Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ҚУЁН ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

840-CАВОЛ: Қуён гўштини ейиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуён динимизда гўшти ҳалол қилинган ҳайвонлар сирасига киради. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни танаввул қилганлари манбаларда келтирилган.
عن أنس بن مالك ـ رضى الله عنه ـ قَال: أَنْفَجْنَا ـ أي أَثَرْنا وَنَفَّرْنَا ـ أرنبًا بمرِّ الظهران فسعى القوم عليها فلغبوا ـ تعبوا وعجزوا ـ فأدركْتها فأخذْتها وأتيت بها أبا طلحة، فذبحها وبعث إلى النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ بِوَرِكِهَا وفخْذها فَقَبِلَهُ. (رواه الإمام البخاري).
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Биз бир қуённинг изига тушдик. Одамлар тута олмасдан, чарчашиб, кетиб қолишди. Мен пойлаб ўтириб, уни тутиб олиб, отам Абу Талҳанинг олдига олиб келдим. Отам уни сўйиб, бир сонини Пайғамбар алайҳиссаломга мендан бериб юбордилар. У зот уни қабул қилиб олдилар", — деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).
Шунинг учун ҳам Имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад раҳимаҳумулоҳлар каби Аҳли сунна мазҳаббошиларининг барчалари қуён гўштини ейишни ҳалол, дейишган. Шунингдек, фиқҳий манбаларимиздан "Мухтасар ал-Виқоя” китобида:
وَ حَلَّ الْأَرْنَبُ مَعَ الذَّكَاةِ
“Қуён “бисмиллоҳ” айтиб сўйиш билан ҳалол бўлади”, дейилган.
Лекин шунга қарамай кейинги пайтларда Аҳли сунна уламолари деярли иттифоқ қилишган ушбу масала ҳақида кўплаб саволлар туғиляпти. Ҳақиқатан ҳам тўрт мазҳаббоши имомлардан бошқа айрим уламолар қуён гўштини макруҳ дейишган ва улар ўз сўзларига қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:
عن خزيمة بن جزء ـ رضي الله عنه ـ قال: قلت: يا رسول الله ما تقول في الأرنب؟ قال ـ صلى الله عليه وسلم ـ لا آكله ولا أُحَرِّمه” قال: فقلت: ولم يا رسول الله؟ قال ” إني أحسب أنها تَدْمِى” أي تَحيض
Хузайма ибн Жаз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен, ё Расулаллоҳ, қуён борасида нима дейсиз?" дедим. Шунда У Зот: "Мен емайман ҳам ҳаром қилмайман ҳам", дедилар. Шунда мен: "Нима учун, ё Расулаллоҳ?" дедим. У Зот: "Уни қон кўради, деб ҳисоблайман", дедилар. Яъни, ҳайз кўради".
Бу ҳадисга бир неча томондан жавоб бериш мумкин. Биринчидан, ушбу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом фақат ўзлари истеъмол қила олмасликларини баён қилмоқдалар ва уни умматларига тақиқламаяптилар. Иккинчидан, бу ерда емайман, деган бўлсалар, бошқа ўринда уларни ҳадя қилиб берилган пиширилган қуён гўштини қабул қилганликлари келтирилади. Яна бир ҳадисда эса ейишга буюрганлари келган:
عن محمد بن صفوان أنه صاد أرنبين فذبحهما بمَرْوَتَيْن ـ حَجَرَيْن لهما حدٌّ ـ وأتي النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ فأمره بأكْلهما. (رواه أحمد والنسائي)
Муҳаммад ибн Сафвон разияллоҳу анҳу иккита қуённи овлаб, ўткир тиғли тош билан сўйдилар ва Пайғамбар алайҳиссаломга келтирдилар. Ва у Зот ейишга буюрдилар. (Имом Аҳмад ва Насоийлар ривоятлари).
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, қуён Аллоҳ таоло биз бандаларга ҳалол қилган кўплаб ҳайвонлар қаторига кирар экан. Бу борадаги маълумотларни тўлиқ ва атрофлича ўрганмасдан туриб, ҳукм бериш, Аллоҳ ва Расули номидан илмсиз гапиришга кириб қолади. Қолаверса, ҳалолни ҳаром дейиш ёки ҳаромни ҳалол дейиш нақадар оғир гуноҳ эканлиги ҳар биримизга аён. Шунинг учун ҳам шариат ҳукмларини баён қилишда доимо эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🌙 VAQF fondining vodiy bo'ylab xayriya tadbirlari

🔸VAQF fondi Andijon va Namangan viloyatida xayriya tadbirlari o'tkazishni boshladi
➡️БАТАФСИЛ

🔸VAQF fondi Jalaquduqdagi masjid tamirlanishiga hissa qo'shdi
➡️БАТАФСИЛ

🔸Yahyo domla Abdurahmonov ikki oilaga nogironlik aravachasi xayriya qildi
➡️БАТАФСИЛ

🔸VAQF fondi rahbariyatining Andijon viloyatidagi so'ngi tashrifi "Imom Muslim" masjidi bo'ldi
➡️БАТАФСИЛ

🔸VAQF fondi rahbari Namanganga tashrifni yangi qurilayotgan masjiddan boshladi
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ustoz Yahyo domla Ubaydulloh o'g'li Uychidagi ulamo maqbarasini ziyorat qildi
➡️БАТАФСИЛ

🔸VAQF fondi rahbari "Hidoya" madrasasiga 20 000 000 so'm xayriya qildi
➡️БАТАФСИЛ

🔸Namanganda yana bir masjid qurilishiga hissa qo'shildi
➡️БАТАФСИЛ

🔸VAQF fondi Xorazm viloyati filiali tomonidan bugun, 2 - dekabr sanasida "3-dekabr – xalqaro nogironlar kuni" munosabati bilan xayriya tadbiri o'tkazildi.
➡️БАТАФСИЛ

🔸Namanganlik 63 yoshli onaxonga nogironlik aravachasi xayriya qilindi
➡️БАТАФСИЛ

@vaqfuz
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:15 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 3 декабр куни
кечки соат 20:15 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни эфир вақтида
📞97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
#Тақдирлаш #Хатм #Қорилар

Хушхабар: 2 та қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

Сирожиддин қори 7 соат мобайнида, Азимжон қори эса 17 соат ичида 30 пора Қуръони каримни ёддан ўқиб хатм қилди…

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/26165

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан...

Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу Кумайлга: “Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм – ҳоким, мол – маҳкумдир. Мол нафақа қилиш билан камайса, илм зиёда бўлади”, – деганлар.

манба:
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Биродарингиздан хабар олганингизда жавобига ҳам тайёр туринг!
📀Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_ҳазратлари
#муфтий
➡️ "Ҳазрати имом" жоме масжидидаги (19.11.2021) суҳбатдан лавҳа

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Қуёш_тутилиши #Диққат

🗓 Бугун 4 декабрда ер сайёрасида Қуёш тутилиши кузатилади.

🌑 Декабрь ойида Қуёш тутилиши “Қора Қуёш” деб аталади, чунки ой диски Қуёшни тўлиқ қоплайди.

🌗 Қуёш тутилиши 4 декабрь куни Ўзбекистон вақти билан 12:34 да бошланади. У 1 дақиқа 54 сония давом этади. 

⚡️ Фиқҳ китобларида, Қуёш тутилганда Кусуф намози ўқилиши айтилган.

🔻Кусуф намози қандай ўқилади?

Батафсил: 👉 https://oliymahad.uz/23455

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
ИМОМ "РОББАНАА ЛАКАЛ ҲАМД"НИ АЙТАДИМИ?
#намоз

838-CАВОЛ: Имомга ўтган одам “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”дан кейин ўзи ҳам “Роббанаа лакал ҳамд” дейдими ёки фақат эргашганлар айтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат намозида имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтади. “Роббанаа лакал ҳамд”ни эргашганлар айтади. Буни имом айтмайди. Бу икки калима имом ва эргашганлар ўртасида тақсим қилинган. Биринчиси имомга, кейингиси эргашганларга тегишли бўлади. Ёлғиз намоз ўқийдиган киши иккисини ҳам айтади.

“Фатавои ҳиндия” китобида қуйидагилар келади:

إِنْ كَانَ إمَامًا يَقُولُ: سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ بِالْإِجْمَاعِ، وَإِنْ كَانَ مُقْتَدِيًا يَأْتِي بِالتَّحْمِيدِ وَلَايَأْتِي بِالتَّسْمِيعِ بِلَا خِلَافٍ، وَإِنْ كَانَ مُنْفَرِدًا الْأَصَحُّ أَنَّهُ يَأْتِي بِهِمَا، كَذَا فِي الْمُحِيطِ.

Имом бўлган инсон “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтади. Муқтадий-эргашувчи “Роббанаа лакал ҳамд”ни айтади, лекин “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтмайди ва бунда ихтилоф йўқ. Инсон ўзи намоз ўқиётган бўлса, иккисини ҳам айтади. "Муҳийт" да ҳам шундай келган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
АСР НАМОЗИГА 30 ДАҚИҚА ҚОЛГАН БЎЛСА ПЕШИН ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бошқа бир намоз вақти кираётган бўлса фақат фарз намози ўқиладими? Дейлик, аср намози киришига қирқ дақиқа ёки ярим соат вақт қолган бўлса фақат фарз ўқиладими? Ёки аср вақтига 30 дақиқача қолгани учун пешин намози мутлақо ўқилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон қадар намозларни аввалги вақтидан кечиктирилмагани мақсадга мувофиқ. Агар бирор юмуш билан намоз вақти кечикиб, кейинги намоз вақтигача ярим соат ёки ундан кам вақт қолган бўлса, суннат намоз ҳам ва фарз намозлар ҳам ўз ўрнида ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar