм мессенжеридаги @SavollarMuslimUzBot ботига юбориб, қисқа муддат ичида уламоларимиз томонидан ишончли ва аниқ жавоб олишингиз мумкин.

Ҳурматли мухлислар! Бизни кузатишда давом этинг. Ҳали олдинда, Сиз учун яна-да фойдали ва қизиқарли мега лойиҳалар тайёрлаб қўйганмиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
#Эслатма #Диққат

Аввал ҳабар берганимиздек пойтахтимизнинг марказий масжиди бўлган “Ҳазрати Имом” жомеида Қуръони каримнинг хатмонаси “Намозгоҳ” майдонида, очиқ ҳавода ўқилиши бошланиб кетди.

Бизнзни ижтимоий тармоқларда кузтишда давом этинг
Онлайн эфирлар 2 та камерада узатилябди ўзингизга маъқул бўлган эфирда кузтиб боринг

Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/videos/1832719630379227/

Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/videos/1832708243713699/

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ассалому алайка, ё Ҳабибуллоҳ!
#Диққат_танлов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Робиул аввал ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб ёзилган ва UZ доменида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) ижодий ишларнинг энг яхшисига мукофот берадилар. 

Танлов шарти:

Ишончли маълумотлар асосида ёзилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг суннат ва кўрсатмаларига амал қилишга шижоатлантирадиган, ҳабибимизнинг ҳаётини синчиклаб ўрганишга чақирадиган, энг асосийси, Расулуллоҳга ҳақиқий уммат бўлишга етаклайдиган шеър, мақола, у зотга аталган мактуб, мавзуга оид илмий мақола ёки илмий асар ва таржималар каби йўналишлардаги UZ домени ичида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) энг зўр ижодий ишлар танлаб олинади.

Робиул аввал ойининг сўнгида ғолиблар аниқланиб, уларни Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари тақдирлайдилар.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
​​#Диққат!!!

Умра зиёратидан онлайнни бизда кузатиб боринг

Бугун, 16 февраль санаси эрта тонгдан ўзбекистонлик бир гуруҳ умра зиёратига отланган ватандошларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига кузатилди. Уларнинг орасида Muslim.uz вакиллари ҳам бор. Вакилларимиздан муқаддас шаҳарлардан онлайн репортажлар кутиб қоламиз.

Бизни кузатишда давом этинг!

@muslimuzportal | Muslim.uz
#ДИҚҚАТ_МУСОБАҚА_СИРДАРЁДА

Эртага, 25 февраль куни Сирдарё вилоятида Қуръон мусобақасининг 2-босқичи бўлиб ўтади.

Гулистон шаҳридаги «Осиё» тантаналар кошонасига барча Қуръон мухлисларини чорлаймиз.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги босқичи соат 09:00 да ва аёллар ўртасида соат 14:00 да бошланади.

Қуръон зиёфатига марҳабо, азиз юртдошлар!

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ!

🕌 Ҳадис илми мактаби коронавирус пандемияси шароитида диний-маърифий таълим муассасаси талабаларининг таътил кунлари давомида онлайн масофавий дарслардан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда фанлар бўйича мавжуд билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Араб тили фани бўйича танлов эълон қилади.

❗️Танлов диний-маърифий таълим муассасаси талабалари ўртасида жорий йилнинг 13-29 апрел кунлари 3 босқичда ўтказилади.

🔸Танлов шартлари тўғрисида тўлиқ маълумотни телеграмдаги @HIM_tanlov каналдан ёки @HIM_tanlovbot бот тармоғи орқали олишингиз мумкин.

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ДИҚҚАТ! «ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020» Энг яхши масжид ва имом-хатибга овоз беринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакилликлари томонидан 2020 йилда фаол хизмат қилган, ўз йўналишларида намунали фаолият кўрсатаётган имом-хатибларни эътироф этиш, масжидларни ҳар жиҳатдан обод этишда фаол хизмат қилаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида интернет фойдаланувчилари ўртасида илк бор кенг қамровли сўров ўтказилмоқда.

Сўровнома қуйидаги икки йўналишдан иборат:

🔸 Йилнинг ЭНГ ОБОД масжиди;

🔸 Ҳар тарафлама фаол ва намунали фаолият кўрсатган ЙИЛ ИМОМИ.

Бу йили энг фаолларни айнан сиз аниқлайсиз. Сайтимизнинг Telegram тармоғидаги канали (@muslimuzportal) ва Диний идоранинг жойлардаги вакилликлари каналларида ўтказилаётган сўровларда иштирок этинг ва муносиб номзодларга овоз беринг.

Сўровнома ботига кириш учун ушбу ҳаволага киринг:
➡️@tanlov_muslimuz_bot

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
@muslimuzportal
#Қуёш_тутилиши #Диққат

🗓 Бугун 4 декабрда ер сайёрасида Қуёш тутилиши кузатилади.

🌑 Декабрь ойида Қуёш тутилиши “Қора Қуёш” деб аталади, чунки ой диски Қуёшни тўлиқ қоплайди.

🌗 Қуёш тутилиши 4 декабрь куни Ўзбекистон вақти билан 12:34 да бошланади. У 1 дақиқа 54 сония давом этади. 

⚡️ Фиқҳ китобларида, Қуёш тутилганда Кусуф намози ўқилиши айтилган.

🔻Кусуф намози қандай ўқилади?

Батафсил: 👉 https://oliymahad.uz/23455

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM